Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

2023-йил 3-чорак якунларига кўра жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 18-апрелдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тўғрисида”ги КҚ-334-ВИ-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши қарор қилади:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил
    18-апрелдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тўғрисида”ги КҚ-334-ВИ-сонли қарорига асосан Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан ҳар чорак якунида ҳисобот бериб борилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Тиловмуродовнинг туман ҳокимлиги томонидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга маблағларни йўналтириш ҳамда ушбу маблағларни бошқа мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича ҳисоботи маъқуллансин.
  3. Туман ҳокимлиги ҳамда туман Кенгаши туман маҳаллий бюджетининг
    2023-йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ва чораклар якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан камида 30 фоизини “Ташаббусли бюджет” жамғармасига ўтказиб борилишини таъминласин.
  4. 2023-йил 3-чоракда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, яъни ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар ва ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар 1-иловага;

2023-йил 3-чоракда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар билан шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага қайта тиклаш миқдори тўғрисидаги маълумот 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (И.Тиловмуродов) ҳамда туман ғазначилик бўлинмаси (Ғ.Саидов)лар шартномаларга мувофиқ якуний маблағларга нисбатан бўшаб қолган (иқтисод қилинган) қисмини жамғармага белгиланган тартибда қайта тиклаш ва ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича ҳисоботларни “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
  2. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бўриев)га қарорнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ шаклларда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтириладиган маблағлар миқдорини ҳамда ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни туман ҳокимлиги расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 5 санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
  3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Й.Умбаров), ижросини таъминлаш молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Панжиев зиммасига юклатилсин.
  4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси