Қизириқ туман ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқат ўтказди

Қизириқ туман ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқат ўтказди

Бугун Қизириқ туман ҳокими Ш.Ражабов навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди. Бугунги ўтказилган қабул муҳим масалалар муҳокама қилинди. Унда тадбиркорлар томонидан келиб тушган ва ижрога йўналтирилган мурожаатларнинг ҳал этилиши таҳлил қилинди.

Мурожаатлар ижросига масъулият билан ёндошиш, тадбиркорларни ҳар томонлама муаммоларини манзилли ва тизимли ҳал этиш, шунингдек, тадбиркорлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар юзасидан сўз юритилди.