ҲОТИРА ТУРНИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ҲОТИРА ТУРНИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Туманимизда спортга катта эътибор қаратилаётгани сабаб спортчи ёшларимизнинг сони тобора ортиб бормоқда.Ташкил этилаётган спорт мусобақалари эса янгидан янги ёш чемпионларни кашф этмоқда. Ана шундай мусобақалардан бири бугун Қизириқ туманининг "Заробод" ва "Етимқум" маҳаллаларида бўлиб отди. Туманимиз ривожига ўз ҳиссани қўшган инсонлар ҳотирасига бағишланган "Ҳотира турнири"да спортнинг "Миллий кураш", "Мини футбол" ва "Шахмат" турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Маҳаллалардан ташриф буюрган спортчилар орасидан "Миллий кураш" "Мини футбол" "Шахмат" турлари бўйича ғолиблар туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.