Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.
Қизириқ туман ҳокими Р.Пардаев бошчилигида навбатдаги оммавий қабул ўтказилди. Ушбу қабулда тумандаги “Гулзор”, “Мустақиллик” маҳалласи фуқаролари муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида туман ҳокими Р.Пардаев туман аҳолиси билан юзма-юз учрашди. Учрашувда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тегишли соҳа мутахассислари томонидан ўрганиб кўрилиб, ҳал этилди.
Ҳал этилиши муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан маъсулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024