Расмий муносабат:
Расмий муносабат:
Куни-кеча ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ туманининг “Зарбдор” МФЙ маҳалласидан келиб тушган мурожаатга кўра, ушбу маҳаллада яшовчи Нилуфар Эшимова ёлғиз она бўлгани сабаб 2020 йил ҳокимият томонидан берилаётган ерлардан икки укаси номига олгани, бироқ ер фойдаланишга яроқсизлиги тасвирланган мурожаат эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Қизириқ туман прокуратураси томонидан фуқаро Нилуфар Эшимованинг мурожаати ўрганилганда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасаддилар томонидан “Зарбдор” маҳалласи ҳудудида аҳолига тадбиркорлик қилиши учун тижорат банкларидан имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратилганлиги аниқланди.
Ушбу мурожаатда келтирилган масалалар юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Н.Эшимова мурожаатида келтирилган масалаларини қисқа фурсатларда ҳал қилиб бериш чоралари кўрилади.