Бугунги кунда туманимизда кўпгина хонандалар, бошловчилар, созандалар ҳамда бошқа маданият ва санъат соҳаси ходимлари фаолият юритиб, ижод қилиб келишмоқдалар. Соҳада эришилган ютуқлар, амалга оширилган ўзгаришлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд.
Учрашувда мутасаддиларга соҳа ходимларининг самарали фаолият юритишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганган ҳолда қисқа муддатлар ичида ҳал этишлари бўйича топшириқлар берилди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024