ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ МУТАХАССИСЛАР НИГОҲИДА

ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ МУТАХАССИСЛАР НИГОҲИДА

Бугун Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоятига Республикадан бириктирилган вакил Б.Ғафуров, Х.Дўсанов Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қизириқ туман бўлими бошлиғи Ш.Аббосов ҳамда тумандаги масъуллар Қизириқ туманидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Дастлаб туманнинг “Тинчлик” маҳалласида фуқароларга янги қуриб берилган иссихоналар кўздан кечирилди. Ютуқлар эътироф этилди, муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, ечим изланди. Шунингдек, маҳалланинг чекка ҳудудида бўш турган ердан унумли фойдаланиб, иссиқхона қуриб, мўмайгина даромад олаётган фуқаронинг фаолияти билан ҳам танишилди. Тез фурсатда иссиқхонадан мўмайгина даромад олаётган оилаларнинг кўзидаги қувончни кўриб тилидаги шукроналикни эшитиб дилингиз яйрайди. Навбатдаги манзил туманнинг “Наврўз” маҳалласи бўлди. Бу ердаги хонадонларда иссиқхона билан биргаликда паррандачилик ҳам анчайин ривожланган бўлиб, деярли ҳар бир хонадонда паррандалар мавжуд. Паррандалари сонини 2500тагача етказган хонадон эгалари эса фаолиятлари ортидан яхшигина даромад олиб келишмоқда. 

Сўнг “Зартепа” маҳалласида балиқчилик билан шуғулланиб келаётган ёш тадбиркор Хушбоқов Улуғбекнинг фаолияти билан ҳам танишилди. Улуғбек 10 гектар майдонда ташкил этган кўлида 4 хил балиқ турларини парваришламоқда. Улуғбек балиқ маҳсулотларини чет элларга экспорт қилиб мўмай даромад олмоқда.

Ушбу амалий ишлар билан яқиндан танишишар экан, масъуллар ҳудудларнинг имкониятидан келиб чиқиб тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар бериб ўтишди.