Бугунги қабулда тумандаги 127 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилди
Бугунги қабулда тумандаги
127 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси туман ҳокими Рустам Пардаев томонидан назоратга олинди.