Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
9 декабръ - Коррупсияга қарши курашиш халқаро куни.

9 декабръ - Коррупсияга қарши курашиш халқаро куни.

 

Кейинги йилларда давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупсия хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Мазкур ишларни мантиқий давоми сифатида туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, Коррупсияга қарши курашиш комиссияси раиси Ш.Ражабов ва комиссия аъзолари иштирокида “Коррупсиясиз соҳани яратайлик” мавзусида учрашув ўтказилди.

37949
0

 8-декабръ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

 8-декабръ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши депутати, Қизириқ тумани туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳайдарқулова Ойсоат Абдурахматовна ташаббуси билан 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан “Оила муҳофазаси бурчаги” ташкил этилди.

37950
0

КОРРУПЦИЯ -  ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ
КОРРУПЦИЯ - ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

Хўш,  коррупция нима? Этимологик жиҳатдан “коррупция” атамаси бузиш пора эвазига оғдириш деган маънони англатадиган лотинча “cорруптион” сўзидан  келиб чиққан.

Қонунларимизда бу атама шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ва номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши сифатида таъриф берилган. Демак, ўз-ўзидан аёнки, давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суисътемол қилиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликларга сабаб бўлади.

Шу туфайли тадқиқотчилар коррупциянинг асосий сабаблари сифатида тоʻртта омилни коʻрсатадилар: 

 Биринчиси, иқтисодий сабаблар. Коррупциянинг бу коʻриниши ижтимоий-иқтисодий ҳаётни бевосита маʼмурий ёʻл билан бошқаришга интилган, ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд боʻлган шароитда ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан оʻрнатилган турли хилдаги чеклашлар, амалдорларнинг тенг назоратдан ҳоли, чекланмаган ёки рухсат бериш, ёки таʼқиқлаш ваколати коррупцияга замин яратади.

 Иккинчиси, ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига богʻлиқдир. Мукаммал боʻлмаган қонунлар ишламайди ва айрим уддабуронлар бундан усталик билан фойдаланадилар.

Учинчиси, институционал сабаблар боʻлиб, уларга аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан ҳолилиги киради.

Тоʻртинчиси, ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маʼнавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлигидир.

Зеро, бу омил туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади. Шу билан бирга, унинг таʼсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига ишончи ёʻқолади. Коррупциянинг ҳар қандай коʻринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, оʻзимиздан бошлашимиз, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришимиз зарур.

Барчаси: 8 та
Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси