Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қилмишига яраша жазосини олди.
Қилмишига яраша жазосини олди.

Қилмишига яраша жазосини олди.

 

            Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи  ва суд тармоқларига бўлиниши асосида амалга оширилади. Шунга асосан қонун чиқарувчи, ижро этувчи  ва суд ҳокимияти органлари мавжуд.  Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини маҳаллий вакиллик, яъни вилоят, туман ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалардаги давлат ҳокимияти органлари ҳам оширади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси
1-қисмига кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш учун жавобгарлик белгиланган.

 

1.Жиноят турлари / Қаршилик кўрсатиш]

            Давлат органи деганда, давлат ҳокимияти ваколатлари берилган, давлат томонидан ўз функсияларини амалга ошириш учун ваколат берилган ва давлат белгилаган тартибда фаолият юритувчи фуқаро ёки фуқаролик жамоасини тушиниш лозим.

            Биз муҳокама қилаётган мавзу бўйича шуни тушиниш лозимки, ҳокимият вакили-давлатнинг бирор-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни  доимий ёки вақтинчалик амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни солдир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсдир.

            Фаол қаршилик кўрсатиш деганда  айбдор томонидан ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахснинг ўз вазифаларини адо этишга тўсқинлик қилишга қаратилган ҳаракатларни тушиниш керак.

            Афсуски, Қизириқ туманида ҳам Жиноят кодексининг
219-моддасида назарда тутилган жиноятлар содир этилиб турибди.

Жумладан, Ж.А, 2023 йил 22 мартда “Солиқ ҳамкор” иловаси орқали Қизириқ туман давлат солиқ инспексиясига келиб тушган 252015-сонли мурожаатга асосан, инспексия бошлиғининг 2023 йил 28 мартдаги
буйруғига кўра 2023 йил 31 март куни соат 17:30 ларда Қизириқ тумани давлат солиқ инспексияси ходимлари Д.И., М.И ва Т.А.лар “Озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖда фаолият юритувчи Ж.А.га тегишли савдо дўконига бориб, сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун техник хизмат кўрсатиш маркази мутахассиси томонидан ҳисоботларни олиш учун савдо шаҳобчасида ўрнатилган онлайн назорат касса машинасидан хулосасини олаётган вақтида, Ж.А. ўз хизмат вазифаларини бажарётган давлат солиқ инспексияси ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатиб, М.И. нинг қорин олди чап соҳаси усти юзасига, Д.И.нинг чап қўл панжаси устки қисмига рўзғорда ишлатиладиган пичоқ билан бир маротаба санчиб олиб, суд тиббий экспертиза хулосасига  кўра, оғирлик даражасига кўра 6 кундан ошмайдиган тез ўтиб кетувчи оқибатли “Енгил” тан жароҳати етказган.

            Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов органи томонидан Ж.А.га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

            Ушбу жиноят ишини судда муҳокама қилиш жараёнида Ж.А. айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қизишиб кетганлиги ҳамда қилмишининг ҳуқуқий оқибатларини англаб етмаганлиги сабабли, солиқ ходимлари билан тортишиб, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, улардан кечирим сўраши  ҳақида кўрсатув берди.

Суд мажлисида Қизириқ туман давлат солиқ инспексияси ходимлари Д.И. ва М.И. судланувчи Ж.А. улардан кечирим сўраганлиги сабабли унга нисбатан даъволари йўқлигини баён қилишди.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг ҳукмига кўра, Ж.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.  

Жиноят кодексининг 42-моддасига кўра, 

1.Жазо турлари

жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Суд томонидан Ж.А.га нисбатан қилмишига яраша жазо тайинланди. Биз эса яқинларимиз ҳамда фарзандларимизни  Конституция ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбия қилишимиз, ўзимиз ҳам қонунларни ҳурмат қилишимиз, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйишдан тийилишимиз лозим.

 

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси О.Каримов

Барчаси: 6 та
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси