СУДНИНГ ҲУКМИ ВА АЖРИМИ УСТИДАН КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)
СУДНИНГ ҲУКМИ ВА АЖРИМИ УСТИДАН КАССАЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)
Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.
Кассация инстанцияси судининг қарорлари ушбу Кодекснинг 49719-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра такроран кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга бўлган ҳуқуқ маҳкумга, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилига, жабрланувчи ҳамда унинг вакилига тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли.
Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақли.
Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ҳамда асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақли.
Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Кассация шикояти, протести бевосита кассация инстанцияси судига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Агар шикоятда, протестда қуйидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни кассация тартибида қайта кўришга фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир йил ичида йўл қўйилади:
1) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги тўғрисида;
2) жазони кучайтириш тўғрисида ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида;
3) оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисида.
Кассация шикоятида, протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят, протест йўлланаётган кассация инстанцияси судининг номи;
2) шикоят, протест берган шахс, унинг процессуал ҳолати, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
3) устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи;
4) шикоят, протест берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги, иш бўйича судга қадар иш юритишни амалга ошириш ёки суд муҳокамаси чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлигига доир важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят, протест берган шахс ўз талабларини асослаган далиллар;
6) шикоятга, протестга илова қилинаётган материаллар рўйхати;
7) шикоят, протест берилган сана ва шикоят, протест берган шахснинг имзоси.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими билан кассация шикояти, протести қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:
1) шикоят, протест ушбу Кодекснинг 501-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
2) шикоятга, протестга иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг суд томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинмаган бўлса;
3) иш кассация тартибида кўриб чиқилмайдиган бўлса;
4) шикоятни, протестни қайтариб олиш тўғрисида ариза (хат) келиб тушган бўлса.
Шикоят, протест берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда янгитдан мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти, протести бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари жиноят ишини суд қарорлари устидан кассация тартибида протест киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун суддан талаб қилиб олишга ҳақли. Ушбу Кодекс 499-моддасининг биринчи, учинчи — бешинчи қисмларида кўрсатилган шахсларнинг аризалари, шунингдек судьяларнинг тақдимномалари, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ишларни талаб қилиб олиш учун сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасидаги ҳар қандай суднинг ҳукми ва ажрими ижро этилишини кассация шикояти, протести кассация тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақлидир. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда мазкур шахслар жиноят ишини талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижросини то улар юзасидан протест билдирилгунига қадар уч ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб қўйишга ҳақлидир»;
Вилоят судининг судъя катта ёрдамчиси: Ж.Убайдуллаев