Туман ҳокими томонидан қилинган ишлар

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Қизириқ туманидаги "Истара" маҳалласи аҳолиси томонидан туман ҳокими И.Юсуповга қилган мурожаатида фуқаролар томонидан маҳалланинг ички кўчаларини таъмирлаш сўралган эди.

Ушбу мурожаатнинг ижобий ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 31 январ куни "Истара" маҳалласининг ички кўчаларидаги умумий узунлиги 3 км бўлган ички йўлига тош тўкиш ишлари бошлаб юборилди.

Олиб борилаётган ишларга аҳоли вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, йўлнинг таъмирланиши ишларини жамоатчилик назоратига олишди.