Коррупция-тараққиёт кушандаси.
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу боис унга қарши кураш халқаро миқиёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.
Коррупция ва порахўрлик бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлиб, давлатни ич-ичидан емиради. Бу иллат сабабли кўплаб давлатлар инқирозга юз тутган.
Тарихдан биламизки, турли цивилизациялар ва давлатларнинг инқирозга юз тутишининг энг асосий сабабларидан бири сифатида, турли даражадаги давлат арбоблари ва хизматчиларининг тамагирлик қилиши, ўз манфаатини давлат манфаатларидан устун қўйишини кўрсатиш мумкин. Чунки бу ҳолатда давлат хизматчиси томонидан давлат ва жамият манфаатларига фойда келтирадиган эмас, ўзининг ёки танишларининг манфаатига хизмат қиладиган қарор қабул қилинади. Қоррупция даражаси юқори бўлган давлатларда ривожланиш бўлмайди. Чунки, коррупция ўз табиатига кўра, ҳар қандай ислоҳотнинг илдизига болта уради.
Шу сабабли, аксарият тараққий этган дунё давлатлари томонидан коррупцияга қарши курашиш асосий вазифа этиб белгиланган.
Мамлакатимизда ҳам мустақиллик йилларида коррупцияга қарши курашиш мақсадида қатор чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, самарали амалга оширилиб келинмоқда.
Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун ҳам коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.
Шу боисдан ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунида коррупцияга таъриф берилган. Унга кўра, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир. Халқ тилида соддагина қилиб -порахўрлик, кенг маънода коррупция деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим бўлади. Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир. Коррупция жамиятнинг ривожланишига, иқтисодни ривожланишини энг катта салбий таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун барча соҳаларда коррупцияга қарши курашиш унинг келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва олдини олиш жуда долзарб бўлиб қолди. Коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши кураш самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсатгич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган. Афсуски жамиятимизда коррупцияни бутунлай тугатиш имконияти бўлмаяпти. Коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари сифатида тадқиқотчилар асосан тўртта омилни кўрсатиб ўтадилар.
Биринчиси -иқтисодий сабаблар. Коррупциянинг бу кўриниши ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган ҳар хил чеклашлар амалдорларнинг кенг, назоратда холи, чекланмаган ё рухсат бериш, ё таъқиқлаш ваколати порахўрликка замин яратади. Шу билан боғлиқ бўлган ҳолда, йирик маблағларга эга бўлган ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатида алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга интиладилар.
Иккинчиси -ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Мукаммал бўлмаган қонунлар ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар.
Учинчиси институциал сабаблар. Уларга аввало давлат бошқарув тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан холилиги киради.
Тўртинчиси– ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлиги каби омиллардир.
Республикамизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОСнинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси, халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация, Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг ратификация қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда.
Инсон борки, нафс бор, инсон борки, хатога йўл қўяди. Нафс, манфаат туфайли инсонлар ноҳақдан ноҳақ амалдорларнинг адолатсиз ҳукмлари жабрини чекади.
Коррупция жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммолар натижасида турли кўриниш ва шаклларда намоён бўлади. Давлат мансабидан фойдаланиб, ноқонуний мукофот-ҳадялар (аниқроғи пора) олишга ружу қўйиш кўпинча ислоҳотлар даврида юз берган.
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб бир мамлакатдаги коррупция бошқа мамлакатлар ривожига ҳам салбий таъсир этиши равшанлашди. Корпорациялар томонидан хориждаги олий мансабдорларни сотиб олиш оммавий тус олди. Ўта даражада коррупциялашган давлатлар учинчи дунё билан чекланмай қолди,
90-йилларда собиқ социалистик республикаларда юз берган либераллашув жараёнлари туфайли мансабдорларнинг ўз ваколатини суиистеъмол қилиши янада кучайди. Ушбу иллатнинг олдини олиш учун БМТ 9 декабрни “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” деб белгилади.
Статистиканинг гувоҳлик беришича, порахўрлик айни пайтга келиб ниҳоятда таҳдидли кўламга келди. У айниқса, иқтисодий жиноятлар орасида етакчи ўрин тутади. Бу иллат оқибатида ишлаб чиқариш учун ажратилаётган инвестициялар миқдори камайиб, иқтисодий ўсиш тўхтайди. Ривожланаётган мамлакатларда коррупциянинг таъсири сабабли берилаётган халқаро ёрдамлардан мақсадсиз фойдаланиш, ижтимоий тенгсизликнинг ўсиши кузатилади. У аксар ҳолларда уюшган жиноятчиликнинг кучайишига, турли жиноий тўдаларнинг мафияга айланишига ва охир-оқибатда жамиятда ижтимоий ахлоқнинг пасайишига олиб келади.
Унинг энг хавфли кўринишлари асосан жиноий хатти-ҳаракатлар ҳисобланади. Бунга энг аввало, камомад(ўғирлик)га йўл қўйиш ва порахўрлик киради. Ваколатли мансабдор шахсга ишониб топширилган ресурслар ва бойликларни ўз шахсий манфаати учун сарфлаши камомад дейилади. У оддий ўғирликдан фарқ қилиб, шахс бошлиқдан ёки мижоздан пул ёки мол-мулкни тасарруф этиш учун қонуний рухсат олган бўлади.
Порахўрлик – бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши
қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари – пора олиш, пора бериш
ва пора олиш беришда воситачилик қилишни ўз ичига қамраб оладиган атама. Санаб ўтилган ҳар бир тажовузлар ЖКнинг 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилиш мумкин эмас.
Улар бир-бири билан шу даражада боғлиқ бўладики, пора олиш фактининг мавжуд эмаслиги пора бериш фактини ҳам истисно этади.
Мазкур жиноятнинг юқори даражадаги ижтимоий хавфлилиги
шу билан изоҳланадики, пора олиш мансабдор шахслар томонидан
ўзларининг мансаб ваколатларини ижро этишнинг ўрнатилган тартибини кескин ўзгартиради ва бу билан давлат хизмати манфаатларини қўпол бузади. Пора корррупция – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсини туширадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига даҳл қиладиган хавфли жиноий ҳодисанинг нисбатан кўп тарқалган ва ўзига хос ҳодисаси бўлиб ҳисобланади.
Қонун ушбу жиноят предметини давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролаорнинг ўзини ўзи бшқариш органи мансабдор шўахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда соир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиш ёхуд мулкий манфаатдор бўлиш тушуниладиган ―пора атамаси билан белгилайди.
Ҳар қандай моддий қийматлар: пул, хорижий валюта, қимматбаҳо буюмлар, қимматбаҳо қоғозлар, озиқ-овқат ёки саноат маҳсулотлари ва бошқалар пора предмети бўлиши мумкин. Пора предметига, шунингдек, пора берувчи томонидан текинга ёки паст нархларда амалга ошириладиган мулкий характердаги турли хилдаги хизматлар ҳам тушунилади.
Жиноятни таҳлил қилиш вақтида пора олувчининг порани пора
берувчининг манфаатлари учун муайян ҳаракатларни содир этиш ёки
содир этмаганлиги учун олганлигини инобатга олиш лозим. Масалан,
қамоқдан озод қилиш, лавозими, унвонини кўтариш ва бошқалар.
Шундан келиб чиқиб, пора берувчи билан ―илиқ муносабатлар ўрнатиш ва келгусида ишончли муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида
пора олиш билан боғлиқ қилмиш пора олиш деб малакаланмаслиги
лозим. Чунки бундай ҳолларда мансабдор шахс томонидан бошқа
шахс фойдасига муайян ҳаракатлар содир этилмаслиги сабабли жиноят объекти мавжуд бўлмайди, яъни ҳеч қандай ижтимоий муносабатларга зарар етказилмайди. Бундай ҳолларда мансабдор шахснинг
ҳаркатлари майян шартлар бўлган тақдирда, мансаб ваколатларини
суиистеъмол қилиш деб малакаланиши мумкин.
