Ким Ватанга содиқ бўлса, Мендурман ўша
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, Мендурман ўша” шиори остида Қизириқ туманида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир эрталаб “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди.
Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ва тумандаги ташкилот ва муассасалар рахбар ва ишчи ходимлари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.
Тадбирнинг маданий қисми туман Маданият уйида бўлиб ўтди.
Тадбирни тумани ҳокими И.Юсупов очиб берди ва байрам билан тадбир иштирокчиларини қутлади.
Тадбирда туман мадиният бўлими санаъткорларининг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки рух хадя этди.
Шунингдек, тадбирда 54831-ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий чиқиш намойишлари ва харбий оркестр жамоасининг чиқишлари тадбирни янада бойитди.
Тадбир сўнгида харбий хизматчилар ва мудофаа ходимларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир кўтаринки рухда, юқори кайфиятда ўтказилди.