ОДАМ САВДОСИ — МУДҲИШ ЖИНОЯТ
ОДАМ САВДОСИ — МУДҲИШ ЖИНОЯТ
Ҳозирги кунда одам савдоси давр муаммосига айланиб бораётгани барчамизга маʼлум. Одам савдоси бугунга келиб глобал хавфсизлик, жамият барқарорлиги ҳамда жаҳон ҳамжамиятига таҳдид солаётган жиноят, деб баҳоланмоқда. У оʻзининг хавфсизлик даражаси боʻйича ноқонуний қурол-ярогʻ сотиш ҳамда наркобизнес каби трансмиллий жиноятлар билан бир қаторга қоʻйилмоқда.
Халқаро миграция ташкилоти маʼлумотига коʻра, одам савдоси билан шугʻулланувчи жиноий гуруҳлар одамларни нафақат жинсий ёки меҳнат эксплуататсияси учун, балки уларнинг ички органларини трансплантатсия қилиш, наркотик моддаларни тарқатиш, бошқа турдаги жиноятлар содир этиш учун ҳам ёллаб, мажбурланмоқда. Халқаро экспертларнинг маʼлумот беришича, ҳар йили дунё миқёсида 2 миллион 700 минг киши одам савдоси қурбонига айланади. Ушбу жиноятчиликдан тушаётган ноқонуний даромад эса 7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.
Дунё миқёсида ҳар йили 600 мингдан 800 минг нафаргача аёллар ва болалар алдов ёʻли билан чет элларга олиб кетиб сотилади. Айниқса, одам савдосидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ёки ёш болалар ташкил этаётгани аянчли ҳолатдир. Одам савдоси инсон, унинг шаʼни, қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган энг катта муаммолардан саналади. Бу савдо жамият тараққиёти ва давлат ривожига жиддий хавф тугʻдираётган, оʻз домига асосан аёлларни ва ёшларни тортаётган жиноятчиликнинг хавфли коʻринишларидан бирига айланиб бормоқда. Одам савдоси бугунги кунда ҳар қачонгига қараганда ҳам чуқурроқ авж олиб бораётгани, бутун дунёда инсонларни камситиш, уларнинг ҳуқуқларини тан олмаслик даражалари ортиши инсонларни саросимага солмоқда. Одам савдоси жинояти қулликнинг замонавий шакли боʻлиб, қул савдосининг янги коʻриниши ҳисобланади.
Одам савдоси жамиятнинг моддий, техник, интеллектуал салоҳиятини пасайтиради, унинг генефондини бузади. Ундан сақланмоқ, одамларни огоҳликка чақирмоқ жамият олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Зеро, одам савдоси ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноятдир.
Инсонларнинг одам савдоси қурбони боʻлиб қолиши асосий сабабларини таҳлил қилганимизда қуйидагилар оʻз тасдигʻини топмоқда:
– Инсонлар оʻз ҳуқуқларини, миллий ва халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билмаслиги, мустақил ва эркин фикр юрита олмаслиги.
– Дунёда ишсизлар сонининг ошиб бораётганлиги.
– Тез ва осон моʻмай даромад топиш илинжи.
Одам савдосига қарши курашишда биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа тегишли идоралар томонидан коʻрилаётган чора-тадбирлар камлик қилади. Шунинг учун барча фуқаролар биргаликда курашиши керак.
Ҳозирда дунё манзарасига назар соладиган боʻлсак, оддий, соддадил, ҳалол меҳнат қилиб фарзандларини боқиш мақсадида ишсиз қолган кимсаларни оʻз тоʻрига илинтириб, олдиндан коʻп миқдорда пул ваʼда қилиб, эркин бир инсонни қулликка маҳкум қилаётган одамфурушлар жамиятимиз ривожига путур етказмоқда.
Жиноят ишлари бшйича Қизириқ туман суди раиси
О.Ҳайитов