Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тадбиркорлик фаолияти ва уни ривожлантириш йўллари
Тадбиркорлик фаолияти ва уни ривожлантириш йўллари
Эълонлар / 2023-11-29

Тадбиркорлик фаолияти – шакли ва соҳасидан қатъи назар фойда олиш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадига қаратилган иқтисодий фолиятдир, дейиш мумкин. Тадбиркорликка шарт-шароитлар зарур, шунда у ривожланади, унинг асосида товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ётади.

Биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгартиришга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум ҳуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлиши керак.

Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Учинчидан, хўжалик юритиш йўлини эркин танлаш, даромадни инвестициялаш имкониятини реал таъминлайдиган маълум иқтисодий муҳит ва ижтимоий сиёсий шароит яратиш зарур.

Тўртинчидан, тадбиркорлик мулкчилик ва ўзлаштириш турли-туман шакллари ва ўзлаштириш соҳаларидаги турли-туманликнинг ўзи объэктив ҳодиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида майдонга чиқади.

Бешинчидан, етарли молиявий манбаларга, яхши маълумот ва малакали тайёргарликка эга бўлиш, умумий тижорат қонунчилиги, солиқ бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади.

Айтиш мумкинки, кўрсатиб ўтилган шарт-шароитлар мавжуд бўлса тадбиркорлик шаклланади ва ривожланади.

РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  ҚОНУНИ
РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Эълонлар / 2023-08-30

РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

28-модда. Махфий статистика маълумотлари

Расмий статистикани тайёрлаш учун йиғиладиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган статистика маълумотлари, агар улар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берса ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилса, махфий ҳисобланади.

Қуйидагилар махфий статистика маълумотлари жумласига киради:

статистик бирлик тўғрисидаги индивидуал маълумотлар ошкор этилган тақдирда, уни идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар;

статистика маълумотларининг махфийлиги таъминланишини талаб этадиган умумлаштирилган кўрсаткичлар;

қонунга мувофиқ давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир жумласига киритилган ахборот.

29-модда. Расмий статистиканинг махфийлигига риоя этиш мажбуриятини олувчи шахслар

Расмий статистика соҳасидаги вазифалар ўз зиммасига олинаётганда унинг махфийлигига риоя этиш мажбурияти:

расмий статистикани тайёрловчиларнинг барча штатдаги ва вақтинчалик ходимлари;

рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этаётган, миллий статистика тизимига дахлдор бўлмаган шахслар томонидан имзоланади.

Расмий статистиканинг махфийлигига риоя этиш мажбурияти ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан вазифалар бажарилиши тугаганидан кейин ҳам ёки махфийликка риоя этиш тўғрисидаги имзоланган ҳужжатда белгиланган муддат ичида амал қилишини давом этади.

   

  Qiziriq tuman statistika bo’lim boshlig’i                                                            F. Xodjanov     

РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Эълонлар / 2023-05-30

РАСМИЙ СТАТИСТИКА ТЎҒРИСИДА  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

27-модда. Индивидуал маълумотлардан статистика мақсадларида фойдаланиш

Расмий статистикани тайёрловчилар тасарруфидаги мавжуд индивидуал маълумотлардан фақат статистика мақсадларида, жамланма статистика маълумотларини шакллантириш учун фойдаланилади.

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар томонидан индивидуал маълумотлардан тергов, назорат қилиш, суд муҳокамаси, маъмурий қарорлар қабул қилиш мақсадида ёки жисмоний ва юридик шахсларга ёки уй хўжаликларига тааллуқли бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.

Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари
Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари
Эълонлар / 2023-03-30

Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу, биринчи навбатда, унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади.

Қатор ҳолатларда аҳолини рўйхатга олиш – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
Эълонлар / 2023-03-30

Тадбиркорлик жамиятда ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида катта рол о'йнайди. У ишлаб чиқариш, иш бажариш, хизмат ко'рсатиш соҳаларида янги иш о'ринлари яратиб, аҳолини иш билан та'минлаш ва ишсизликни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ривожланган мамлакатларда ҳам, О'збекистонда ҳам ҳар йили яратилаётган янги иш о'ринларининг ярмидан ортиг'и кичик ва хусусий тадбиркорликка то'г'ри келади. Демак, тадбиркорлик аҳолининг иш билан бандлиги, меҳнат ва иқтисодий фаоллигининг о'сиши ва бунинг натижасида унинг даромадларининг ошишига катта ҳисса қо'шади. Бу жараённинг икки оқибатини э'тиборга олиш лозим: бир томондан, аҳолининг моддий ва ма'навий эҳтиёжларининг о'сиши, кенгайиши бо'лса, иккинчи томондан, уларни то'лароқ қондириш имкониятларининг яратилишидир. Бу пировард натижада аҳоли ҳаётини яхшилаш, турмуш даражасини ко'тариш, фаровонлигини оширишни та'минлайди. Тадбиркорликнинг ривожланиши билан унинг мазкур соҳадаги роли ортиб боради.

 

Тадбиркорларнинг ма'лум қисми оёққа туриб, янада ривожланиши оқибатида улар мулкдорларга айланадилар. Бу эса жамиятда янгича фикрлайдиган, ҳаракат қиладиган янги авлод-тадбиркорлар, мулкдорлар табақасининг шаклланишига олиб келади. Бундай шахслар давлатнинг ижтимоий таянчи ва иқтисодий тараққиёт манбайи ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022- йил 28-сентябрдаги 539-сон қарори билан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатиш соҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилди.

Барчаси: 26 та
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси