СЕМИНАР

Бугун Қизириқ туманида халқ депутатлари вилоят Кенгаши, Сурхондарё вилояти Молия бош бошқармаси ва Сурхондарё вилояти бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳамкорлигида "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб - қувватлаш чора- тадбирлари", "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида" ҳамда "Сурхондарё вилоятида Ташаббусли бюджет жараёнлари бўйича 2022 йил 1-2 мавсум натижалари тўғрисида" семинар ўтказилди. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдураимов кириш сўзи билан семинарни очиб берди. Сурхондарё вилояти бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи Х.Нормаматов, Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи С.Рахмонқулов, Сурхондарё вилояти Молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи У.Чориевлар тингловчиларга маъруза қилишди ҳамда саволларга жавоб беришди.