РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қизириқ тумани, “Работак” маҳалласида яшовчи Ф.Мусурмонқулова анча йилдан буён ногирон аҳволда ёлғиз она сифатида моддий қийинчиликларни бошидан кечираётгани акс этган сарлавҳа остида тарқалган хабар юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Бугун Қизириқ туман ҳокимининг ўринбосари- туман оила ва хотин-кизлар бўлими бошлиғи О.Хайдарқулова мазкур мурожаатни ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиб, ушбу фуқарога тумандаги Ижтимоий уйлардан бир хоналик уй берилди.