Олий Мажлис Сенатида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди. Унда кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларига Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг табригини ўқиб эшиттирилди.

Финал босқичида мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан юқори натижаларга эришган, жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини
қўллаб-қувватлашда ғолибликни қўлга киритган ҳокимликлар давлат бошқаруви органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар иштирок этди.

Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган Республика комиссияси 5 та номинация бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолибларини аниқлаб берди.

Танловнинг республика босқичи натижаларига кўра “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича иккинчи ўрин Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани “Кармаки” маҳалласида яшовчи фуқаро Очилдиева Дилноза Ўткир қизига насиб этди.

.