Туман ҳокимининг
2020йил ______ августдаги
_______-сонқарорига
1-илова
Қизириқ тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида
Низом
Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, туризм соҳасини ривожлантиришда, саноатда ва қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни тизимли жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туман иқтисодиётига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бошқа ҳудудий дастурлар ҳамда йўл хариталари амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
туман иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, туман бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқлари бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, вилоят ҳокимининг туманга ташрифлари бўйича қабул қилинган баёнлар ҳамда Президент раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чораларини кўриш;
ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини ташкил этиш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва вилоят ҳокими топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши,2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган тегишли тадбирлар амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туманнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ҳокимнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш чораларини кўради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, белгиланган тартибда ҳудудларда ҳокимнинг сайёр қабулларини ташкил этади;
махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, туманҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туманҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сонли, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил
28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил
18 февралдаги ПҚ-4602-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин) билан белгиланган.
Мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиситуман ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳоким ўринбосарининг бош мутахассислари, шунингдек мутахассислар ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Юридик хизмат ходимлари вилоят Адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
а) Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:
тегишли бошқарма ва идораларнинг ҳудудий бўлимлари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб бориш;
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг даромадлари ўсишини ва харид қобилиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар бир маҳалла кесимида ўрганган ҳолда, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш чораларини кўриш;
фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва ишлаб турган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;
туман иқтисодиёти ўсишига туртки берадиган соҳа ва йўналишларни белгилаш ва тадбиркорликни шу соҳаларда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларининг кафолатланган молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда туман ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқилишини ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли бошқарма, идоралар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш;
қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга замонавий ҳисоб-китобларни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларни барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилишни ташкил қилиш;
аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини доимий узлуксиз таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;
истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
б) саноатни ривожлантириш,капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги соҳасида:
туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, туман марказининг бош режасини ишлаб чиқиш ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;
капитал қурилишда ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш;
манзилли қурилиш дастурига киритилган объектлар ҳамда “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” Дастурларига мувофиқ танланган массивларда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини назорат қилиш, қишлоқда замонавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш объектларининг ҳамда инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этишни таъминлаш;
коммунал соҳани ислоҳ қилиш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш, халқаро молия институтлари иштирокидаги тегишли лойиҳаларда ишларнинг боришини назорат қилиш;
аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;
туман маркази, қишлоқлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, истеъмолчиларга санитар тозалаш хизмати кўрсатилиши ва кўкаламзорлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш чораларини кўриш;
в) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, соҳада хусусий секторни ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш ҳамда уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
мева-сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантиришни ташкил этиш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
г) ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш;
ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш;
ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;
ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш;
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича таклифлар бериш;
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш;
туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;
демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш, шунингдек энг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этиш;
маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
д) инвестициялар ва ташқи савдони ривожлантириш соҳасида:
туманга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ташкил этиш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва вилоятда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига вилоят иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлаш;
бўш турган давлат объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этиш;
самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилиш ва уларни ривожлантириш;
туманнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашиш ва мониторингини амалга ошириш, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритиш;
туманнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;
туманнинг иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари концепциясини, шу жумладан экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
туманга бўйсунувчи корхоналарнинг экспорт прогнози ижро этилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилиш ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклиф ва кўрсатмалар киритиш;
туман корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;
е) туризмни ривожлантириш соҳасида:
ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;
туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
туристлар (экскурсантлар)га тегишли ҳудудлардаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулодда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайиллар, театрлаштирилган томошалар, кўргазмалар, анжуманлар)ни ташкил этиш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
қўшимча сайёҳлик ташриф объектлари, кўнгилочар комплекслар барпо этиш чораларини кўриш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;
туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх конъюнктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш, янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;
ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш;
ж) жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;
давлат органларининг туманда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларни туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;
з) маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш соҳасида:
ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифадаги фуқаролар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуриш;
аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш тўғрисидаги шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар, мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан бериш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;
хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;
хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш;
маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;
томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш;
томорқа хўжалигини юритиш учун аҳолига кредитлар, субсидиялар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш;
томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлари билан биргаликда фуқаролар орасида жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан уларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий бойликларини мустаҳкамлаш йўли орқали самарали ташкил этиш;
“Хавфсиз маҳалла” дастурини бажарилишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс дастурларини тасдиқлаш;
жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш;
соғлом турмуш тарзини юритиш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
қурилиш учун режалаштирилган тегишли объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан уларни қуриш ва ишлатиш бўйича лойиҳаларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;
пиёдалар ва велосипед йўлларини ҳамда соғлом турмуш тарзини юритиш учун бошқа объектларни қуриш ишларини таъминлаш;
фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун бинолар қурилишини таъминлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш;
кекса авлод вакилларининг иштирокида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етказиш мақсадида чора-тадбирларни ўтказиш;
жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;
туман ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;
туман ҳокимининг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида вилоят ҳокимига ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;
жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг туман ҳокими томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
туман ҳокими томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;
белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
туман ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва вилоят ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва вилоят, туман ҳокимларининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси котиби бевосита туман ҳокимига бўйсунади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Юридик хизматнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ ташкил этилади. Юридик хизмат бошлиғи бевосита туман ҳокимига бўйсунади.
туман ҳокимлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этади;
туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради;
туман ҳокимлигининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштиради;
туман ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этади;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, туман ҳокимлигининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўради.
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида мажмуа ва гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
туман ҳокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
2-илова
Қизириқ тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари
ўртасидаги вазифалар
ТАҚСИМОТИ
Туман ҳокими
Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва халқ депутатлари туман Кенгаши олдида ҳисобдордир. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади.
Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қабул қилган ҳужжатлар ижросини, давлат бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини, туманни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифларида берилган топшириқлар ҳамда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижросини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига мувофиқ сектор раҳбари сифатида бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини кўради.
Туманда қонунийликни, жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади.
Мудофаа, сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан бевосита шуғулланади. Ҳарбий-маъмурий секторга раҳбарлик қилади. Кадрлар сиёсатини амалга оширади.
Туманда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишга раҳбарлик қилади.
Туманда давлат дастурлари ижросини таъминлаш чораларини кўради.
Ўз ваколатлари доирасида туман ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради.
Туман ҳокимлиги ва тумандаги ижроия ҳокимияти органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишни ташкил этади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади.
Туман ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, юридик хизмат ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга бевосита раҳбарлик қилади.
Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади:
вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси;
наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман ҳудудий комиссияси;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман ҳудудий комиссияси;
туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;
хорижий фуқароларга, жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаларини бериш, шунингдек туман ҳудудида уларни доимий қайд этиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси;
Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман филиали ҳомийлик кенгаши;
кичик ва хусусий тадбиркорлик ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича туман мувофиқлаштирувчи кенгаши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши;
давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссияси;
Қизириқ тумани эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи Қизириқ туман комиссияси;
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш нуроний жамғармаси туман Кенгаши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича туман комиссияси.
Қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида қуйидаги туман ташкилотлари билан жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида мувофиқлаштириш ишларини олиб боради:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси;
Давлат хавфсизлик хизмати туманлараро бўлими;
туман прокуратураси;
туман прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти;
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими;
туман ички ишлар бўлими (йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими);
туман адлия бошқармаси;
жиноят ишлари бўйича туман суди, туман маъмурий суди;
туман мудофаа ишлари бўлими;
Мажбурий ижро бюроси туманбўлими;
давлат хизматлари агентлиги туман бўлими;
Қизириқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари:
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва тума ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва вилоят ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
Туман ҳокимлиги ижроия аппаратига бевосита раҳбарлик қилади. Ижро интизоми ва меҳнат интизомига риоя қилиниши устидан назоратни олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган туманнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланишининг истиқболли устувор стратегик йўналишлари, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тузилмавий ўзгартиришлар, иқтисодиёт тузилмасини диверсификация қилиш дастурлари асосида ҳудуднинг саноат салоҳиятини ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тегишли бошқарма ва туманмолия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштиради;
аграр секторда тузилмавий ўзгартиришлар, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш соҳаларини чуқур таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудларда саноат зоналарини ташкил этиш, уларни жойлаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
а) макроиқтисодий кўрсаткичларни тизимли таҳлил қилиш ва режалаштириш соҳасида:
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиб боради;
номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал хом ашё ресурслари, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлайди;
мамлакатни ривожлантириш мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб, туман иқтисодиёти ва саноатини ислоҳ қилиш, барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туманни комплекс ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқади;
туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни ва прогноз кўрсаткичлари бажарилиши бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
асосий турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиш, шунингдек, уларни мувофиқлаштириш ва таъсирчан чоралар белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
б) камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:
тегишли бошқарма ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб боради;
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг даромадлари ўсишини ва харид қобилиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар бир маҳалла кесимида ўрганган ҳолда, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш чораларини кўради;
фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш ва ишлаб турган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш бўйича чоралар кўради;
туман ва шаҳарлар иқтисодиёти ўсишига туртки берадиган соҳа ва йўналишларни белгилаш ва тадбиркорликни шу соҳаларда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
в) қишлоқ хўжалиги соҳасида:
аграр секторда тузилмавий ўзгартиришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда қўшимча захираларни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишлари ва кўрсаткичларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
г) ижтимоий соҳа ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасида:
ҳудудлар демографик жараёнлари, аҳолининг бандлик даражаси ва тузилмаси, аҳоли турмуш даражаси, хизмат кўрсатиш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, маданият ва спортни ривожлантиришни тизимли таҳлил қилиб боради;
аҳолига соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий маданий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омиллар ва ҳудуднинг истиқболли иқтисодий ривожланиши асосида аҳолини иш билан банд қилишнинг прогрессив шаклларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантириш, кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш, хизмат ва туризм соҳасини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
д) саноатни, жумладан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида:
туманда саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
ҳудудий ривожланиш дастурларини шакллантириш ва уларни амалга ошириш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизация қилиш устидан доимий мониторингни амалга оширади;
экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини инвестиция ва саноатни ривожлантириш дастурларига киритиш, хусусан уларни илғор ресурс тежамкор ва энергия самарадор технологиялар асосида модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
туманда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, шу жумладан ҳудудий ривожланиш, янги қувватларни ташкил қилиш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурлари бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади;
саноатда фойдаланишга қайта тикланадиган, шу жумладан муқобил ва паст сифатли ёқилғиларни ишлатадиган энергия манбаларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
туман саноатининг ривожланиш ҳолати, шу жумладан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация жараёнларини кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
е) саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:
саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун маъмурий кенгаш қарорларига асосан тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича танлов амалга ошириш устидан доимий мониторинг ўрнатади;
саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш устидан мониторинг ўрнатиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
саноат зоналари жозибадорлигини ошириш ва иштирокчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ж) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида:
туманни қурилиш, йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини тизимли ва комплекс таҳлил қилади;
туманда йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурлари, инвестиция лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини шакллантиради ва унинг бажарилиши устидан доимий мониторинг амалга оширади;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни, жумладан коммунал соҳани (сув таъминоти, канализация, иссиқлик манбаи, санитар тозалаш) ривожлантириш бўйича тегишли дастурларга киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;
қурилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастурлар амалга оширилиши натижалари ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
туманда иқтисодий органлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
туман марказининг бош режасини, шунингдек, қишлоқлар (маҳаллалар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш бўйича буюртмачи функциясини бажаради;
з) бошқарма ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
макроиқтисодий сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тузилмавий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида вазирлик ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳудудларда камбағалликни қисқартириш борасида ишлаб чиқиладиган дастурлар, амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;
ҳудудларда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, инвестиция дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, инвестиция лойиҳалари бажарилишини доимий таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади;
бошқарма ва идораларнинг барча ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органларининг давлат дастурлари, инвестиция дастурлари, саноатни ривожлантириш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари, инвестиция лойиҳалари амалга оширишда ўзаро самарали фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.
халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари мажмуаси, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи фаолиятларига раҳбарлик қилади.
Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича туман ишчи комиссияси;
муддати ўтган дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартириш ва бюджет тўлови интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман комиссияси;
туман ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш жамғармаси дирекцияси;
туманда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш туман маркази;
бюджетга қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, инфляциянинг кескин ўсишини олдини олиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари, молия ва солиқ идоралари раҳбарларининг масъулиятини ошириш бўйича ҳудудий махсус штаб;
давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалардан маблағ ажратиш бўйича ҳудудий кузатув кенгаши;
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича тузилган туман комиссияси.
Қизириқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва унинг мажмуасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган давлат органлари ва ташкилотлар:
Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси;
Қизириқ тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими;
Қизириқ тумани давлат хизматлари маркази;
Қизириқ тумани молия бўлими;
Қизириқ тумани ғазначилик бўлинмаси;
Қизириқ тумани статистика бўлими;
Қизириқ тумани бандликка кўмаклашиш маркази;
ОАТБ “Агро банк” Қизириқ бўлими;
ДТ “Халқ банк” туман филиали;
АТ “Микрокредит банк” туман филиали;
Қизириқ тумани бюджетдан ташқари пенсия бўлими;
Қизириқ тумани “Деҳқон бозори” МЧЖ;
Қизириқ тумани “Истара деҳқон бозори” МЧЖ;
Қизириқ тумани “Нилуфар” буюм бозори МЧЖ;
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Қизириқ тумани бўлими;
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими;
“Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси Қизириқ тумани бўлими;
Суғурта ташкилотлари;
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Қизириқ тумани бўлими;
“Ҳунарманд” уюшмаси Қизириқ тумани бўлими;
Қизириқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини мувофиқлаштириш бўлими;
Тумандаги барча савдо комплекслари;
И.Ч.Ярматов _____________
Қизириқ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифа ва функциялари
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
Туманда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги масалалари мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва баёнлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари, фармойишлари ижросини ташкил этади.
а) муҳандислик-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳасида:
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, туман маркази, посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни таъминлаш;
транспорт соҳасидаги ваколатли органлар билан биргаликда энг юқори тарифларни белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш;
ёритиш тизимларини ўрнатиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш, замонавий транспорт бекатларини қуриш, шунингдек уларнинг ташқи қиёфасини яхшилаш бўйича чораларни амалга ошириш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг кўчаларда эркин ҳаракатланиши, ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан фойдаланиши учун шароитлар яратилишини таъминлаш;
ваколатли давлат органи билан биргаликда автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, барча ташувчиларнинг фаолияти учун тенг шароитлар яратишга кўмаклашиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
электрэнергетика объектларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тақдим этилган электр энергиясини истеъмол қилиш ҳажмини келишиш;
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат
ва бошқа дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва ижросини таъминлаш;
б) ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш соҳасида:
ноқонуний қурилган объектларни ўз вақтида аниқлаш ва қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тақдимномалар бериш бўйича ишларни ташкил этиш;
ўзбошимчалик билан қурилган объектларни бузиш бўйича тегишли судларга даъво аризаларини киритиш, шунингдек ушбу соҳада суд қарорларининг ижросини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
ваколатли давлат органи билан биргаликда шаҳарсозлик соҳасида қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тарғибот ва профилактика ишларини ўтказиш;
в) “Обод маҳалла” дастури бажарилишини таъминлаш соҳасида:
“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига биноларни қурилишини таъминлаш;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар йилги тасдиқланадиган асосий параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгилаш;
г) соғлом турмуш тарзини таъминлаш учун инфратузилмани яратиш соҳасида:
соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
қурилиши режалаштирилган объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек уларни қуриш ва экплуатация қилиш бўйича, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;
соғлом турмуш тарзини олиб бориш учун пиёдалар йўлаклари велосипед учун мўлжалланган йўлларни ва бошқа объектларни қурилишини таъминлаш;
д) аҳолининг маиший шароитини ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш соҳасида:
коммунал хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш, уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда хизмат кўрсатиш вазифаларини ажратишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тегишли ҳудудда коммунал хизматлар сарфини ҳисобга олиш замонавий ускуналарни босқичма-босқич ўрнатиш бўйича ҳар йилги манзилли дастурларни тасдиқлаш ва бажарилишини таъминлаш;
ваколатли давлат органи билан биргаликда кўп квартирали уйларни сақлаш ва техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилиши бўйича назоратни таъминлаш коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига инвестициялар ва инновацион ғоялар, технологияларни жалб этиш ҳамда соҳа ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш учун шарт-шароитлар яратиш;
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан дафн ишини ташкил этиш ҳамда қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун кредитларни олишда ҳамда уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш;
е) ҳудудларни ободонлаштиришни таъминлаш соҳасида:
ҳудудларда ободонлаштириш ташкилотлари фаолиятини бошқариш, шунингдек ушбу тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш, шу жумладан вилоят бюджети даромадлари прогнозини ошириб бажаришдан тушган маблағлар ҳисобидан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш учун жойларни жиҳозлаш, ахлат қутиларини ўрнатиш бўйича амалий чораларни бажариш, шунингдек ҳудудларнинг санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
ж) қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш соҳасида:
қурилиш ва таъмирлаш ишларини жамоатчилик фикри асосида
(“Open budget” тизими) амалга оширишни таъминлаш;
Давлат инвестиция дастури доирасида қурилиш ишларини ташкиллаштириш;
туманнинг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек объектларни қуриш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
маҳаллий аҳамиятга молик объектларни қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаларини бажариш, бундай объектларнинг молиялаштирилишини таъминлаш;
туман марказининг, посёлкаларнинг бош режалари ишлаб чиқилишини, шунингдек ҳудудни режалаштиришнинг схемалари, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг, шунингдек ободонлаштиришнинг схемалари ва лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
юридик ва жисмоний шахсларга ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария кесиш мақсадида ёки кесиш рухсатномаларни бериш масалаларини кўриб чиқиш;
з) шаҳарсозлик ва уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасида:
қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва даҳаларни, мавзеларни ҳамда аҳоли пунктлари режалаштирилган тузилмаларининг бошқа қисмларини қуриш лойиҳаларини тасдиқлаш;
туманни режалаштириш лойиҳаси тасдиқлаш;
ваколатли давлат органи билан биргаликда маҳаллий аҳамиятга молик алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини ҳамда тегишли объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш тартиботини белгилаш;
ҳудудда шаҳарсозлик фаолиятини, қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаса, чеклаш, тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;
уй-жой фондини ҳисобга олиш, уй-жой фондини сақлаш ва кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг сифатини таъминлаш масалалари бўйича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органи фаолиятини назорат қилиш;
давлат уй-жой фондидаги турар жойларни улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун юридик шахсларга аренда шартномаси шартлари асосида бериш;
давлат уй-жой фондининг турар жойларини бронлаштириш ва алмаштириш учун сақлаш гувоҳномасини бериш.
Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ва унинг мажмуасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар:
Бириктирилган бошқарма ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари
Қизириқ тумани қурилиш бўлими;
“Қизириқтелекоммуникация” туман боғланмаси;
Қизириқ тумани “Сувоқава” ишлаб чиқариш ва сотиш УК;
Қизириқ тумани ободонлаштириш бошқармаси;
Қизириқ тумани уй-жой коммунал хизмат бўлими;
Қизириқ тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси;
Қизириқ тумани давлат кадастр хизмати;
Қизириқ тумани “Қизириқдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
Уй-жой мулкдорлари ширкати.
Ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар
Қизириқ тумани йўл хўжалик таъмирлаш фойдаланиш корхонаси;
Қизириқ тумани “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;
Қизириқ тумани электр тармоқлари ташкилоти;
“Худудгаз Сурхондарё"МЧЖ Қизириқ туман филиали;
Р.Ю.Ишбаев_____________
Қизириқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг асосий вазифа ва функциялари
Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг, ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ вилоятда инвестициялар, экспорт, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди.
Инвестициялар ва ташқи савдони ташкил этиш масалалари бўйича тегишли бошқарма, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради.
Туманга чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ҳудуддаги инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштиради.
Чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва туманда инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шароитларни яратиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларининг узвий ривожланиши, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.
Ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.
Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига туман иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини оширишни таъминлайди.
фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказишда иштирок этади ва заруратга қараб хатлов ўтказиш ташаббуси билан чиқади.
самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича ҳокимга таклифлар киритади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюнктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади.
Туманнинг йиллик Инвестиция дастурларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиришда қатнашади ва мониторингини амалга оширади, чет эл инвестициялари, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш учун инвестициявий таклифлар ягона базасини юритади.
Туманнинг чет давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлиги йўналишларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Инвестиция лойиҳалари бажарилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятининг, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишининг таҳлилини ўтказиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар қабул қилиш асосида туман иқтисодиётига жалб этилаётган чет эл инвестицияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни таъминлайди.
Иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этади.
Тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этишга кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
Туман ҳокими раҳбарлигида мажмуага дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари мажмуида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Туман ҳокими ўринбосари мажмуаси фаолиятига раҳбарлик қилади.
Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:
инвестицияни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш, эркин иқтисодий зоналари билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия, кенгаш ва гуруҳлар;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:
Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими;
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожланишини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини Қизириқ тумани лойиҳани амалга ошириш гуруҳи;
Ш.Ж.Исанов_____________
Қизириқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
а) қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида:
қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг таркибий ўзгаришларини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш ва экспорт қилиш корхоналарини ташкил этиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
экинларни тўлиқ экилиши, қишлоқ хўжалик тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва айрим экинларни етиштирилиши ташкил этиш;
кластерлар моделидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўриш;
кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш, қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ривожлантириш, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш,
тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини ташкил этиш;
туманнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
бозор тамойиллари ва механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатадиган тармоқлар, бўлинмалар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
б) ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасида:
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ер ресурсларидан белгиланган мақсадларда оқилона ва самарали фойдаланишни, ерларни муҳофаза қилиш устидан ваколатли давлат органи томонидан давлат назоратини амалга оширилишини ташкиллаштириш;
ер тузиш, ер мониторинги ўтказилиши ва давлат ер кадастрини юритиш ишларини ташкил этишда иштирок этиш;
юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ишларини ташкил этишда қатнашиш;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
в) сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида:
сув олиш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни расмийлаштириш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича тартиб ижросини ҳамда суғориладиган ерларда мелиоратив назоратни ташкил қилиш ишларида қатнашиш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувни иқтисод қилувчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантириш ҳамда ижросини ташкил қилишда бевосита иштирок этиш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувдан фойдаланиш ва сувни тежаш механизмларини такомиллаштириш;
г) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш соҳасида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни қўллашга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг истиқболли, интенсив ҳамда серҳосил навларини экишни ташкил этишда қатнашиш;
инновацион ишланмалар, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига жорий этишда таклифлар тайёрлаш;
д) минерал ўғитлар миқдорини белгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш соҳасида:
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва кимёвий препаратлар миқдорини аниқлаш бўйича ишларни ташкил этишда иштирок этиш;
мутасадди ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш учун минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва ўсимликларни ҳимоя қилувчи зарур кимёвий препаратлар билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш ва назоратини кучайтириш;
туманда биолабораторияларнинг тўла қувват билан ишлашини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий курашиш тадбирларини ташкил этиш;
ўсимликлар карантини соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
е) ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш соҳасида:
ўрмондан фойдаланиш соҳасида давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
ўрмондан фойдаланиш соҳасида ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва амалга ошириш;
юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
давлат ўрмон фондининг участкаларида ўрмонларни ва табиий ландшафтларни сақлаш ва ободонлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини амалга оширилишини ташкиллаштириш;
ўрмон хўжалиги давлат органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга ўрмон ер участкаларини беришда иштирок этиш;
ж) ветеринария хизмати кўрсатиш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш соҳасида:
ветеринария соҳасида давлат дастурларининг бажарилишини, ушбу соҳадаги ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлаш;
ветеринар осойишталикни таъминлашга қаратилган чораларни кўриш ва эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш;
замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
чорва моллари бош сони, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашда мониторингини ўрнатиш;
чорвачилик хўжаликларидаги ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг ҳолатини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш;
асаларичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш чораларини кўриш, асаларичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантириш чораларини кўриш;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларнинг тасдиқланиши ва бажарилишини таъминлаш, яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширилишини таъминлаш;
з) қишлоқ жойларда савдо ва пуллик хизматларни ташкил этиш соҳасида:
озиқ-овқат товарлари юзасидан бозорлар фаолиятини, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятининг мониторингини олиб бориш, аҳолини озиқ-овқат товарлари билан
таъминлаш ва пулли хизматлар кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.
Давлат дастурларининг мажмуага дахлдор тадбирлари ижросини таъминлаш чораларини кўради. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга ошириш ишларини алоҳида назоратга олади.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш бўйича ишларга раҳбарлик қилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлашни ривожлантириш масалалари билан бевосита шуғулланади.
Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этади.
Туман ҳокими раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимига дахлдор масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларни тайёрлаш ишларини ташкил этади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
Бириктирилган соҳаларда кадрларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади, раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар беради.
Халқ депутатлари туман Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди. Туман ҳокимининг ўринбосари мажмасига раҳбарлик қилади.
Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади:
эпидемияга қарши фавқулодда вилоят комиссияси;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;
туман қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаши;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ижросини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳлари.
Қизириқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва унинг мажумасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган давлат органлари ва ташкилотлар:
Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими;
Қизириқ тумани фермерлар Кенгаши;
Қизириқ тумани ирригация бўлими;
Қизириқ тумани Кўчмас мулк ва ер тузиш кадастри;
Қизириқ тумани мелиорация бўлими;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қизириқ тумани бўлими;
“Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятиҚизириқ тумани филиали;
“Қизириқагротехсервис МТП-2017” масъулияти чекланган жамияти;
Қизириқ тумани “Бандихон-Гиламбоб-Агропилла” МЧЖ;
Қизириқ тумани ветеринария ва чорвачилик бўлими;
Қизириқ дон маҳсулотлари қабул қилиш шаҳобчаси;
Қизириқ тумани “Қизириқ” ўрмон хўжалиги;
Қизириқ тумани “Қорасув” ВСТ мелиорация тизими;
-қишлоқ хўжалигига техник хизмат кўрсатувчи корхоналар, муқобил машина-трактор парклари ва сув истеъмолчилари уюшмалари;
- паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликлари уюшмалари;
- кластерлар моделидаги ташкилотлар.
(Лавозимига кўра) _____________
Қизириқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалар ва функциялари
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
а) ёшлар давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
ёшлар давлат сиёсатини, ушбу соҳада давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишни таъминлаш;
ёшлар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни ҳудудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш чораларини кўриш;
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишини ташкил қилиш;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
маданият, мусиқа ва санъат болалар уйини моддий-техник таъминотини, шу жумладан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мустаҳкамлаш;
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қизиқтирган саволларга жавоб олиш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ўтказиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
б) ёшларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш соҳасида:
ишга жойлаштириш ва бандлик сиёсатини амалга ошириш, ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш амалиёти ва меҳнат бозорини мониторингини ташкил этишни таъминлаш;
янги иш ўринларини ташкил этиш ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг оптимал тақсимланиши ҳисобига ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёш мутахассисларни бандлигини тизимли мониторингини ташкил этиш, ваколатли давлат органлари билан биргаликда ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш;
в) ёшлар ўртасида норасмий бандликни қисқартириш ва тадбиркорликка жалб этиш соҳасида:
ваколатли давлат органлари билан биргаликда ёшлар орасида норасмий бандликни қисқартиришга йўналтирилган тарғибот ишларини ташкиллаштириш;
ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларини ҳал қилиш;
ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка фаол жалб қилиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
г) тарбияси оғир ва профилактик ҳисобда турган ўқувчилар билан ишлаш соҳасида:
ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган комплекс дастурларни ишлар чиқиш ва тасдиқлаш;
ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;
д) аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш соҳасида:
сифатли таълим, тиббий хизмат, ҳуқуқий хизмат, информацион, маслаҳат ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштириш;
ижтимоий хизматлар соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек ҳудудий дастурларни амалга оширишни таъминлаш;
ижтимоий хизматлар мониторинги юритилишини, ижтимоий хизматларга муҳтож шахсларни аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, уларга тегишли ижтимоий хизматлар кўрсатишни таъминлаш;
касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларида ўқиётган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни оромгоҳларга, шу жумладан санаторий типидаги оромгоҳларга, пансионатлар ва профилакторийларга, дам олиш уйларига, спорт-соғломлаштириш оромгоҳларига, тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда эса – тегишли йўналишдаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш;
вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудлараро идоралараро комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш;
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш бўйича ўз таклифларини бериш;
аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
е) таълим тизимини бошқариш ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга олиш;
таълим муассасалари фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш;
таълим муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш;
аҳолининг таълим олиш ҳуқуқини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик доирасида, тўлиқ таъминлаш учун чоралар қабул қилиш;
илмий фаолиятга оид ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
илмий фаолиятни ривожлантириш ва унинг замонавий инфратузилмасини яратиш, илмий ишланмаларни қўллаш ва оммалаштириш бўйича чораларни кўриш;
ж) мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш соҳасида:
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва амалга ошириш;
мактабгача таълим ва тарбия тизимига инвестициялар жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
мактабгача таълим билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
мактабгача таълим билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш;
з) аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини ташкиллаштириш соҳасида:
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бюджет маблағлари ва грантлар ҳисобига керакли тиббий мосламаларни сотиб олиш қисми бўйича қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
ваколатли орган билан биргаликда тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини назорат қилиб бориш, тегишли ҳудуддаги тиббиёт муассасалари ҳолатини ўрганишни амалга ошириш;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги тегишли давлат бошқарув органлари тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсирини камайтириш соҳасидаги давлат ва ҳудудий дастурларни ваколатли орган билан биргаликда амалга ошириш;
ваколатли органлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари, ОАВ ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;
болалар ва ёшларни спорт билан доимий шуғулланишга кенг жалб қилиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва самарали фойдаланиш бўйича таъсирчан чораларини қабул қилиш;
ваколатли орган билан биргаликда жисмоний тарбия-спорт ташкилотларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишни ташкил қилиш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
и) оналар ва гўдаклар ўлимини камайтиришни таъминлаш соҳасида:
соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари билан биргаликда оила, она ва болани муҳофаза қилиш бўйича таъсирчан чораларни қабул қилиш;
оналар ва гўдакларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктлари, диагностика, перинатал ва скрининг марказлари моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
ваколатли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда аҳоли ўртасида, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги билимларни ёйишга қаратилган профилактика тадбирлари амалга ошириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
к) васийлик ва ҳомийликни ташкил этиш соҳасида:
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорларларни ишлаб чиқиш;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестрини юритиш;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга ошириш;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
л) маданий ҳамда археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
ваколатли давлат органи билан биргаликда маданий мерос объектларини ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва фойдаланишни ташкил қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларини маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ўтказишга жалб этиш;
ваколатли давлат органи билан биргаликда моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва уларни қайд этиб қўйиш, шунингдек моддий маданий мерос объектларининг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш;
ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ишлари ва бошқа ишлар учун ер участкалари ажратилишини лойиҳалаштиришда археология объектларини сақлаш талабларига риоя қилинишини қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш;
м) маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш.
Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва унинг мажмуасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар:
- Қизириқ тумани халқ таълими бўлими;
- Қизириқ тумани Мактабгача таълим бўлими;
- Республика Маънавият ва маърифат маркази Қизириқ тумани бўлими бўлими;
- Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси;
- Қизириқ тумани Санитария-эпидемиологикосойишталик маркази;
- Қизириқ тумани Давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими;
- Қизириқ тумани маданият бўлими;
- Қизириқ тумани “Матбуот тарқатувчи” ташкилоти;
- “Тараққиёт” газетаси таҳририяти;
- Қизириқ тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими;
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қизириқ тумани Кенгаши;
- Қизириқ тумани Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
- Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қизириқ тумани кенгаши;
- Қизириқ тумани “Чилгаз ота” жомъе масжиди бош имоми
З.М.Рахматов _____________
Туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг асосий вазифалар ва функциялари
Туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий кўмаклашиш соҳасида:
ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифадаги фуқаролар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуриш масалалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва вилоят ҳокимига киритиш;
аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш тўғрисидаги шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар, мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан бериш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш;
б) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек улар ўртасида норасмий бандликни қисқартириш ва уларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;
хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;
хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;
в) томорқа ерлардан самарали фойдаланишини таъминлаш соҳасида:
томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш;
томорқа хўжалигини юритиш учун аҳолига кредитлар, субсидиялар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш;
томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
г) маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш соҳасида:
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлари билан биргаликда фуқаролар орасида жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан уларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий бойликларини мустаҳкамлаш йўли орқали самарали ташкил этиш;
“Хавфсиз маҳалла” дастурини бажаришига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
д) оилавий ажралишларни камайтириш, ўз жонига қасд қилиш ва суиқасд қилишни олдини олиш соҳасида:
оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларнибартараф этиш;
оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс дастурларини тасдиқлаш;
жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш;
е) соғлом турмуш тарзи учун инфратузилмани ташкиллаштириш соҳасида:
соғлом турмуш тарзини юритиш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
қурилиш учун режалаштирилган тегишли объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан уларни қуриш ва ишлатиш бўйича лойиҳаларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;
пиёдалар ва велосипед йўлларини ҳамда соғлом турмуш тарзини юритиш учун бошқа объектларни қуриш ишларини таъминлаш;
ж) маҳалла институти роли ва аҳамиятини ошириш соҳасида:
фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун бинолар қурилишини таъминлаш;
з) соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни, шунингдек, жамият ва оиладаги тинчлик, осойишталик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш соҳасида:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш;
кекса авлод вакилларининг иштирокида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етказиш мақсадида чора-тадбирларни ўтказиш;
жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш.
Ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг мажмуасига бириктирилган ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ҳудуд даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар:
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими;
- Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қизириқ тумани бўлими;
- Ички ишлар бўлими – хавфсиз маҳалла ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари юзасидан;
- Маҳалла фуқаролар йиғинлари;
- Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Қизириқ тумани ташкилоти;
- “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди туман бўлими;
Э.Х.Сапаров _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
3-илова
Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳининг (кейинги ўринларда Ташкилий-назорат гуруҳи деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятини туман ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.
Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:
туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлайди;
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;
белгиланган тартибда ахборот-таҳлил гуруҳи билан биргаликда туман ҳокимлиги иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни туман ҳокимининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
туман ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳокимлиги аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича туман ҳокимининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва туман миқёсида ўтказиладиган асосий тадбирларни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг комиссиялари ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган тегишли қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг тегишли комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
туман ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;
туман ҳокимлигининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Ташкилий-назорат гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Ташкилий-назорат гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлиги мажмуаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ҳокимлиги мажмуалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлиги мажмуаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги мажмуалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги мажмуалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
Ташкилий-назорат гуруҳи:
ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
Гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган тегишли ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Ташкилий-назорат гуруҳи тузилмаси гуруҳ раҳбари, 1 нафар етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассислардан иборат бўлади.
Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.
Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Гуруҳ етакчи ва 1-тоифали мутахассислар ҳоким фармойиши билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бевосита гуруҳ раҳбарининг раҳбарлигида иш олиб боради.
Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларининг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида туман ҳокимига бўйсунади.
Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ва туман ҳокими топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик ва гуруҳнинг иш режалари асосида ташкил этилади.
г) ташкилий-назорат гуруҳи:
ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган тегишли ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
д) ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (А.У.Иботов):
ташкилий-назорат гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда ташкилий-назорат гуруҳига мазкур Низомда белгиланган ва юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;
мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек гуруҳнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
е) ташкилий-назорат гуруҳининг етакчи мутахассиси ва I тоифали мутахассиси:
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳоким ўринбосарига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
туман ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан, ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
ж) етакчи мутахассис (О.Э.Ўтаганов):
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
шунингдек, янги кадрларни топиш мақсадида Республикадаги Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
туман ҳокимлиги тасарруфидаги лавозимларга тавсия этилган номзодларнинг суҳбатдан ўтишини ташкил этади.
ташкилотларда кадрлар билан ишлашнинг ҳолатини ўрганиб боради, уларга амалий ёрдам беради, вилоят ҳокими тасарруфига кирадиган лавозимларга захира рўйхатларини тайёрлайди, бўшаб қолган раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни тайёрлайди.
Гуруҳга тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ўрганилишини ташкил этади.
халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари, доимий комиссиялар йиғилишларини тайёрлаш ва уларни ўтказишни ташкил этиш бўйича комиссияларга кўмаклашади, уларнинг фаолияти бўйича белгиланган шаклдаги ҳисоботлар юритилишини таъминлайди;
сессиялар қарорлари ижросини назорат қилишни, депутатларнинг ойлик ҳисобот беришларини, доимий комиссиялар иш режаларида белгиланган тадбирларнинг ўтказилишини ташкил этади;
маҳаллий вакиллик органлари, доимий комиссиялар, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади;
халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
давлат мукофотлари билан тақдирлаш юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;
ҳудудий мукофотлар, шунингдек, уларга тенглаштирилган бошқа мукофотларнинг геральдик тавсифларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
гуруҳ иш жараёнларига тааллуқли бўлган ҳужжатларнинг сақланишини ташкил этади;
гуруҳга тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ўрганилишини ташкил этади.
Гуруҳ раҳбарининг тегишли топшириқларини амалга оширади.
Гуруҳ раҳбари бўлмаган пайтда унинг вазифасини бажаради.
к) биринчи тоифали мутахассис (А.А.Нодиров):
туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича таҳлилий ишларни олиб боради, ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига етказилишини таъминлайди;
ўзини ўзи бошқариш органларида сайловларни тайёрлаш ва ўтказиш ишларини ташкил этади, семинарлар ва ўқувлар ўтказилишига кўмаклашади, ушбу органлар бўйича тегишли маълумотларни таҳлил қилиб боради;
сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни доимий равишда таҳлил қилиб боради, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини умумлаштиради ва мониторингини юритади;
гуруҳ раҳбари орқали ўзига беркитилган тумандаги аҳвол тўғрисида ахборотномалар киритади ҳамда ҳокимлик аппарати ташкилий-назорат гуруҳи ишини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади.
гуруҳга келган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.
туман ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган асосий ва оммавий тадбирлар бўйича таклифларни тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тақдим этилишини ташкил этади. Ушбу тадбирларни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;
туман ҳокимлиги, ҳоким ўринбосарлари, бўлинмаларнинг иш режаси ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, унинг ижроси мониторингини юритади.
