Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

 

Жорий йилнинг 9 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қизириқ туманидаги “Нурафшон Қизириқ” фермер хўжалиги бошлиғи Садриддин Мардаев ва “Саҳоват бўстон” фермер хўжалиги бошлиғи Акмал Абдувосиевнинг мурожаати келтирилгани, мурожаатда эса уларнинг ерлари сабабсиз туман заҳирасига олиниб, аукционга сотувга қўйилганидан норози эканликлари қайд қилинган. сарлавхали видеомурожаат тарқалган.

Ушбу ведиомурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 14.11.2020 йил куни ўтказилган видеоселекторида “Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида замоновий агросаноат кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги берилган топшириқнинг ижросини таъминлаш юзасидан Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг 10.12.2020 йилдаги 99/VI-22-сонли сессия қарори билан тумандаги жами 25,313 гектар ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиш ҳамда туманда янги ташкил этилган “SURXON COTTON TЕXTILЕ CLUSTЕR” МЧЖ ХКга ажратиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур сессия қарорига асосан тумандаги барча боғдорчилик йўналишдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонлари ҳам туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Ушбу боғдорчилик фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонлари ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасида бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 10-сентябрдаги “деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида захирадаги ер майдонларини деҳқон хўжаликлари ва боғдорчилик ҳамда узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларини ташкил этиш мақсадида 2023 йил 10-май куни Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг  “Туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонларини очиқ электрон танловга чиқариш тўғриси”да VI-64-64-8-113-К/23-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарордан норози бўлган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ўзларига тегишли бўлган ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида мажбурият юклаш тўғрисида Термиз туманлараро маъмурий судига даъво ариза билан мурожаат қилишган.

Ҳозирги кунда суд жарёнлари давом этаётганлиги сабабли, Термиз туманлараро маъмурий судининг ажримларига асосан ер майдоларини очиқ электрон танлов савдоларига чиқарилиши вақтинчалик муддатга тўхтатиб турилганлиги маълум қилинади.

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ:
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ:

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ:

REFORMA.UZ тармоғида “Ҳокимиятга келдингми деб ёқамдан тортиб расво қилишди, “Темир дафтар”да темирдек қотганмиз” рукни орқали тарқалган хабар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганилиб, муаммо бартараф қилинди.

Қизириқ тумани “Етимқум” маҳалласида яшовчи фуқаро Раҳимова Майрам томонидан тилга олинган “Етимқум” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ҳайитова Насиба Бекназаровна ўз ҳохишига кўра ишлаб турган вазифасидан берган аризасига кўра бўшатилганлигини маълум қиламиз.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
РАСМИЙ МУНОСАБАТ:

Қизириқ тумани “Гулзор” маҳалласидан ўтувчи катта канал ёқасидаги йўл 50 йилдан бери таъмирланмагани айтилган мавзусидаги тарқалган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.


РАСМИЙ МУНОСАБАТ:


Қизириқ тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати шуни маълум қиладики ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар натижасига кўра.
Фуқаролар томонидан таъмирланиши сўралган ушбу йўл Сурхон-Шеробод машина магистрал каналининг назорат йўли ҳисобланиши, йўлнинг таъмирталаблиги ҳамда мазкур йўлнинг таъмирлаш ишларини навбатдаги давлат дастурлари орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланиши маълум қилинади

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар.

 

Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, 77-моддасида ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
96-моддасига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғига асосан алимент ундирилади.

Алимент сўзи лотинча “Alumentum” сўзидан олинган бўлиб, “қарамоғидаги” деган маънони англатади.

Муқаддас Ислом динимизда ҳам ўғил болалар вояга етгунича, қиз ва ногирон фарзандлар эса балоғатга етганида ҳам уларнинг нафақасини отасининг зиммасига вожиб қилинган.

Бобурийлар сулоласи подшоси Аврангзеб Оламгир буйруғига биноан бир гуруҳ салоҳиятли факиҳлар томонидан ёзилган ҳамда қозилик ишларини бажариш ва давлатни бошқариш учун асосий қонун ўрнида ишлатилган “Фатовойи Оламгирия” асарида “Балоғатга етмаган болаларнинг нафақаси отанинг зиммасида, унга ҳеч ким бу ишда шерик бўлмайди (яъни, ўрнини босмайди)”, деб ёзилган.

Яна “Фатовойи Оламгирия” асарида шундай дейилган: “Агар ота касб қилиб болаларига нафақа қилишдан бош тортса, касб қилишга, нафақа қилишга мажбурланади, шунда ҳам бош тортса ҳибсга олинади. Агар ота касб қилишга қодир бўлмаса, қози унинг зиммасига нафақани юклайди, ота нафақа топгунча онага эрининг номидан нафақа учун қарз олишга рухсат берилади”.

