Аҳолини рўйхатга олиш тадбири
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири
Халқаро статистика конгресси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишни тавсия этади. Мазкур тавсияларга кўра давлатлар ҳар 10 йилда камида бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказади.
БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури” Резолюциясида аъзо давлатларни 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир маротаба “Аҳоли рўйхатга олиш”ни ўтказишга даъват этади.