Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
АЁЛЛАР ҲИМОЯСИ ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИ НИГОҲИДА
Эълонлар / 2025-03-13

АЁЛЛАР ҲИМОЯСИ ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИ НИГОҲИДА

10-декабр – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кун. Ҳар йили  бутун дунёда ушбу сана муносабати билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид кўплаб  тадбирлар, тарғибот акциялари ўтказилади. Бугунги ўтказилаётган конференциямиз ҳам айнан  ушбу тарғибот тадбирларининг бир қисми бўлиб, ушбу конференцияда оила ҳуқуқи доирасида  оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликларини тадқиқ этиш асосий мақсад қилиб қўйилган. Шу билан  биргаликда, ҳозирги кунда оила ҳуқуқининг энг оғриқли муаммоларидан бири оиладаги аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларининг мавжудлиги билан изоҳланади. Ушбу салбий ҳолатларнинг  олдини олиш, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳар бир аёлнинг шахсий, ижтимоий,  иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади. Бугунги кунда оилавий зўравонлик халқаро ҳамжамият томонидан аёллар, эркаклар, қариялар  ва болаларга нисбатан энг кенг тарқалган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг қўпол равишда  бузилишларидан бири сифатида қаралади. Амалда дунёнинг барча мамлакатларида турли хил жамоат  ташкилотлари ва давлат органлари ушбу муаммо билан шуғулланади.

     Аёлларга нисбатан зўравонлик аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва жамиятда тенг  иштирок этиш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Аёлларга нисбатан зўравонлик тарихий  жиҳатдан эркаклар ва аёллар ўртасида тенг бўлмаган кучлар мувозанатининг намоён бўлишидир,  бунинг натижасида аёллар устидан ҳукмронлик, камситишлар юзага келади. Зўравонлик аёлларнинг  тўлиқ ривожланишига тўсқинлик қилади; аёлларга нисбатан зўравонлик аёлларнинг эркакларга нисбатан  бўйсунувчи позитсияни эгаллашга мажбур бўлишига олиб келадиган механизмлардан биридир. Аёлларга нисбатан зўравонлик қаерда бўлишидан қатъи назар ижтимоий тузилмалар ва маданий  анъаналар, жамият, шу жумладан, патриархал жамиятлар томонидан қўллаб-қувватланадиган  маданий анъаналар, меъёрлар ва қадриятлар билан чуқур илдиз отган ва кўпинча инкор этиш ва  сукут сақлаш маданияти билан давом этиб келмоқда. Оилавий, маиший, психологик, жисмоний, жинсий тазйиқ ва зўравонлик тарихий-ижтимоий ҳодисадир. 

Зўравонлик, хусусан, оиладаги ва маиший зўравонлик турли халқларда, турли даврларда мавжуд  бўлган. У оддий одамлар ҳаётида ҳам ёки машҳур ва бой одамлар ҳаётида ҳам содир бўлиши  мумкин, яъни зўравонлик турли ижтимоий табақалар ичида учрайди. Бироқ оиладаги узоқ давр  мобайнида давом этадиган сурункали ишсизлик, моддий муаммолар, йетишмовчилик, йўқчилик,  камбағаллик, депрессия, қийинчилик ва ундан чиқиб кета олмаслик кабилар оиладаги агрессиянинг ортишига сабаб бўлиши, конфликтоген сифатида вазиятни кучайтириб юбориши ва зўравонлик орқали  ўз манфаатлари ифодасини юзага келтириши мумкин.

     Маълумки, БМТнинг 1993-йилда қабул қилинган “Аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисида”ги  Декларациясида аёлларга нисбатан зўравонлик тушунчаси қуйидагича белгиланади: “Жамоат  ёки шахсий ҳаётда ҳар қандай зўравонлик ҳаракатини қамраб олган аёлларга жисмоний, жинсий  ёки психологик зарар йетказиш ёки азоблаш, шу жумладан, таҳдидлар ёки таҳдидларга олиб  келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбурлаш ёки ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум қилишдир”. Аёлларга қарши зўравонлик ўзига хос хусусиятларга эга ва шунинг учун алоҳида  жавобгарлик талаб қилади. 2019-йилдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ва “БМТ-Аёллар” ҳамда БМТнинг икки   томонлама агентликлари кўмаги билан аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича  “РЕСПЕCТ WОМЕН” номли кўрсатмаларни нашр этишни бошлади. Унда хотин-қизларни зўравон-ликдан ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари, йетти стратегия ва механизмлар баён қилинади. 

 РЕСПЕCТнинг ҳар бир ҳарфи йетти стратегиядан бирини ифодалайди: муносабатлар кўникмаларини мустаҳкамлаш, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, кафолатланган хизматлар, қашшоқликни  камайтириш, қулай шароитлар яратиш (мактаблар, иш жойлари, жамоат жойлари), бола ва ўсмирларга қарши зўравонликнинг олдини олиш. Ушбу йеттита стратегиянинг ҳар бири учун самарадорлик турли даражадаги далилларга эга бўлган бир қатор паст ва юқори ресурслар мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2021-йил 9-мартда эълон қилган маълумотларига кўра, 15-49 ёшдаги аёлларнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи ҳаётларида камида бир марта жисмоний ёки жинсий зўравонликни бошдан кечирганлар. Жумладан, улар Ғарбий Тинч океани ҳудудидаги давлатларда 20% ни, юқори даромадли мамлакатлар ва Европада 22% ни, Америка минтақасида  25%, Африкада 33%, Шарқий Ўрта Ер денгизи ва Шарқий Осиёда 33% ни ташкил қилмоқда. Дунёда зўравонликлар сабабли ҳалок бўлган аёлларнинг 33-50 фоизи эрларининг калтакларидан вафот этган. Бугунги кунда 60 та мамлакатда оилавий зўравонликка оид қонун қабул қилинган. 2021-йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонда ҳимоя ордери олган аёллар 29541 тани ташкил  этган бўлиб, 10343 та ҳолатда аёллар жисмоний зўравонликка, 13940 та ҳолатда руҳий босимга  учраган, 5353 та ҳолатда эса тазйиқ остида қолган. Ордерларнинг 146 таси иқтисодий, 72 таси жинсий  зўравонлик қурбонларига берилган.

     Хулоса қилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, эркаклар билан бир қаторда улар  учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг таълим олиши ва касбий тайёргарлигига эътибор қаратиш,  айниқса, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хотин-қизларга эскича анъанавий муносабат ҳамда шаклланган стереотипларни йўқотиш, жамиятда қонун, адолат тамойили устуворлигини  таъминлаш тазйиқ, зўравонликларнинг олдини олиш, шунингдек, уни вужудга келтирувчи сабабларни камайтириш чора-тадбирлари (усуллари) деб айтиш мумкин.

 

Жиноят ишлари бшйича Қизириқ туман суди раиси

О.Ҳайитов

 

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси