Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
“Ташаббусли бюджет” ижроси назоратда
Эълонлар / 2022-04-27

“Ташаббусли бюджет” ижроси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги    “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Сурхондарё вилояти Ҳалқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг 2022 йил 9 апрель кунидаги VI-48-63-113/22-сонли қарори билан 7 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига асосан 2022 йил 1 ярим йиллик  Туман  бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга учун туман бюджетларининг тасдиқланган йиллик умумий харажатларининг 5 фоизи маблағларининг ярми, йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи ва 2021 йил ташаббусли бюджет маблағлари қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 4 009 150 сўм маблағ режалаштирилди.

Жорий йил “Очиқ бюджет” ахборот порталининг биринчи босқичи            01.02.2022 йилдан 22.02.2022 йилгача бўлган даврда ўтказилиб 332 та фуқаролар томонидан таклифлар келиб тушди.

Иккинчи босқич тадбирлари 23.02.2022 йилдан 04.03.2022 йилгача бўлган даврда ўтказилиб келиб тушган таклифларнинг 222 таси модерация жараёнига ўтказилди ва 111 та таклифлар Низомда кўрсатилган мезонларга тўғри келмаганлиги, баъзи таклифлар фуқаролар томонидан бир неча маратоба киритилганлиги сабабли таклифлар рад қилинди.

Учинчи босқич таклифларга овоз бериш жараёни 05.03.2022 йилдан 02.04.2022 йилгача бўлган даврда ўтказилди.Овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, туман бўйича энг кўп овоз йиққан 7 та таклифларни openbudget.uz расмий веб сайти орқали ғолиб деб топилди.

- Таклифнинг ИД- 1150400155 рақами бўйича фуқаролар томонидан 5641 та овоз тўплаган Қизириқ туман  Янги ҳаёт маҳалласидаги 14-умум таълими мактаби ҳудудида Спорт комплексини қуришга 990,0 млн сўм;

- Таклифнинг ИД- 1150400051 рақами бўйича фуқаролар томонидан 4750 та овоз тўплаган Қизириқ тумани Кармаки маҳалласидаги 27-умум таълим мактабини ўқувхоналари бетон пол қимини ёгоч билан поллаш, бино том қисмини таъмирлаш ва мактаб ҳовлисини темир панжара билан ўраш ҳамда мактабга кириш қисми ва бинолар оралиқ йулакча цимент бетон ётқизишга 680,0 млн сўм;

- Таклифнинг ИД- 1150400005 рақами бўйича фуқаролар томонидан 4287 та овоз тўплаган Қизириқ туман Кунчиқиш маҳаллаиси Ал-Хоразмий кўчасига асфалт ётқизишга 980,0 млн сўм;

- Таклифнинг ИД- 1150400173 рақами бўйича фуқаролар томонидан 3363 та овоз тўплаган Қизириқ туман Истара маҳалласидаги 12-умум таълим мактаб ҳудудида суний қопламали (мини) стадион  қуришга 350,0 млн сўм;

- Таклифнинг ИД- 1150400050 рақами бўйича фуқаролар томонидан 2893 та овоз тўплаган Қизириқ тумани Якка терак маҳалласидаги  10-умум таълим мактабини темир панжара билан ўрашга        280,0 млн сўм;

- Таклифнинг ИД- 1150400198 рақами бўйича фуқаролар томонидан 2458 та овоз тўплаган Сурхондарё вилояти Қизириқ туман Такия маҳалласидаги 32-умум таълим мактаб ҳовлисини бетон қоплама  қилиш, мактаб атрофини ўраш ва синфхоналарга ленониум тўшашга       420,0 млн сўм;

- Таклифнинг ИД- 1150400147 рақами бўйича фуқаролар томонидан 2282 та овоз тўплаган Қизириқ туман Хомкон маҳалласидаги 15-умум таълим  мактабини жорий таъмирлашга  360,0 млн сўм маблағлар ажратилди.

Ҳозирда таклиф ғолиблари туман хокимлиги томонидан Манзилли дастур тасдиқланиб, ҳар бир таклиф лойиҳа учун ҳисоб рақамлар очилиб, ажратилган маблағлар ўтказиб берилган ва ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар Қизириқ туман прокуратураси, Қизириқ туман молия бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси