ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАРЧАМИЗ БИРДEК МАСЪУЛМИЗ
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ ва равшан баён этилди.
Жорий йилда ―Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида‖ги, ―Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги Қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг ―Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарори қабул қилинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг ҳар бир чиқишларида соҳага масъул бўлган идораларнинг асосий вазифаси жиноятчини топиш ва жазолаш эмас, балки жиноят содир этилишига шароит яратиб берган ҳолатларни аниқлаш, айниқса тизимли муаммолар билан ишлашга алоҳида урғу қаратишни кўп бора таъкидлаб ўтган.
Давлатимиз раҳбарининг доимий диққат марказида турган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари Президентимиз раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Эътироф этиш керакки, ҳуқуқбузарликларнинг бир қисми тайин бир иш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилмоқда. Бундай шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Бу ҳақда гап кетганда, мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини юритиш, тадбиркорлар олдида турган муаммоларни бартараф қилиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганлигини мисол қилишимиз мумкин. Хусусан, валюта сиёсатининг либераллаштирилиши, маҳсулотларни экспорт қилиш шартлари енгиллаштирилганлиги, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги ушбу соҳани янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши табиий.
Жиноятчиликни олдини олишда маҳалла институти имкониятларидан самарали фойдаланиш зарур ҳисобланади. Шу боис, Республикамизда маҳалла фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса, Президентимиз таъкидлагандек, содир этилган жиноятларни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишни профилактик аҳамиятга эга. Негаки, жиноятчиликка қарши курашиш фақат ҳуқуқ тартибот органларининг эмас, балки кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлмоғи зарур.
Ҳаммамизнинг олдимизда турган яна бир муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш. Видеоселекторда қайд этилганидек, ёшлар ўртасида жиноят содир этиш жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этиш эса 17 фоизга камайган. Бироқ, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг сақланиб турганлиги барчамизни бефарқ қолдирмаслиги лозим.
Мамлакатимизда вояга етмаганлар ҳуқуқ-эркинликларини таъминлаш, уларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза этиш, энг асосийси, баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилгани самарали ижтимоий ҳимоя тизимини жорий этиш ҳамда ёшларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Айни пайтда мамлакатимиз аҳолисининг 40 фоизини вояга етмаганлар ташкил этади. Ушбу кўрсаткичнинг ўзиёқ масала нечоғли долзарб аҳамиятга эга эканидан дарак беради. Бу жараёнда ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари, умуман, кенг жамоатчилик зиммасига улкан масъулият юкланади.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ ва равшан баён этилди.
Ҳаммамизнинг олдимизда турган муҳим масала бу ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда. Хусусан, мустақиллик қўлга киритилганидан 3 ой ўтмасдан, яъни 1991 йил 20 ноябрда ―Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида‖ги Қонун қабул қилинди. 2016 йилга келиб ―Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида‖ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Бундан ташқари, ―Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида‖ги, ―Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида‖ги, ―Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида‖ги қонунлар қабул қилинди, қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди.
Парламентнинг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси тузилди ва ўзининг фаолиятини бошлади. Ёшларнинг, айниқса уюшмаган, иш билан банд бўлмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратишга, бандлигини таъминлашга, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантиришга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар киритиш ушбу комиссиянинг асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланди.
Шу билан бирга, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни турли мафкуравий таҳдидлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлашга оид масалалар қамраб олинган. Масалан, интернет клублар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг кечки соат 22.00 дан кейинги фаолиятини чеклаш зарурати каби масалалар шулар жумласидандир. Шу боис бу ишга масъул бўлган давлат идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар фаолияти самарадорлиги ҳамда масъулиятини янада ошириш лозим.
Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мамлакатимизда Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни сифатида белгилангани болаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг оддини олиш тизимини мустаҳкамлаш, ота-оналар ҳамда васийлик органларининг масъулиятини ошириш борасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим йўналиш бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг судьяси
А.Хакимов
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2025