КОРРУПСИЯ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан барча туман бўлимларида Прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида “Коррупсия ва унинг оқибатлари” шиори остида учрашувлар ташкил этилди.
Учрашув ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг масъул ходимлари ҳамда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи А.Султанов бошчилгида ўтказилди. Учрашувда шаҳар Пенсия жамғармаси бошқармаси ҳамда туман бўлим бошлиқлари ва барча ходимлари иштирок этишди.
Учрашувни бошқарма бошлиғи А.Султанов очиб, ҳамкорлик қилиб таклиф этилган ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг масъул вакилларига ўз миннатдорчилигини билдириб, уларга Муҳтарам юртбошимиз томонидан Пенсия таъминоти соҳасига берилаётган эътибор, яратилган қулай шарт шароитлар ҳақида қисқача тўхталди.
Мазкур учрашувни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан коррупсияга йўл қўймаслик, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш, бу иллатга қарши бир ёқадан бош чиқариб курашиш, шунингдек, коррупсияга қарши курашда кенг жамоатчилик ролини кучайтиришдан иборатдир.
Барчамизга маълумки, юртимизда коррупсияга қарши кураш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва доимий тарзда тизимли чоралар кўрилмоқда.
Учрашувга ташриф буюрган ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг масъул вакиллари томонидан коррупсияга қарши курашдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси “Пора олиш”, 211-моддаси “Пора бериш” ва 212-моддалари “Пора олиш-беришда воситачилик қилиш” моддаларида айнан коррупсия билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликлар кўзда тутилганлиги яна бир бор етказилди.
Демократик ислоҳотлар ривожланиб бораётган бир пайтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупсиянинг мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий таназзулига олиб келади.
Шуни таъкидлаш лозимки, коррупсия жинояти ҳар қандай жиноят каби давлат ва жамиятнинг барқарорлиги, тинчлиги, айниқса тараққиёти учун хавфли иллат ҳисобланади. Унга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда курашсаккина бу иллатнинг илдизини қуритишга эриша оламиз.
Жиноят ишлари бшйича Қизириқ туман суди раиси
О.Ҳайитов
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2025