Кўриб турганингиздек, шариатга кўра, ота фарзандлари хоҳ ўзининг қарамоғида бўлсин, хоҳ бошқа жойда бўлсин, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак, таълим-тарбия, даволаниш ва бошпанага бўлган эҳтиёжини  таъминлаши кераклиги уларнинг зиммасидаги вожиб бўлган бурчидир.

Қонунчилигимизга кўра, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахслар қонун олдида жавоб берадилар.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
474-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг рағбатлантирувчи қисми ҳам мавжуд бўлиб, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонуни билан Маъмурий жавобгарли тўғрисидаги кодексга алимент мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи чора сифатида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб қилиш каби янги маъмурий жазо чораси киритилди.

Шунингдек, Ўзбекитон Республикаси Жиноят кодексининг
122-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг ҳам рағбатлантирувчи қисми мавжуд бўлиб, унга кўра агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатмизда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, бола ҳуқуқларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилиб, унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
50 миллиард сўм ажратилган.

Бюро органлари иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжати билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган ва ундириш имкони бўлмаган маблағларни жамғарма маблағларидан алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бирйўла тўлаш учун молиялаштириш ушбу жамғарманинг мақсади ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгариликка  тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни қоплаб беришга йўналтирилади.

Ҳозирги кунда ушбу Жамғарма ҳисобидан жиноий жавобгариликка  тортилган шахсларнинг суд ҳукмида зарар сифатида кўрсатилган алимент қарздорликлари ундирувчиларга тўлаб берилмоқда.

Алимент борасидаги муаммоларни осонликча ҳал қилиб бўлмаслиги ҳеч кимга сир эмас, бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни Конституция ва қонунларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш керак.

Шу билан бирга, фарзандлари тақдирига бефарқ масъулиятсиз ота-оналарларнинг турли хил баҳоналар билан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлашга ҳам йўл қўйиб бўлмайди. Бу борада одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принциплари  таъминланмоқда.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди томонидан 2023 йил 8 июнь куни моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламасликда ифодаланган МЖтКнинг 474-модда 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган икки нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Буларнинг барчаси, мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотлар янги босқичга чиқаётганлигидан далолат беради.

 

Янги Қонун  Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Янги Қонун  Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Янги Қонун  Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Барчага маълумки кейинги вақтларда Интернет жаҳон ахборот тизимидаги янгиликларда, Интернетдаги ижтимоий  тармоқларда аёлларга ва вояга етмаган қизларга нисбатан қилинган жинсий тажовузлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор тубдан кучайди. Уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш  борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Юртимизда барча хотин қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш устивор мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширишида уларни қўллаб қувватлашни назарда тутувчи қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш талаб қилинар эди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда бир қатор муаммолар мавжудлиги мутахассислар томонидан таъкидлаб келинар эди.

Хусусан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларига дахл қилувчи жиноий қилмишлар учун мутаносиб санкциялар белгиланмаганлиги, хотин-қизларни шилқимлик ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари мавжуд эмаслиги, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордернинг амал қилиш муддати (ўттиз кун) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари етарли даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш имконини бермаслиги ҳамда алиментларни тўламаганлик учун жазо сифатида жарима солиниши янада кўпроқ молиявий қийинчиликларни келтириб чиқарар эди.

Мамлакатимизда ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида янги қонун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонуни билан номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, шахсни жинсий алоқа қилишга мажбурлаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш,  уларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир этиш, вояга етмаган шахс иштирокидаги порнографик маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатлар учун жазо чоралари оғирлаштирилди. Мазкур жиноятларни содир этган шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий дахлсизликка ва эркинликка  қарши жиноятларни содир этганлик, шунингдек, ушбу жиноятларни жабрланувчиларни тарбиялаш, ўқитиш ёки унга ғамхурлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан содир этиш учун жавобгарлик  кучайтирилди.

Шу билан бирга оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарилк киритилди. Жумаладан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлварини ҳимоя қилиш бўйича энг замонавий халқаро номалар ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, жисмоний зўравонлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни, номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик, шаҳвоний шилқимлик қилиш, вояга етмаган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик каби ҳаракатлар учун жавобгарлик киритилди.

Алимент мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи чора сифатида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб қилиш каби янги маъмурий жазо чораси киритилди.

Бундан ташқари, ушбу Қонун билан илгари вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорт, ижодий ташкилотларда ишлашни тақиқланди.

Ушбу қонун 2023 йил 12 апрель кунидан кучга кирди.

“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Оила кодекси, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни, «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни, Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши  хотин-қизлар ва болаларнинг тазйиқ ва ҳамда зўравонликка учрашишининг олдини олиш, оила институтини мустаҳкамлаш, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларига оид халқаро индексларига мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси О.Каримов

Барчаси: 6 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси