"ҲОКИМ ЁРДАМЧИ"ЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛМОҚДА.

"ҲОКИМ ЁРДАМЧИ"ЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИЛМОҚДА.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги боcқичга олиб чиқиш, маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда.
Шунга кўра, Қизириқ туманининг ҳам 31 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.
Ҳозирда ҳар бир номзодлар билан суҳбат ўтказилмоқда. Суҳбат давомида номзодларнинг келгусидаги режалари муҳокама этилди.
Шу билан бир қаторда номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.