Гуруҳ раҳбарининг тегишли топшириқларини амалга оширади.
Гуруҳ етакчи мутахассиси бўлмаган пайтда унинг вазифасини бажаради.
А.У.Иботов _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
4-илова
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуаси туман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида, туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, туман ҳокимининг қарорларида белгиланган ваколатларни амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳамда туманнинг мавжуд салоҳиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш, шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;
туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва унинг самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;
тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларнинг узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, мавжуд хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларни жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, хусусий мулкнинг устуворлигини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, давлат хусусий шерикчилик тизимини ривожлантириш орқали инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ҳар бир оилада тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик, ўз ўзини банд қилиш фаолияти билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш, янги иш жойларини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали камбағалликни қисқартириш;
демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
солиқ органлари фаолиятини самарадорлигини ошириш, маҳаллий бюджетга тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушумларни таъминлаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш юзасидан таҳлил қилиш ва таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, маҳаллий бюджетга қўшимча даромадларни кўпайтириш, солиқ тўловчиларни ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича зарурий чораларни кўриб бориш;
божхона тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш, божхона органлари фаолиятини очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлар) тенг фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларга фаолият юритиши учун тенг шароитлар яратиш, турли хил тўсиқларни бартараф этиш ва рақобат муҳитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш, ички талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар) билан етарлича таъминлаш, бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришни юқори даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
банк тизими ва молия инфратузилмаларини ривожлантириш, кўрсатилаётган банк-молия хизматлари ҳажмлари, турларини, инфратузилмасини кенгайтириш, тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш ва барқарорлаштиришга қаратилган дастурий чора-тадбирларни бажарилишини комплекс таҳлили қилиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг банк ва молия тизимига ишончини мустаҳкамлаш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;
суғурта бозорини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмлари ва турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирларини амалга оширилишини комплекс таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва зарурий чоралар кўриш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ижросини самарали ташкил этиш;
туман ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этиш;
иқтисодиётни ривожлантириш масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Мажмуа ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, вилоят, туман ҳокими ва уларнинг биринчи ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туман, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
туман ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этади;
мажмуа ваколатидаги масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг биринчи ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
туман ҳокимининг минтақани иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;
туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, уларни ҳал этишга оид таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни масъул корхона, ташкилот, идораларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларни ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Мажмуа ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлигимажмуалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
ҳудудни иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг биринчи ўринбосари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
Мажмуа:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва биринчи ўринбосари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Мажмуа тузилмасибош мутахассисдан иборат бўлади.
Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.
Бош мутахассис туман ҳокими фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Мажмуа ва унинг мутахассиси ўз фаолиятини мазкур Низом ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида олиб боради.
Мажмуада иш ҳужжатларини юритиш бош мутахассис томонидан олиб борилади.
Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.
Мажмуанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят, туман ҳокими, унинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик аппарати ва бош мутахассиснинг иш режалари асосида ташкил этилади.
Бош мутахассис
Мажмуа ишларини ташкил этади, мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш, мажмуа ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш, мажмуага келиб тушган ҳужжатларни ижросини таъминлаш юзасидан ишларни режалаштиради, йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, ташкилотлар ўртасида тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.
Мажмуанинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади.
Мажмуага тегишли соҳага оид туман ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни тайёрланишини ташкил этади, кўриб чиқади, ҳужжат лойиҳаларга виза қўяди, туан ҳокимлигининг тегишли ҳужжатлари қабул қилингандан сўнг уларни бажарилишини ташкил қилади ва назорат қилади.
Мажмуа кадрлар захирасини шакллантирилиши ва янгиланиши, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш билан тизимли шуғулланади.
Мажмуа ишини яхшилаш ва ходимларнинг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.
Мажмуа таркибидаги ташкилотлар фаолиятни мувофиқлаштиради, улар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва уларни белгиланган муддатда ижросини таъминлайди.
Мажмуага тегишли масалалар юзасидан туман ҳокимлигининг йиғилишларини ташкил этади ва йиғилишларда қатнашади.
Қуйидаги комиссия ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади:
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича кузатув кенгаши фаолиятини мувофиқлаштириб боради ва кенгаш қарорлари бажарилишини мониторинг қилади.
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг амалга оширилишини ташкил қилиш бўйича туман ишчи комиссияси ишини мувофиқлаштириб боради ва дастурлар ижросини мониторинг қилади.
Мажмуага юкланган қуйидаги вазифалар билан шуғулланади:
демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ҳар бир оилада тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик, ўз ўзини банд қилиш фаолияти билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш, янги иш жойларини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали камбағалликни қисқартириш;
солиқ органлари фаолиятини самарадорлигини ошириш, маҳаллий бюджетга тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушумларни таъминлаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш юзасидан таҳлил қилиш ва таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, маҳаллий бюджетга қўшимча даромадларни кўпайтириш, солиқ тўловчиларни ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича зарурий чораларни кўриб бориш;
Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлар) тенг фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларга фаолият юритиши учун тенг шароитлар яратиш, турли хил тўсиқларни бартараф этиш ва рақобат муҳитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш, ички талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар) билан етарлича таъминлаш, бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришни юқори даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва унинг самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;
тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларнинг узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, мавжуд хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;
банк тизими ва молия инфратузилмаларини ривожлантириш, кўрсатилаётган банк-молия хизматлари ҳажмлари, турларини, инфратузилмасини кенгайтириш, тижорат банклари фаолиятини ривожлантириш ва барқарорлаштиришга қаратилган дастурий чора-тадбирларни бажарилишини комплекс таҳлили қилиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг банк ва молия тизимига ишончини мустаҳкамлаш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;
суғурта бозорини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмлари ва турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирларини амалга оширилишини комплекс таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва зарурий чоралар кўриш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ижросини самарали ташкил этиш.
Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди:
Қизириқ тумани давлат солиқ инспекцияси;
Қизириқ тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими;
Қизириқ тумани давлат хизматлари маркази;
Қизириқ тумани молия бўлими;
Қизириқ тумани ғазначилик бўлинмаси;
Қизириқ тумани статистика бўлими;
Қизириқ тумани бандликка кўмаклашиш маркази;
ОАТБ “Агро банк” Қизириқ бўлими;
ДТ “Халқ банк” туман филиали;
АТ “Микрокредит банк” туман филиали;
Қизириқ тумани бюджетдан ташқари пенсия бўлими;
Қизириқ тумани “Деҳқон бозори” МЧЖ;
Қизириқ тумани “Истара деҳқон бозори” МЧЖ;
Қизириқ тумани “Нилуфар” буюм бозори МЧЖ;
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Қизириқ тумани бўлими;
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими;
“Ўзагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси Қизириқ тумани бўлими;
Суғурта ташкилотлари;
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Қизириқ тумани бўлими;
туман Архив иши давлат корхонаси;
“Ҳунарманд” уюшмаси Қизириқ тумани бўлими;
Қизириқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини мувофиқлаштириш бўлими;
Тумандаги барча савдо комплекслари;
Б.Ходжанов _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
5-илова
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик
масалалари бўйича ўринбосари мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ
туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
туманнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;
саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;
туман ҳудудида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалариниамалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;
туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.
Туман ҳокими ўринбосарининг бош мутахассиси ва етакчи мутахассиси ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
мажмуага мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;
мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек мажмуаларнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича мажмуаси ходимларининг вазифалари
Бош мутахассис
Мажмуа ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.
Мажмуага юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳудудда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширади.
Қурилиш комплексида пудрат лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Туманда шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.
Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.
Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.
Йўллар инфратузилмаси, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежашини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ва туамн ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.
Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади:
Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси.
Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил қилиш туман комиссияси;
Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси;
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси;
Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш туманкомиссияси;
Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;
Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича туман комиссияси;
Куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш туман комиссияси.
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:
Қизириқ тумани қурилиш бўлими;
“Қизириқгазтаъминоти” туман филиали;
Қизириқ тумани электр тармоқлари ташкилоти;
“Қизириқтелекоммуникация” туман боғланмаси;
Қизириқ тумани “Сувоқава” ишлаб чиқариш ва сотиш УК;
Қизириқ тумани ободонлаштириш бошқармаси;
Қизириқ тумани йўл хўжалик таъмирлаш фойдаланиш корхонаси;
Қизириқ тумани “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;
Қизириқ тумани уй-жой коммунал хизмат бўлими;
Қизириқ тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси;
Қизириқ тумани давлат кадастр хизмати;
Қизириқ тумани “Қизириқдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси;
Уй-жой мулкдорлари ширкати.
Етакчи мутахассис
Иш режаси асосида фаолият кўрсатади. Саноат ва транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежашини таъминловчи дастурлар ижросини таъминлаш, аҳолини нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ўрганган ҳолда уларни нефть маҳсулотлари ёнилғиси билан таъминланишига доир барча чора-тадбирлар ишлаб чиқишда масъул ҳисобланади.
Коммунал соҳада ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолини ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни бажарилишида иштирок этади.
Соҳага тааллуқли мақсадли дастурлар ижросини тайёрлайди. Металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш-топшириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлайди.
Туман ҳокимининг ўринбосари ҳамда бош мутахассиснинг топшириғига асосан берилган барча топшириқларни бажарилишини таъминлайди.
Лавозими доирасига кирувчи масалалар муҳокамаси юзасидан туман ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларга тегишли маълумотларни тайёрлайди ва белгиланган топшириқлар ижроси бўйича назоратни олиб боради.
Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда вилоят, туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.
