ЗИЁРАТЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛСИН!

Муҳтарам юртбошимиз Бухорога ташрифлари чоғида Муфтий ҳазратлари кам таъминланган, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳам Умра Ҳаж зиёратига жўнатиш таклифини билдирган эди. Юртбошимиз ташаббуслари билан мамлакатимиздан бир гуруҳ фуқаролар Умра Ҳаж зиёратига бориб келдилар.

 Қизириқ туманидан ҳам 5 нафар тумандошимиз Ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, Ҳожи мақомига эришиб қайтганликлари қувончли воқеа.

Бугун Қизириқ туман ҳокими Ш.Ражабов ва туман сектор рахбарлари билан биргаликда ҳожилар хонадонларига бориб, уларни улуғ мақом билан муборакбод этди.