Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.
Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Б.А.Бўтаева, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Б.Абдураимовлар иштирок этди. Шу билан бир қаторда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор бўлим ва муассаса раҳбарлари қатнашдилар.Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокими И.Э.Юсуповнинг ахбороти, Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2020 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисида туман прокурори Ж.А.Рахимовнинг ахбороти тингланди.Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Б.А.Бўтаева, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.