Мансабдор шахс томонидан ўз бўйсунувидаги шахслардан уларнинг манфаатлари йўли бирор ҳаракат қилиш учун пул воситалари
ёки бошқа қимматликаларнинг олиниши пора олиш сифатида баҳоланади.
Пора бериш жиноятининг объекти ва предмети – пора бериш – пора олиш жинояти таркиби аломатлари билан мос келади. Пора бериш жинояти объектив томондан мансабдор шахсга бевосита ёки воситачилик орқали пора беришда ифодаланади. Пора бериш, мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилиши лозим ёки мулки бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатини кўзлаб бажариши ёки мулкий манфаатдор этишда ифодаланади.
Шахс ўзи ўғирлаган мулкни пора тариқасида берса, унинг ҳаракатлари пора бериш ёки ўғирлик билан квалификация қилинади. Жиноят пора олувчига поранинг ҳеч бўлмаганда бир қисми берилган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. (Агар пора бериш бир неча ҳаракатларда содир этилса). Конвертга солинган пулни мансабдор шахснинг столи ёки кабинетидаги бошқа жойга қўйиш, агар бу пул олинмаган бўлса пора беришга суиқасдни ташкил этади. Шунинг учун, жиноят поранинг ҳеч бўлмаганда бир қисми берилган ҳамда мансабдор шахс томонидан олинган бўлса, тугалланган ҳисобланади, акс ҳолда пора беришга ҳаракат қилган шахснинг ҳаракатлари пора беришга суиқасд сифатида баҳоланади.
Пора беришга суиқасд учун пора берувчи ва "ёлғон воситачи"
жавобгарликка тортилади. "Ёлғон воситачи", яъни порани мансабдор
шахсга бераман деб алдаш йўли билан уни ўзлаштирган шахс фирибгарлик учун жавобгарликка тортилади. Пора берган шахснинг ҳаракатлари пора беришга суиқасд сифатида квалификация қилинади.
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятида "Воситачилик" сўзи томонлар ўртасида келишувга эришиш, алоқа ўрнатишга кўмаклашиш маъносида ишлатилади. Ўз-ўзидан воситачи бу томонлар ўртасидаги воситачилик фаолиятини амалга оширадиган шахсдир.
Пора олувчи ва берувчидан фарқли равишда, воситачи моддий
қимматликлар ва бошқалар эвазига ўз манфаатлари йўлида мансабдор
шахс билан бир ҳаракатни бажариши ёки бажармаслигига ҳаракат
қилмайди балки фақатгина пора олувчи кўрсатмаси билан пора предметини бевосита беради. Бунда воситачи ҳаркатларини 212-модда билан квалификация қилишда, воситачилик учун пора берувчи ёки
олувчидан рағбатлантириш олган ёки олмаганининг аҳамияти йўқ.
Шу билан бирга, пора олиш-беришни ташкил этувчи шахс, далолатчилик ёки ёрдамчилик қилиб бир вақтнинг ўзида воситачилик қилса,
пора-берган ёки олганликда иштирокчилик қилгани учун жавобгарликка тортилади. Бундай иштирокчи ҳаракатларини квалификация
қилиш масаласи учун мақсади кимнинг ташаббуси билан кимнинг
манфаатини кўзлаб, ким томонидан (пора олувчими ё берувчими)
ҳаракат қилишини назарда тутиб ҳал этилади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай жиноят давлат ва жамиятнинг барқарорлиги, тинчлиги, тараққиёти учун хавфлидир. Унга қарши ёшу қари маърифат билан курашсагина жиноятнинг илдизини қуритишга эриша оламиз.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг архивариуси Т.Тиловова
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024