ОИЛА - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
ОИЛА - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
Оила - жамиятнинг асосий бўғини муқаддас маскан. Мамлакат ҳаётини ҳаракатга келтирувчи асосий ҳужжат – Бош қомусимизда оилага алоҳида урғу бериб ўтилган. Конституциямизда оила жамиятнинг бўғини эканлиги ва ҳар бир оила давлат муҳофазасида эканлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилган. Ҳар қандай давлатнинг маънавиятини юксалтириш ва уни танитишда оиланинг аҳамияти каттадир. Чунки инсоннинг соф туйғулари, инсонийлик фазилатлари жамики яхwи тушунчалар оиладан бошланади. Шу сабабли Бугунги кунда давлатимизда ёш оилаларга катта эътибор қаратилмоқда, уларга ҳар қанақа шароитлар яратиб берилмоқда, лекин афсуски ёш оилаларимиз ичида оғриқли нуқталар ҳам мавжуд.
Ажрашишлар сони кундан-кунга ошиб кетяпти, бунга сабаб ёшларнинг эрта турмуш қуриши ва кейинчалик келиша олмай қолиши, қайнона-келин муносабатларининг кескинлиги ва яна кўплаб нарсалар сабаб бўлмоқда. Айниқса қариндош-уруғларнинг қуда бўлиши генафондига катта хавф солмоқда, чунки бундай ҳолатларда камдан-кам ҳолларда соғлом фарзанд дунёга келади, ҳар бир соғлом фарзанд юртимиз келажаги ҳисобланади, аммо юқорида айтиб ўтилгандек никоҳлар сабабли қанчадан қанча оилалар бахтсиз бўляпти, натижада нотинчлик ва ажралиш ҳолатлари кузатиляпти. Қайнона-келин муносабатига келадиган бўлсак, ҳозирги кунда бу ҳам долзарб масала саналади. Арзимаган нарсалар сарпо суруқ мебеллар ва бошқа шунга ўхшаш буюмлар сабабли оилаларда ажрашишлар сони ниҳоятда кўпайган, албатта, бу ҳолатлар яхши эмас.
Ҳозирги кунда оилалар ўртасидаги ажрашиш сабаблари:
-Ёшларнинг оилага тайёр эмаслиги;
-Боқимандалик;
-Икки томонлама гегемонлик (оилада икки томоннинг ҳам устунликка интилиши).
Ҳар бир нарсанинг яхши томонини ҳам ёмон томонини ҳам бир хилда ўрганиш керак. Қайноналарнинг фарзанди уйланганидан сўнг унга ўғлим эмас балки келинимнинг эри сифатида қараса тўғри бўлишини айтиб ўтдилар. Оила қураётган ёшларга аввало оила ҳақида тушунча бериб сўнг уларни бир қарорга келиши кераклиги зарурлигини тушунтирдилар. Ҳозирги кунда оилаларнинг етишмовчиликдан эмас, балки тўқчиликдан келиннинг оилада мен устунлик қиламан, куёвнинг эса мен қиламан деб тортишувидан, яна келиннинг онасини қизининг оиласига ҳукмронлик қилишидан куёвининг оиласига аралашувидан кўпгина можаролар келиб чиқаяпти. Қадимги даврда инсонлар оилани қанчалик муқаддас ҳисоблашгани ҳамма нарсани яхшилик орқали ҳал этишганини ва ҳозирги кунда ёшларнинг арзимаган нарсани муаммо қилиб юборишаяпти.
Бугунги кунда қизларнинг ҳамда уларнинг ота-оналарини ҳам кўпинча бойликка учаётгани эртасини ўйлаб кўрмаётганлиги куёв бўлмишнинг ўқиши уйи машинаси иши пули бўлса бўлди ҳаёти гўзал бўлади деб ўйлаши катта хато. Оиланинг бузилмаслиги учун, аввало ёшларимизнинг тарбия усулларига эътибор қаратиш керак, зеро ,,Қуш уясида кўрганини қилади" деб бежиз айтишмаган халқимиз.
Оилада ёшларнинг онггига оила тушунчаси сингдириб борилиши, қиз ва она муносабатлари тамойилларини тўғри йўлга қўйиш, йигитларимизни кичик ватан аталмиш муқаддас оилага муносиб бўлиши учун ватанпарварлик, фидойилик, олийжаноблик, она ва аёлига нисбатан меҳр уйғота олиш тарозини палласини бирдек ушлаб туриш йўл-йўриқларини ўргатиш керак деб oʻylayman.Oilalarning мустаҳкам қўрғонга айланиши учун ҳар бир ота-она ва ёшлар сидқидилдан жонкуйдиришлари керак. Оналаримиз қадимда шунақа дейишган ,,Эрга қарадим, ерга қарадим"- бу билан фақат эркак кишига қараб турмаслик, балки аёл киши ҳам ҳаракат қилиши кераклигини айтишган. Қизларимиз ҳам қайноналарини оналаридек қабул қилишлари керак. Оила аъзоларининг ҳаммаси муаммоларни кучайтирмасдан, кўчага олиб чиқмасдан уни уйда тинчлик йўли билан ҳал қилиш керак. Ҳар бир маҳалла, жамият оилаларга эътиборли бўлиши зарур, шунда жамиятимиз мустаҳкам бўлади.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг судя ёрдамчиси
X.Abdusalomova