Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
туманимиз маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар
Тадбирлар / 2021-04-20

ОБОДЛИК ВА ОРАСТАЛИК ДИЛЛАРГА ХУШ КЕЛАДИ.

Халқимизнинг ўзига хос бўлган миллий қадриятлари, урф-одатлари бор. Ҳар бир ўзбек хонадонига меҳмон келиши билан, турли байрамларимизни нишонлаш олдидан озодалик, ободончилик ишлари амалга оширилади. Азалдан баҳорнинг кириб келиши табиатнинг уйғониши билан уйғунлашиб кетади. Далалардаги яшиллик, атрофдаги янги экилаётган гуллар, дарахтлар, хонадонлардаги орасталик, кўчалардаги ободлик дилларга ўзгача шукуҳ бағишлайди.

Бугун юртимиз бўйлаб давом этаётган умумхалқ ҳашари доирасида Қизириқ туманимизда ҳам амалга оширилаётган ободлик ва орасталик дилларга завқ бағишламоқда. “Наврўз” байрами арафасида туманимиздаги маҳаллалар, ташкилотлар, муассасаларда ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳашарида фуқароларимиз фаоллик кўрсатмоқдалар. Шу муносабат билан бугун Қизириқ туманининг барча маҳаллаларидаги дарахтлар оқланмоқда, манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар кўчатлари экилмоқда, кўчалар, уйларнинг атрофлари тозаланиб, ариқлар қазилмоқда.

Маҳаллалар ҳудудида амалга оширилаётган ҳашарда туманнинг барча фуқаролари фаол қатнашмоқдалар.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси