Бугун Қизириқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан ёшлар учун маъданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда тумандаги барча таълим муассасалари ўқувчилари ва 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишди.
Ўтказилган ушбу тадбирда китобхонлик, "Заковат" интеллектуал ўйини, гуллар ва қушлар жонли кўргазмали чиқишлари ва қўл меҳнати бўйича амалий ишлар кўргазмаси намойишлари ўтказилди. Тадбирда китобсевар ёшларимиз учун китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ярмаркада республика, чет эл адабиёти буюк намоёндаларининг ҳамда воҳадош ижодкорларимизнинг машҳур асарлари ўрин эгаллади.
Тадбирда фаол иштирок этган мактаб жамоалари туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Барча мактаб жамоаларига ва кам таъминланган оила фарзандларига туман ҳокимлиги томонидан жами мингдан зиёд китоблар жамланмаси совға қилинди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024