ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Жорий йилнинг 9 январь куни халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати Кенгашларининг 2020 йил 30 октябрдаги № 528-IV/КҚ-145-IV-сонли қўшма қарори ижроси тўғрисида”ги масала бўйича Қизириқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ярматов Илхом Чориевичнинг ахбороти тингланди ҳамда “Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси юзасидан 2020 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар ҳақида” туман ички ишлар бўлими бошлиғи Хўжамқулов Ғайрат Чориевичнинг ҳисоботи тингланди. Шу билан бир қаторда “Қизириқ тумани маҳаллий бюджетининг кафолатланган даромадлари ва харажатлари бўйича 2020 йилда амалга оширилган ҳамда 2021 йилда режалаштирилган ишлари тўғрисида” туман молия бўлими мудири Тиловмуродов Ихтиёр Сафаровичнинг ҳисоботи тингланди ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг биринчи ва тармоқлар бўйича ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, сектор раҳбарлари, тумандаги тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда расмий кийимда иштироки тўлиқ таъминланди.