Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7-мартдаги ПФ-87-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси О.Каримов, Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7-мартдаги ПФ-87-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириши.
Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида:
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ;
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш белгиланди.
Жумладан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
- мазкур юридик шахсларнинг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.
Хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаш:
- олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилсин.
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш графигини тижорат банклари кесимида тасдиқлаш;
- давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида
200 миллиард сўм молиялаштириш.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йил 1 сентябрга қадар давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг давлат олий таълим муассасалари кесимида рўйхатини шакллантирсин ҳамда 2022 йил 1 октябрга қадар контракт тўловларини қоплаб бериш;
- хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича — 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб бориш.
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ушбу кичик бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун «Эл-юрт умиди» жамғармасига ҳар йили Давлат бюджетидан камида 6 миллиард сўм ажратилишини таъминлаш;
- ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) тавсияларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб бориш.
Қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тавсиялар бериш ва таълим контрактларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
- мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этиш.
Қўмита (З.Б. Махкамова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Давлат тест маркази (М.М. Каримов) бир ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш, хотин-қизларга тавсиялар бериш, алоҳида тест синовларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсиш;
- давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилсин.
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда хотин-қизлар учун мазкур кичик бандда назарда тутилган мақсадли квоталар давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари кесимида тасдиқланишини таъминлаш ва бошқа бир қанча ишлар амалга оширилиши белгиланганлиги кўрсатилганлигини айтиб ўтди.