К.Шойқулов _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
6-илова
Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон ҳамда 2019 йил 23майдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4332-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи мажмуаси туман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ваЎзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғираҳбарлигида, туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, туман ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар мажмуанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари борасидаги ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш ишларини фаол бажариш;
хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига туман иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;
туман иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
иқтисодиётда ислоҳотларнинг стратегик вазифаларига ва устувор йўналишларига мувофиқ илмий ва технологик салоҳиятни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланиш;
давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш), ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
туман ҳокимининг қабул қилинган қарор, фармойишлари, йиғилиш баёнларининг мажмуага тааллуқлилиги бўйича бандларининг бажарилишини таҳлил қилиб, ижросини ташкил этиш;
туман ҳокими, тегишли туман ҳокимининг ўринбосарлари билан биргаликда туанни инвестициялар ва ташқи савдо, бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалаларининг туман ҳокимлигида кўриб чиқилишини ташкил этиш.
Мажмуа зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқларидаги мажмуага дахлдор бўлган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;
мажмуа фаолияти йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, туманда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини ҳамда эркин иқтисодий зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
туман инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар жалб этилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
туманнинг салоҳиятли ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини (грантларни) жалб этиш дастурларини шакллантиришда иштирок этади;
инвестициялар жалб қилиш мақсадида салоҳиятли ва истиқболли инвестиция ва кредит бозорларининг доимий таҳлилини олиб боради;
мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиққан ҳолда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб борилишида иштирок этади;
ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига кўмаклашиш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чоралар қабул қилиш соҳасида:
туман корхоналарининг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва туман хўжалик юритувчи субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашади;
туманни иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари концепциясини, шу жумладан экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
туманга бўйсунувчи корхоналарнинг экспорт прогнози ижро этилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб боради, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилади ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклиф ва кўрсатмалар киритади;
туман корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади.
мажмуага келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади, фуқароларни белгиланган тартибда қабул қилади;
мажмуа фаолияти йўналиши бўйича туман комиссиялари ишини туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тегишли масъул туман ташкилотлари билан биргаликда ташкил этади, улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;
туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари раҳбарлигида ўтказиладиган мажмуа фаолияти йўналишидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади.
III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Мажмуа зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни туман ҳокимлиги аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурият бўлганда, ҳокимликда мажмуа фаолиятига дахлдор бўлган йўналишдаги кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг тегишли ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда ходимларини жалб этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда мажмуа зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда туман ҳокими ва унинг ўринбосари топшириқларини етказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг мажмуа фаолияти йўналишидаги халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокими ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш;
мажмуа фаолиятига тегишли масалалар бўйича туман ҳокими ўринбосарига ахборот ва таклифлар киритиш.
Мажмуа:
ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлигининг топшириқларига мувофиқ дахлдор таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
IV.Мажмуанинг тузилмаси.
Мажмуа тузилмаси бош мутахассисдан иборат бўлади.
Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.
Бош мутахассис туман ҳокими қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Мажмуа ўз фаолиятини мазкур Низом ва туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида олиб боради.
Бош мутахассиснинг шахсий иш режалари ҳоким ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мажмуада иш ҳужжатларини юритиш бош мутахассис томонидан олиб борилади.
Мажмуатуман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига бевосита бўйсунади.
Мажмуанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, туман ҳокими, унинг инвестициялар ва ташқи савдобўйича ўринбосари топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик аппарати, бош мутахассиснинг иш режалари асосида ташкил этилади.
Бош мутахассис
Мажмуа фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Мажмуабош мутахассиси мажмуа ҳокиминингтегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил қилади ва умумий назоратга олади.Ишни режалаштиради, мажмуа ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.
Мажмуага юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, мажмуа ташкилотларида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция сиёсати, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан шуғулланади.
Мажмуада ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни излаш, тарбиялаш, малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.
Мажмуадаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва мажмуа ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.
Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, туманда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт кўрсаткичларини ошириш ишларини ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;
ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига кўмаклашиш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чоралар қабул қилиш билан шуғулланади.
Мажмуа ишини яхшилаш ва ходимларнинг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади.
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва уларни белгиланган жадвал асосида қабул қилади.
Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради.
Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни тайёрлайди.
М.Ҳусанов _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
7-илова
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича
ўринбосари мажмуаси тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари мажмуанинг (кейинги ўринда мажмуа деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари мажмуаситуман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатлари, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида, туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, туман ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:
Соҳага тааллуқли Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, вилоят, туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил қилиш;
Ҳукумат қарорлари билан белгиланган йўналишлар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириш;
туман ҳокими, ҳоким ўринбосари раҳбарлигидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар йиғилишларини тайёрлаш, унинг баёнини юритиш, қабул қилинган қарорлар ва берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мажмуадаги соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш;
ерлардан самарали фойдаланиш ва унинг унумдорлигини ошириш;
ирригация объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мелиорация дастурлари ижросини таъминлаш;
қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуида ягона техник ва технологик сиёсатни амалга ошириш, илғор технологияларни жорий қилиш;
сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
қишлоқ хўжалигида янги мулк эгалари ва фермерчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш;
чорвачиликни, наслчиликни, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
пиллачиликни ривожлантириш, унинг озуқа базасини кенгайтириш, пиллани қайта ишлаш корхоналарини қўллаб-қувватлаш;
паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ушбу йўналишдаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чораларини кўриш;
қишлоқ хўжалигини илмий асосда, самарали тажрибалардан фойдаланган ҳолатда ташкил қилиш ва соҳа кадрлари ўқувининг яхлит тизимини жорий этиш;
соҳадаги корхона ва ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш;
мажмуага кирувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига захира кадрларни тайёрлаш масаласида ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда амалий ишларни олиб бориш.
III. Мажмуанинг тузилиши ва ишнинг ташкил этилиши.
Мажмуа таркибига бош мутахассис лавозими киради.
Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.
Бош мутахассис туман ҳокими фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган ярим йиллик ва ойлик иш режалари асосида олиб боради.
Мажмуада ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат этилиб, янги ҳафтада мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
Мажмуа ходимлари тегишли туман ҳокимлиги аппаратида қишлоқ ва сув хўжалиги ишларига тааллуқли масалаларни мувофиқлаштирадилар.
Мажмуада иш юритилиши, ҳужжатларнинг ўтиши бош мутахассис томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақда ҳар куни ҳоким ўринбосарига маълумот бериб борилади.
Туман ҳокими ўринбосарираҳбарлик қиладиган комиссиялар ишини ташкил этади,қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.
Мажмуа қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари мажмуаси учун белгиланган вазифалар доирасида соҳалардаги бошқармалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасалардан зарурий статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш;
туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигиданмажмуага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;
соҳага тааллуқли ташкилотларда, туманларда ислоҳотларнинг боришини ўрганиш;
туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига малакали мутахассисларни жалб этиш;
мажмуадаги вакант бўлган раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;
соҳада ишлаётган раҳбар кадрларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш;
мажмуага кирувчи ташкилот ва муассасаларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман ҳокимлиги номидан иш кўриш.
Мажмуа қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
туман ҳокими ва ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган таҳлилий маълумот ва ахборотларни ҳаққонийлигини таъминлаш;
туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини ва ҳудудларни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини амалга ошириш устидан доимий назоратни таъминлаш;
туман ҳокимлигининг Регламентига, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқномага риоя қилиш;
мажмуага келган ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш.
Бош мутахассис.
Мажмуа фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.
Мажмуага юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради, тасарруфидаги корхона ва ташкилотларга ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича туман ҳокимлиги номидан иш кўради.
Мажмуага беркитилган корхона ва ташкилотларда ислоҳотларнингизчиллик билан амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатади ва унинг амалга оширилишини таҳлил қилиб боради. Мажмуа ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли маълумотларни қонунда белгиланган тартибга асосан талаб қилиб олади.
Мажмуа ишини такомиллаштириш ҳамда мутахассисларнинг малакасини оширишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Беркитилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади, улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилади, кадрларни тайёрлаш, тарбиялаш ва ўқитиш билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича ўз таклифларини беради.
Туман ҳокими ўринбосари раҳбарлик қиладиган кенгашлар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинадиган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Мажмуага келувчи қарор ва фармойишлар, турли назоратли ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлайди.
Фаоллар йиғилишлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бўлган йиғилишлар ҳамда ҳокимлик соати йиғилишларига маълумотлар тайёрлайди.
Мажмуанинг ярим йиллик ва ойлик иш режаларини тузади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг йиғилишларига қатнашади ва тегишли таклифлар киритади.
Ишлар тақсимоти бўйича мажмуага тегишли ташкилотларда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирларининг доимий равишда бажарилишини таъминлаш, чорвачиликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган масалалар билан шуғулланади.
Сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш масалаларини мувофиқлаштиради.
Қишлоқ хўжалигида янги мулк эгалари ва фермерчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашчораларини кўради. Ўзига беркитилган ташкилотларда ишлаб чиқариш турларини кўпайтириш, уларга янги агротехнологияларни киритиш, тегишли қарор, фармойиш ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш билан шуғулланади.
Чорвачиликни, наслчиликни, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ушбу йўналишдаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўради.
Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига бириктирилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди.
Оддий ва юқори корреспонденцияларни кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни шахсан қабул қилишни амалга оширади, муддатида бажарилишини таъминлайди.
Қуйидаги комиссия ва кенгашлар ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлари ижросини назорат қилади:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;
туман қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий Кенгаш.
Эпидемияга қарши фавқулодда комиссия ишини ташкил қилади ва қабул қилинган қарорлар ижросининг назоратини олиб боради.
Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича туман ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилиш ва кенгашларда қатнашади.
Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:
Қизириқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими;
Қизириқ тумани фермерлар Кенгаши;
Қизириқ тумани ирригация бўлими;
Қизириқ тумани Кўчмас мулк ва ер тузиш кадастри;
Қизириқ тумани мелиорация бўлими;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қизириқ тумани бўлими;
“Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятиҚизириқ тумани филиали;
“Қизириқагротехсервис МТП-2017” масъулияти чекланган жамияти;
Қизириқ тумани “Бандихон-Гиламбоб-Агропилла” МЧЖ;
Қизириқ тумани ветеринария ва чорвачилик бўлими;
Қизириқ дон маҳсулотлари қабул қилиш шаҳобчаси;
Қизириқ тумани “Қизириқ” ўрмон хўжалиги;
Қизириқ тумани “Қорасув” ВСТ мелиорация тизими;
-қишлоқ хўжалигига техник хизмат кўрсатувчи корхоналар, муқобил машина-трактор парклари ва сув истеъмолчилари уюшмалари;
- паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликлари уюшмалари;
- кластерлар моделидаги ташкилотлар;
- тумандагидаги фермер хўжаликлари;
М.Назаров _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
8-илова
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуаситуман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида, туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:
туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек ижтимоий тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари, бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
туман ҳокимининг минтақани ижтимоий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;
туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
Мажмуа:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши.
Ёшлар сиёсати соҳасида:
ёшлар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;
мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш;
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.
Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;
аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.
Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
туманда соғлом турмуш тарзи, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларни мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;
демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши учун жавоб беради.
Мажмуа тузилмаси бош мутахассисдан иборат бўлади.
Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.
Мажмуанинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бўйсунади.
Туман ҳокими ўринбосарининг бош мутахассиси ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Мажмуанинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят, туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Мажмуа фаолияти туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирган ҳолда олиб борилади.
Бош мутахассис:
Мазкур Низом асосида ишлайди. Ўзига биркитилган масалалар бўйича мажмуага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
мажмуага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;
мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади;
ўз ваколати доирасида соҳавий ташкилотлар кесимида ёшлар сиёсати, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, аҳоли ҳаёти даражаси тармоқлари, маданий-маърифий ишларининг ҳолати бўйича мажмуанинг тизимли таҳлилини олиб боради, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, демография ва аҳоли ҳаёти даражаси тармоқларини ривожлантириш, маданий-маърифий ишлар бўйича таклифларни ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ушбу соҳаларни ривожлантириш дастури якунлари бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлайди;
туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек мажмуанинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
мажмуада ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шуғулланади;
Бош мутахассиси қонунда белгиланган бошқа ваколат ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, тегишли соҳалар бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
тегишли соҳавий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг соҳавий таркибий бўлинмалари иш фаолияти, ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Шунингдек, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга оширади.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва ижросини мониторинг қилади.
Оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштиради, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
Спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этади.
Аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириб боради.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга оширади.
Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ташкил этади.
Аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлайди.
Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириб боради.
туман ҳокими ва унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади; тегишли комиссиялар ишини ташкил этиб, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;
мажмуада юқори ташкилотлар ҳамда ҳоким ўринбосари ва мажмуа назоратидаги хатларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклиф киритади;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилишини таъминлайди.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Мажмуада иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди;
Қуйидаги комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади:
оммавий тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилиш туман комиссияси;
туман ҳокимлигининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
фавқулодда эпидемияга қарши курашиш туман комиссияси;
оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа комиссиялар ва кенгашлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш туман комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа комиссиялар ва кенгашлар.
туман ҳокимлиги аппаратидаги тегишли гуруҳ, бўлимлар билан ҳамкорликда бошқа функцияларни амалга оширади.
Туман ҳокимлигида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:
- Қизириқ тумани халқ таълими бўлими;
- Қизириқ тумани Мактабгача таълим бўлими;
- Республика Маънавият ва маърифат маркази Қизириқ тумани бўлими бўлими;
- Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмаси;
- Қизириқ тумани Санитария-эпидемиологикосойишталик маркази;
- Қизириқ тумани Давлат санитария-эпидемиология назорати бўлими;
- Қизириқ тумани маданият бўлими;
- Қизириқ тумани “Матбуот тарқатувчи” ташкилоти;
- “Тараққиёт” газетаси таҳририяти;
- Қизириқ тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими;
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қизириқ тумани Кенгаши;
- Қизириқ тумани Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
- Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қизириқ тумани кенгаши;
- Қизириқ тумани “Чилгаз ота” жомъе масжиди бош имоми
Ҳ.Оромиддинов _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
9-илова
Туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мажмуаси тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мажмуаситуман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлигида, туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:
туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек ижтимоий тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги.
Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ҳокимлигидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туманҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
Мажмуа:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши.
Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш соҳасида:
ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган ва кам таъминланган тоифадаги фуқаролар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуриш;
аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини таъминлаш тўғрисидаги шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар, мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан бериш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;
хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини, шунингдек, хотин қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касбий кўникмаларни ўрганиш имконини берадиган бошқа курсларни ташкил этиш;
хотин-қизларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратиш;
маҳаллаларда бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш, тегишли маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилаларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун улардан мақсадли фойдаланиш;
Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш;
томорқа ерлардан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш;
томорқа хўжалигини юритиш учун аҳолига кредитлар, субсидиялар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини олишда амалий ёрдам кўрсатиш;
томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлари билан биргаликда фуқаролар орасида жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан уларни ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий бойликларини мустаҳкамлаш йўли орқали самарали ташкил этиш;
“Хавфсиз маҳалла” дастурини бажарилишига йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс дастурларини тасдиқлаш;
жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш;
соғлом турмуш тарзини юритиш учун аҳолининг инфратузилма ва объектларга эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
қурилиш учун режалаштирилган тегишли объектлар ва инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан уларни қуриш ва ишлатиш бўйича лойиҳаларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;
пиёдалар ва велосипед йўлларини ҳамда соғлом турмуш тарзини юритиш учун бошқа объектларни қуриш ишларини таъминлаш;
фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
“Замонавий маҳалла” лойиҳасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун бинолар қурилишини таъминлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш;
кекса авлод вакилларининг иштирокида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етказиш мақсадида чора-тадбирларни ўтказиш;
жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш.
Мажмуа тузилмаси етакчи мутахассисдан иборат бўлади.
Мажмуанинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бўйсунади.
Туман ҳокими ўринбосарининг етакчи мутахассиси ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Мажмуанинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят, туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Мажмуа фаолияти туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирган ҳолда олиб борилади.
Етакчи мутахассис
хотин-қизлар, ташкилотлар билан ишлаш юзасидан олиб борилаётган ишларнинг бажарилишини таҳлил қилиб, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбарига маълумот киритади
функционал вазифасига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифасига мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”ни вилоятда ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 январдаги 45-сонли қарори билан тасдиқланган ҳудудий дастур ижросини ўрганиб боради ва туман ҳокимига амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот тайёрлайди.
беркитилган ҳудудлар ва соҳаларни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, баёнлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ҳамда мақсадли дастурлар ижросини доимий ўрганиб боради, мониторингини юритади ва таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича туман ҳокимлигида ўтказиладиган мажлисларда, тегишли комиссиялар йиғилишларида, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида қатнашади;
Х.Тиловмуродова_____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
10-илова
Қизириқ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг асосий вазифалар ва функциялари
Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
а) маслаҳатчининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
давлат бошқаруви органлари, туман ҳокимлигида маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек, уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
географик ва бошқа топономик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.
б) маслаҳатчи ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда давлат тилини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳузурида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга қаратилган буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга оид ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида вақтинчалик эксперт гуруҳларини тузиш;
давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;
давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари муассислигида таъсис этилган оммавий ахборот воситалари, уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мунтазам кузатиб бориш, давлат тили қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш.
А.Юлдошев _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
11-илова
Қизириқ тумани ҳокимлигининг вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро туман комиссияси масъул котибининг асосий вазифалар ва функциялари
Қизириқ тумани ҳокимлигининг вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро туман комиссияси масъул котиби бевосита вилоят ҳокимига бўйсунади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича масъул котиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисида”ги Низом асосида фаолиятининг асосий йўналишларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
комиссиянинг масъул котиби жорий ишларни ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
комиссиялар таркибида ташкил этиладиган секциялар ишини мувофиқлаштиради;
комиссияларнинг ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиб боради;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;
тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитларни аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;
туман комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
туман комиссияси ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб:
туман ҳудудидаги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, болаларни жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўради;
туман комиссиясининг ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштиради ва оммалаштиради, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чораларни кўради;
туман комиссиясининг қарорларини текширади ва ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қилиш чораларини кўради;
ҳудудий комиссиялар ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолияти таҳлилини амалга оширади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;
давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, уларнинг назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ҳамда жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва умумлаштиради;
манфаатдор бошқармалар, ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг профилактикаси бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, шунингдек ушбу тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка, қаровсизликка, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар таҳлилини ўтказади;
давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий шерикликни ва фуқаролик жамияти институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини кўради;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошираётган органлар ҳамда муассасалар фаолиятини ўрганади, бу фаолиятни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларнинг таклифларини кўриб чиқади.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
А.Чориев _____________
Туман ҳокимининг
2019 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
12-илова
Туман ҳокимлиги аппарати юридик хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган қуйидаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом“ асосида амалга оширади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Юридик хизмат бевосита давлат органи ва ташкилотининг раҳбарига бўйсунади.
Юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартиришга ва уларни давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди.
Юридик хизмат бошлиғи лавозимига олий юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган, шунингдек, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади;
Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.
Адлия органларида стажировкадан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистрант ишлаши мумкин.
2-боб. Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари
давлат органи ва ташкилотининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.
1) давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
б) давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;
г) мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
д) давлат органи ва ташкилотида, шунингдек тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
е) давлат органи ва ташкилотининг бошқа тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;
ж) давлат органи ва ташкилотида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органи тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
з) давлат органи ва ташкилотида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
и) давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига давлат органи ва ташкилоти фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;
к) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;
2) давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилотининг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;
б) давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;
в) давлат органи ва ташкилотининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;
г) экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
е) тизимли равишда давлат органи ва ташкилотининг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;
ж) давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
з) давлат органи ва ташкилотига келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;
и) давлат органи ва ташкилотининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
к) давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;
л) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;
м) давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
3) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:
а) давлат органи ва ташкилоти раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
б) давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;
в) давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
г) зудлик билан давлат органи ва ташкилоти ахборот хизматига давлат органи ва ташкилоти веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;
д) давлат органи ва ташкилоти ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
е) қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларга етказади;
4) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
а) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;
б) бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилоти томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
г) давлат органи ва ташкилоти томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
д) давлат органи ва ташкилотининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органи ва ташкилотига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, давлат органи ва ташкилотида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
е) тегишли тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади, уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўради;
ж) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
з) давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;
и) мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
к) бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотида мулкнинг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;
л) моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.
Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Юридик хизматнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
давлат органи ва ташкилотига келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олиш;
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг мансабдор шахсларидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
раҳбарият томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;
раҳбарият топшириғига кўра ёки тегишли тузилма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, ҳуқуқий ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;
қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа тузилмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишланишида иштирок этиш;
давлат органи ва ташкилоти тизимига кирадиган тузилмаларда давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш;
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларнинг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритиш;
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда ёки давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулосалар бериш;
талабнома-даво тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофот олиш.
Юридик хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
унга ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариши;
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмаларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи органга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;
белгиланган тартибда ва муддатларда малака ошириши ва аттестациядан ўтиши шарт.
Юридик хизмат ходими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Юридик хизмат ходими ўз мажбуриятлари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
4-боб. Ушбу Низомнинг бажарилишини назорат қилиш
Адлия органлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низом ва юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилишининг аниқланган ҳолатларини бартараф этишга, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортишга йўналтирилган чораларни кўради.
Адлия органлари юридик хизмат фаолиятига тегишли ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Туман ҳокимлиги юридик хизмати ходимлари ўртасида
вазифалар тақсимоти
Юридик хизмат бош юрисконсульти
Туман ҳокимлиги аппаратида юридик хизмат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом” талаблари асосида ташкил этади.
Юқори турувчи ташкилотлардан келган қарор ҳамда туман ҳокимлигининг ташаббуси асосида тайёрланиб, туман ҳокимига имзо учун тақдим қилинадиган қарор лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
туман ҳокимлигининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этади;
туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради;
туман ҳокимлигининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида мажмуалар ва гуруҳлар ишини мувофиқлаштиради;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди;
туман ҳокимлиги, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;
мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
туман ҳокимлигида шунингдек тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
туман ҳокимлигининг бошқа тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;
туман ҳокимлигида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат органи тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат органи ва ташкилоти раҳбариятига давлат органи ва ташкилоти фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашнинг аҳволи юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;
давлат органи ва ташкилотининг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;
туман ҳокимлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;
экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
тизимли равишда давлат органи ва ташкилотининг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;
туман ҳокимлиги раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
туман ҳокимлиги ва унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;
давлат органи ва ташкилоти ахборот хизматига давлат органи ва ташкилоти веб-сайтига жойлаштириш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун ва аҳамияти тўғрисида маълумотлар киритади;
бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилотида мулкнинг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;
моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради ҳамда Давлат органи ва ташкилотининг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
туман ҳокимигаимзо учун тақдим этиладиган ер масалаларига оид қарорлар, туман ҳокимининг фармойишлари ҳамда туман ҳокимлигининг сафарга оид буйруқлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, имзо қўйиш учун хизмат бошлиғига тақдим этади. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этади;
туман ҳокимлигида меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
ҳокимлик аппарати ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;
давлат органи ва ташкилоти фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
туман ҳокимлигида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;
ҳокимликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, ишлар бошқармасига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
туман ҳокимлиги фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
ҳокимлик аппарати ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;
бошқа тузилмалар билан биргаликда давлат органи ва ташкилоти томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
давлат органи ва ташкилоти томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
давлат органи ва ташкилотининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органи ва ташкилотига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, давлат органи ва ташкилотида талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;
мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
юридик хизматга йўлланган тегишли ариза ва шикоятларга жавоб хатлари тайёрлайди;
фуқароларни қабул қилади, уларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар беради ҳамда туман ҳокими, унинг ўринбосарларининг ўз ваколати доирасида берган бошқа топшириқлари ижросини таъминлайди.
Ў.Турабоев _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
13-илова
Қизириқ тумани ҳокимлиги девонхона мудири ва мутахассисининг асосий вазифалар ва функцияларитўғрисида
Девонхона мудири
Девонхона фаолиятини ташкил этади ва раҳбарлик қилади. Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.
Туман ҳокимлигида иш юритиш, ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақидаги” 140-сонли қарорлари, шунингдек, туман ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси, тавсия ва йўриқномалари асосида иш юритишни таъминлайди.
Туман ҳокими аппарати иш фаолиятини ва мажмуалар йиғма ҳужжатлар номенклатурасига амал қилишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради.
Туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳалари тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан виза қўйилганлигини кўриб чиқиб, туман ҳокимига киритилишини таъминлайди, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлинма масъул ходими томонидан жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади.
Туман ҳокимлигига келиб тушган ҳужжатларни таҳлил қилади, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳокимнинг тегишли топшириқларини (фишкаларни) тайёрлайди.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтириш ва жўнатиш, шу жумладан электрон орқали юборишни таъминлайди.
Туман ҳокимлигига келган ҳужжатлар ва хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.
Юқори органлардан келган ҳужжатларни муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда туман ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб ҳужжатларни назоратга олади ва йўриқномада кўрсатилган тартибда “Н” белгисини қўяди.
“Хизматда фойдаланиш учун” (ХФУ) устхатли ҳужжатлар ва нашрларни ҳисобга олиш (рўйхатдан ўтказиш), махфий бўлмаган ҳужжатларнинг ҳисобини олиб боради ва назорат қилади.
Назоратдаги ҳужжатлар таҳлилини юритади ва раҳбариятга мунтазам ахборот беради.
Аппарат йиғилишларида муҳокама қилиш учун ҳужжатлар айланиши ва ижро интизоми юзасидан маълумотларни тайёрлайди.
Ваколатига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича ҳоким ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳокимлик соати ва аппарат йиғилишларида иштирок этади.
Мутахассис
Ҳоким қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказади ва компьютер дастури орқали уларнинг назоратини юритади. Қарор ва фармойишларнинг назорат бандларини компьютер дастурига киритади, ижро муддатлари тўғрисида эслатмалар беради.
Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари баёнларини, туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари сақланишини (тегишли йўриқнома асосида) таъминлайди.
Назоратдан чиқарилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди ва уларнинг вилоят ҳокимлиги аппарати идоравий архивига топширилишини ташкил қилади.
Туман ҳокимлигида назорат йиғма жилдларида ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини кўриб боради.
Тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига асосан белгиланган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур қарор билан тасдиқланган асосий қоидаларга ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Йўриқнома талабларига тўлиқ риоя қилади.
Ҳужжатларни кириш, чиқиш журналлари (электрон ҳужжат айланиш тизими орқали) тўғри расмийлаштириш учун шахсан жавоб беради.
Туман ҳокимлигига келган хат-хабарларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, расмийлаштириш ва уларни ижрочиларга юборилишини таъминлайди.
Ҳужжатларнинг тўлиқлигини, ҳамда очиқ келган ҳужжатларни расмийлаштирилиши ва иловалар мослигини инобатга олиб, рўйхатга олади.
Рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларни девонхона мудирига ҳоким кўрсатмасини тайёрлаш учун тақдим этади. Девонхонада иш юритиш номенклатураси асосида йиғма жилдларни шакллантиради, ҳар ой якунида ҳужжатларни тартиб билан йиғма жилд жамғармасини ташкил этади.
Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.
М.Чориев_____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
14-илова
Қизириқ тумани ҳокимлиги бош ҳисобчисининг асосий вазифалар ва функциялари
Бош ҳисобчи
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида туман ҳокимлиги аппарати ҳамда хўжалик хизматида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш ишларини амалга оширади.
С.Тўхтамишев _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
15-илова
Қизириқ тумани ҳокими ёрдамчисининг асосий вазифалар ва функциялари
Туман ҳокимининг ёрдамчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида туман ҳокимига ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради.
Ҳокимнинг ҳафталик, ойлик, чораклик иш режаларини шакллантиради ва уларнинг ижросини ташкил қилади.
Ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади.
Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
С.Останов _____________
Туман ҳокимининг
2020 йил _____августдаги
______-сонли қарорига
16-илова
Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарининг асосий вазифалар ва функциялари
Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг Регламенти, иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома, мазкур вазифалар тақсимоти ва туман ҳокимлигининг иш режаси асосида фаолият кўрсатади.
Қуйидагилар Ахборот хизмати раҳбарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.
Ахборот хизмати раҳбари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органининг бошқа бўлинмаларидан, идоравий мансуб ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
ҳокимликнинг йиғилишларида, мажлисларида ва бошқа тадбирларида қатнашиш;
қўйилган вазифаларни бажариш учун ҳоким билан келишган ҳолда ҳокимликнинг бошқа бўлинмалари ходимларини жалб этиш, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва малакали экспертларини, шу жумладан, шартнома асосида жалб этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органларида республика, вилоят ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳокимлик номидан вакиллик қилиш;
ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;
ҳокимликнинг ахборот сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни, Хизмат фаолияти масалалари бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини раҳбариятнинг кўриб чиқиши учун киритиш.
А.Бўриев _____________
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024