Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ТОПШИРИЛДИ

Янги йил болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой байрамлардан бири бўлади десак янглишмаймиз. Бири-биридан ажойиб совғалар байрам чироқлари, эртак қаҳрамонларининг такрорланмас чиқишлари уларнинг қалбини нурга тўлдиради.
Мамлакатимиздаги болажонлик ва юксак инсонпарварлик ифодаси сифатида ҳар йили бутун юртимиз бўйлаб "Президент арчаси" тантаналарини ўтказиш ва Оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун “Президент совғаси"ни топшириш эзгу анъанага айланган.

Шу муносабат билан бугун Қизириқ тумани ҳокимлиги томонидан ота-она қаровисиз қолган болаларга Президент табриги ва совғалари етказилди. Ўғил-қизларга улашилган Президент совғалари уларга олам-олам қувонч туҳфа этди.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси