Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
туман ҳокими томонидан қилинган ишлар
Тадбирлар / 2021-05-19

Қизириқ туман прокурори Ж.Рахимов ташаббуси билан тумандаги сектор рахбарлари, туман ҳокимининг соҳавий ўринбосарлари шунингдек, тумандаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосалари иштирокида жорий йилнинг 3 феврал куни Ангор тумани, “Юқори Таллимарон” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқасидан унумли ва самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган дала шароитида семинар ташкил этилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад бугунги кунда аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, «Томорқа хизмати» МЧЖ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, пировард натижада ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашдан иборат.

Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг ўринбосарлари томонидан қўшни туманда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, экилган мавсумбоб экин турлари, экинларни агротехникаси ва бошқа ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олишди ҳамда тажриба алмашишди.

Бу каби семинар машғулотларни ўтказилиши келгусида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилиши туман аҳолисини ҳам шу каби ишларни ташкил этишида ёрдам беради.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси