Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ЎЗБEКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРТИШ МАСАЛАЛАРИ
ЎЗБEКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРТИШ МАСАЛАЛАРИ

ЎЗБEКИСТОНДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРТИШ МАСАЛАЛАРИ

 

Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.

Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди”.

 

Коррупцияга қарши курашишнинг устувор ҳуқуқий асослари қатор халқаро ҳуқуқий нормаларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган БМТ нинг Коррупцияга қарши Конвенцияси;
  • 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган БМТ нинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси;
  • 1999 йил 27 январдаги Европа Кенгашининг “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенцияси;
  • 1999 йил 4 ноябрдаги “Коррупцияга учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенциялари ва бошқалар.

Ўзбекистон юқорида таъкидланган халқаро нормалардан 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси, шунингдек, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул Ҳаракат режасини ратификация қилган.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган

             Қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалий ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони қабул қилиниб, мазкур Фармон асосида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил этилди.

Фармон билан, Агентликка Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалари қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи миллий индекс тузишни ташкиллаштириш юклатилди.

Шунингдек, мазкур Фармон асосида қуйидаги чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш белгиланлиги аҳамиятлидир, хусусан:

  • 2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) ни босқичма-босқич жорий этиш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи E-Anticor.uz электрон платформасини жорий этиш;
  • коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминотни жорий этиш.

Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти қонунларга асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият

             Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020-й., 06/20/6013/1002-сон.

юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) тизимини ташкил этиш ҳисобланади.

Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.

Мамлакатимизда коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳуқуқни қўллаш амалиётида мансабдор шахсларнинг коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этаётганлик ҳолатлари ҳали ҳамон учрамоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2017–2019 йиллар давомида 6127 нафар мансабдор шахснинг пора олиши билан боғлиқ жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинганлиги, 2019 йилнинг дастлабки олти ойида жами 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан коррупция билан боғлиқ 590 та жиноят ишлари қўзғатилганлиги, коррупцияга қўл урган ва жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келганлиги, коррупция жиноятларининг асосан тиббиёт, таълим, давлат хизмати кўрсатиш, хусусан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига лицензия ва руҳсат бериш билан боғлиқ соҳаларда[3] ҳали ҳамон камаймаётганлиги ташвишлидир.

Хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб давлатларда, хусусан Сингапур, Буюк Британия, Германия, АҚШ каби ривожланган мамлакатларда “Давлат хизмати тўғрисида” ги, “Давлат хизматида жамоатчилик назорати тўғрисида” ги Қонунлар ҳамда давлат хизматчилари, мансабдор шахслар, шунингдек судяларнинг хатти-ҳаракат меъёрларини тартибга солувчи Ахлоқ кодекслари мавжуд эканлигини кўришимиз мумкин.

Эътиборли жиҳат шундаки, мазкур нормалар билан давлат хизматчиларининг олиши мумкин бўлган совға ёки ҳадяларнинг аниқ миқдори ҳам белгилаб қўйилган. Масалан, АҚШ да ушбу миқдор 20 АҚШ долларини, Францияда 35 евро, Буюк Британияда 140 фунт, Россияда 3000 рубл этиб белгиланган, Канадада эса мансабдор шахсларнинг пул кўринишидаги совғалар қабул қилиши қатъиян тақиқланади, Сингапурда давлат бошқарувида фаолият кўрсатувчи мансабдор шахсларнинг гонорар, займ, қимматли қоғозлар каби тўловларни олиши таъқиқланган .

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юқоридаги хориж тажрибаси вазирлик тизимида жорий қилинган бўлиб, унга кўра ходимларнинг фуқаролар, бошқа ташкилотлар ходимлари, жумладан турли жойлар ва хорижий мамлакатларга уюштириладиган хизмат сафарлари давомида совғалар олиши тақиқланди. Хорижий сафарлар давомида олинган совғалар, вазирликка ўтказиладиган тартиб жорий қилинди.

            Таъкидлаш жоизки, давлат хизматчиларининг мулкий декларация тизими коррупциянинг олдини олиш, ноқонуний бойиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашнинг қудратли воситасидир. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг аксариятида активларни декларациялашнинг кенг жамоатчилик учун ошкора тизими йўлга қўйилган. Коррупцияга қарши амалдаги халқаро стандартлар, жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва бошқа қатор ҳуқуқий ҳужжатларда давлат хизматчилари томонидан активларнинг эълон қилиниши коррупцияга қарши самарали восита экани эътироф этилган.

Бу борада Дания тажрибасига кўра, 2002 йилда қабул қилинган “Коррупция тўғрисида” ги Дания Қонуни коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирларининг устуворлигини белгиловчи, таъсирчан огоҳлантирувчи хусусиятга эга бўлган асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Хусусан, ушбу қонуннинг қоидалари Дания ҳукумати вакилларини ҳар йили ўз мол-мулки ва шахсий даромадлари тўғрисидаги маълумотларни нашр этишга, хорижий компанияларда акцияларга эга бўлишни тақиқлашга мажбур қилади, бу уларнинг бошқарув фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлигини, коррупцион ҳолатларини олдини олишга ёрдам беради.

Коррупцияни олдини олишнинг муҳим омили шундаки, мамлакатда давлат хизматчилари юқори даражадаги ижтимоий муҳофазага эга: улар бепул тиббий хизмат ва таълим олиш ҳуқуқига ва ижтимоий кафолатларга таянишлари мумкин, бу эса коррупцион ҳаракатлар эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.

Бундан ташқари, Финляндияда Молия вазирлиги давлат хизматчилари ахлоқининг асосий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланиши билан характерлидир. Молия вазирлиги ҳукумат амалдорлари учун имтиёзлар ва совғаларни бериш ва олиш тартибини белгилайди, шунингдек давлат хизматчилари даромадларини текшириш ваколатига ҳам эга. Финляндия миллий тафтиш бюроси (НАОФ) эса мамлакатда коррупцияни олдини олиш мақсадида йилда икки маротаба марказий ҳукумат молиясини текширади, солиқ сиёсатини назорат қилади ва сиёсий партиялар ва сайлов компаниясини молиялаштиришни назорат қилади.

            Юқоридаги таҳлиллар, коррупцияга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги жиноятларни олдини олиш борасида мамлакатимизда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда:

биринчидан, “Давлат хизмати тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама қилинаётган бўлса-да, ҳали ҳамон мазкур Қонун қабул қилинганича йўқ. Шу сабабдан “Давлат хизмати тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, шунингдек давлат хизматчиларининг Ахлоқ кодексини қабул қилиш, мазкур нормаларда давлат хизматчиларининг ўз фаолиятини олиб бориш жараёнида амал қилиши лозим бўлган ҳамда коррупцияни вужудга келишига имкон яратиб берувчи сабаб ва шарт-шароитларни олдини олишга қаратилган меъёрлар акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир;

иккинчидан, халқаро ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда давлат хизматчиларининг мол-мулки, даромадлари ҳамда катта ҳажмдаги ҳаражатларини декларация қилишни тартибга солувчи нормаларни миллий қонунчилик тизимига имплеменетация қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса ўз навбатида мансабдор шахсларнинг мол-мулкидаги ўзгаришларни мунтазам равишда кузатиш имкониниятини беради, декларацияларнинг оммавийлиги, яъни жамоатчилик учун очиқлиги эса уларнинг коррупцияга қарши курашишдаги аҳамиятини янада ошириши шубҳасиздир.

 

Сурхондарё вилоят судининг судьяси

Т.Бекпулатов

 

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУТЦИЯ – ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУТЦИЯ – ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУТЦИЯ – ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

 

Янгиланаётган Конституцияни такомиллашган янги ҳужжат, уни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга мослаштириш бугунги куннинг асосий талаблардан бири.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда “Янгиланаётган Конституция демократик ривожланишнинг муҳим ҳуқуқий пойдеворидир” мавзуида тарғибот тадбирини ўтказди.  

Тадбирда янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонун, унинг мазмун-моҳияти ҳамда жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми ҳақида қўмита ходимларига маълумот берилди.  

Конституциявий референдум ва уни ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча берилди. Тадбир давомида Конституцияга киритилаётган асосий ўзгаришларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди ва фикрлар алмашилди.  

Шуни таъкидлаш лозимки, янгиланаётган Конституция Рақобатни ривожлантирш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятида ҳам муҳим дастуриламал ҳужжат ҳисобланади. Жумладан, Бош қомусимизнинг 65-моддаси ХII бобининг “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” бандида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши белгиланган. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгилаб берилгани аҳамиятлидир.  

Шу билан бир қаторда, Бош қомусимизнинг 67-моддасига асосан тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланди. Бу қоидаларнинг барчаси мазкур соҳанинг янада ривожланишига хизмат қилиши табиий, албатта.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси

О.Каримов

 

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ

 

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йиллларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда Ўзбекистон ислоҳотларининг асосий ҳужжати ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти катта ҳисобланади.

Мамлакат тараққиётининг энг муҳим йўналишлари белгиланган Ҳаракатлар стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида бевосита коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Энг аввало, шуни таъкидлаш ўтиш жоизки, коррупцияга қарши курашнинг сифат ва сон жиҳатдан мутлақо янги даражага кўтарилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсулидир. Жумладан, давлат раҳбарининг жамиятни «ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш» зарурияти ҳақидаги фикрлари бу борадаги ишларга қўйилган тамал тоши десак, асло муболаға бўлмайди. Зеро, Президент 2020 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, «Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди».

Иккинчидан, соҳада норматив-ҳуқуқий базани тизимли равишда такомиллаштириб бориш чоралари кўрилмоқда. Фикримизнинг исботи ўлароқ, коррупцияга қарши кураш борасидаги қонуннинг кучга киргани, шунингдек турли қонуности ҳужжатларининг қабул қилинганини келтириш мумкин. Хусусан, 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унда «коррупция», «коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик», «манфаатлар тўқнашуви» каби асосий тушунчаларга изоҳ бериш билан бир қаторда, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳам қайд этилган. Шунингдек, қонун билан коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бу борада халқаро ҳамкорликни таъминлаш каби чоралар мустаҳкамлаб қўйилди.

Учинчидан, чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши учун махсус давлат органи ташкил этилиб, бу борадаги давдат сиёсатининг институционал асослари такомиллаштирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил этилди. Агентлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда халқаро нормаларни илгари сурган ҳолда хорижий тажриба атрофлича ўрганилди. Унинг энг мақбул жиҳатлари Президентнинг мазкур фармонида тўлақонли акс эттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, бу – коррупция иллатларига барҳам беришдан иборат.

Тўртинчидан,  барча давлат ва жамоат ташкилотларини, мамлакат миқёсида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ўз ичига қамраб олувчи давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги Қарори билан 2017–2018 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича биринчи Давлат дастури қабул қилиниб, унинг ижроси доирасида  аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, 2019 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича навбатдаги Давлат дастури тасдиқланди. Бу борадаги сўнгги қадамлардан бири сифатида 2021 йили 6 июль куни «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини келтириш мумкин. Унда 44 та чора-тадбир кўрсатиб ўтилган бўлиб, ижро муддатлари, масъул ижрочилар, ижро механизми аниқ белгилаб қўйилган.

Бешинчидан, мамлакатда коррупцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирларнинг асосида давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланмоқда. Жумладан, 2021 йил 16 июнда қабул қилинган «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини тасдиқлашлари лозимлигини жорий этилди. Бундан ташқари, бюджет харажатларини тартибга солиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, бюджет қонунчилигининг бузилиши фактлари тўғрисида хабардор қилиш ва бюджет жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш тартиб-таомилини ташкил этиш бўйича «Openbudget» – «Очиқ бюджет» портали ишга туширилди.

Олтинчидан, коррупцияга қарши курашнинг яна бир муҳим жиҳати – давлат органларини оптимизация қилиш, уларнинг ихчамлигини ошириш тизимли равишда, босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2021 йил 3 апрель куни Президент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилди. Натижада, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқартирилди. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилди.

Еттинчидан, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг энг муҳим жиҳатларидан бири – давлат бошқаруви тизимида «инсон омили»ни камайтириш учун давлат ва жамият бошқарувига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўлга қўйилди. Маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, лицензиялаш ва рухсат беришга доир тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш мақсадида барча ҳудудларда жами 201 та давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Ушбу марказлар томонидан 2017 йилда 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 106 тага, 2019 йилда уларнинг сони 133 тага етди. 2020 йилдан эса марказлар орқали 148 турдаги шаффоф, қулай ва тезкор давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Саккизинчидан, коррупцияга қарши кураш халқаро тажриба ва ҳуқуқнинг тегишли нормаларини мамлакат қонунчилиги ва амалиётига имплементация қилиш билан биргаликда олиб борилмоқда. Жумладан, Коррупцияга қарши кураш Агентлигининг ташкил этилиш ҳам Ўзбекистон ратификация қилган БМТнинг Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Конвенциясининг тегишли моддалари, шунингдек халқаро коррупцияга қарши кураш амалиётидаги «Жакарта принциплари»нинг мамлакатдаги имплементациясига мисол бўла олади.

Тўққизинчидан, коррупцияга қарши муросасиз муҳитни яратиш жамоатчиликнинг кенг иштирокида амалга оширилмоқда. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тизими тубдан такомиллаштирилиб, Президентнинг Халқ ва Виртуал қабулхоналари, «Ишонч телефони» ҳамда ҳар бир вазирлик ва давлат идораларининг «ишонч телефонлари», «виртуал қабулхоналари» ташкил қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида барча даражадаги давлат раҳбарларининг «сайёр қабуллар»ни ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Ўнинчидан, коррупцияга қарши курашда давлат органлари ва хўжалик юритиш субъектларида «комплаенс-назорат» тизимининг кенг жорий этишили амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурида устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш, самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тегишли коррупцион стандарт (ISO 37001)га мувофиқ сертификатлаштириш тартибини ўрнатиш бўйича тегишли вазифалар илгари сурилди. Ушбу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 26 та вазирлик ва идораларда яширин иктисодиёт улушини қисқартириш ҳамда коррупцияга қарши ички назорат «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Албатта, амалга оширилаётган ишлар кўлами мақтовга лойиқ, бироқ, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас. Коррупцияга қарши кураш Агентлигининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.  Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд. сўм моддий зарар етказилгани аниқланиб, шундан 170,8 млрд. сўми (28 фоизи) ундирилиб, 421,7 млрд. сўми Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Ўз навбатида, 2021 йил январь ойида эълон қилинган «Transparency International» халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2020 йил бўйича «Коррупцияни қабул қилиш индекси» рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 26 балл билан 146-ўринни эгаллаб, 7 поғонага кўтарилди. 2019 йилда Ўзбекистан 25 балл билан 153-ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 23 балл билан 158-ўринни ташкил этди. Ўзбекистон икки йил ичида 12 поғонага  юқорилаб, Марказий Осиё минтақасида коррупцияга қарши курашишда сезиларли ижобий кўрсаткични намойиш этди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарали натижалар бераётганига далолатдир.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси

О.Каримов

 

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ЯНГИЛАНИШИДА МУҲИМ ОМИЛ

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йиллларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда Ўзбекистон ислоҳотларининг асосий ҳужжати ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти катта ҳисобланади.

26379
0

ОДАМ САВДОСИ - ДАВР МУАММОСИ

ОДАМ САВДОСИ - ДАВР МУАММОСИ

 

Йигирма биринчи аср тараққиёт асри бўлиши билан бир қаторда, жиддий глобал муаммолари билан инсониятни хавотирга солаётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий глобал муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда.

26378
0
Барчаси: 8 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси