“Наврўз” маҳалласида ёшлар учрашуви

Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган учрашув аввалида, туман ҳокими Рустам Пардаев юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ҳусусида атрофлича сўз юритди. Шундан сўнг, туман раҳбари ёшларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади, мурожаатларнинг тегишлилиги бўйича туман маъсулларига топшириқ ва кўрсатмалар берди. 

Ўтказилган ёшлар учрашувида  ёшлар томонидан ўзларининг таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этди.

Билдирилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

 Ўрганилиши муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан маъсулларга белгиланган тартиб асосида кўрсатма ва топшириқлар берилди.