Оилавий зўравонликка қарши кураш ҳамда “Ўзбекистон-2030 стратегияси”да хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими
Оилавий зўравонликка қарши кураш ҳамда “Ўзбекистон-2030 стратегияси”да хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими
Ўзбекистон Республикаснинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддасида, Оилавий (маиший) зўравонлик содир қилган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, кўра, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.
Модданинг иккинчи қисмига кўра, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки болани, шунингдек умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.
Зўравонлик тушунчасини мазмунига эътибор берадиган бўлсак, аёлларга нисбатан уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий даҳлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қилган ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликда намоён бўлади.
Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органлар жумласига Вазирлар Маҳкамаси, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ички ишлар органлари, Меҳнат органлари, Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, Давлат соғлиқни сақлаш тизимни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларни ўзи-ўзи бошқариш органлари, Нодавлат тотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари киради.
Аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш мақсадида, жабрланувчига ички ишлар органи томонидан ҳимоя ордери расмийлапштириб берилади.
Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади. Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер берилган кундан бошлаб, кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон-2030 стратегияси”да ҳам хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларни ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш учун 2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш белгиланган.
Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.
Аёллар дафтари билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш, мазкур ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби вазифалар белгилаб олинган.
Жиноят ишлари бўйича
Қизириқ туман судининг тергов судьяси А.Б.Хакимов