ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун Қизириқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими З.Илҳомова ҳамда Аёлларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш маркази ҳудудий бўлими директори М.Хафизовалар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Сменарда Бандихон ва Қизириқ тумани ҳокимлари туманлар оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари барча маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
КЕЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ УЛҒАЯЁТГАН ДАРГОҲ
Бугун Қизириқ тумани МТБ тасарруфидаги 11-сонли ДМТТда “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш юзасидан жамоатчилик назоратини такомиллаштиришда кузатув кенгашлари фаолиятининг ўрни” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Р.Пардаев Мактабгача таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар жажжи ўғил-қизларга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.
ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ МУТАХАССИСЛАР НИГОҲИДА
Бугун Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоятига Республикадан бириктирилган вакил Б.Ғафуров, Х.Дўсанов Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қизириқ туман бўлими бошлиғи Ш.Аббосов ҳамда тумандаги масъуллар Қизириқ туманидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024