Қизириқ тумани “Ташаббусли бюджет жамғармаси” маблағлари ҳисобидан фуқаролар ташаббусининг 2024 йил 2-мавсум доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиб таклифлар
Қизириқ тумани “Ташаббусли бюджет жамғармаси” маблағлари ҳисобидан фуқаролар ташаббусининг 2024 йил 2-мавсум доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиб таклифлар ;
Қизириқ тумани Халқобод маҳалласидаги Покдил кўчасини асфальтлаш 3661 та овоз билан ғолиб бўлган 1050.0 млн.сўм ажратиб 1.942 км масофага асфальт ётқизилди. Пудрат ишлари “Жануб Универсал Қурилиш” мчж томонидан олиб борилди.
Қизириқ тумани Якка терак маҳалласи 3529 та овоз билан ғолиб бўлган 1359.75 млн.сўм ажратилиб маҳалладан ўтувчи 4Р-1594 "Бустон.-Янгийул." автомобиль йўлининг 5-6 км оралиғидан 1 км ва Тинчлик кўчасидан 0.943 км км қисмини асфальт қоплама ётқизилди. Пудрат ишлари Музробод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан олиб борилди.
Қизириқ тумани Зартепа маҳалласи 4046 та овоз билан ғолиб бўлган 1312.5 млн.сўм ажратилиб маҳалла Ҳудудидан утувчи катта канал ёқасидаги 4Р 1594 “Бустон-Янги йўл” автомобил йўлининг 2.500 км қисми асфальт ётқизилди. Пудрат ишлари “Контакт Силк Транс” мчж томонидан олиб борилди.
Лойиҳаларнинг лойиҳа ва қурилиш таъмирлаш ишларини буюртмачи “Сурхондарё Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан олиб борилиб “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими орқали лойиҳачи ва пудрат ташкилотлари аниқланиб ишлар олиб борилди.
Бугунги кунда лойиҳа доирасида асфальт қилинган янги равон йўллар ҳалққа хизмат қилиб бошлади.