Расмий муносабат
Расмий муносабат
Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ тумани “Дўстлик” маҳалласи маҳалласи ҳудудида жойлашган “Болажон боғи” юзасидан эълон қилинган мурожаат юзасидан. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Қизириқ туман “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Болажон боғи” “Surxon Cotton Textile Сluster” MCНJ XK га қарашли бўлиб 2023 йил куз ва 2024 йил баҳор ойларида “Болажон боғи” тегишли бўлган худудга мевали ва манзарали кўчатлар экилган бўлиб, Ушбу экилган кўчатларнинг холати ўрганилганда ер майдонинг мелиоротив холати хамда ер ости сизот сувларининг кўтарилиши натижасида кўчатларнинг қисман қуриб қолганлиги холати кузатилди.Ушбу худудга “Surxon Cotton Textile Сluster” MCНJ XKнинг ўз маблағи хисобидан кўчатларни олиб келиб экиб парвариш ишлари олиб борилмоқда. Худудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича суғориш тизими ташкил этилган.
Шу билан биргаликда ушбу ер майдонларни “Surxon Cotton Textile Сluster” MCНJ хорижий корхонаси билан биргаликда ўзаро келишувлар ёки ижара шартномалари тузган холда фойдаланиш мумкинлигини маълум киламиз