Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ҚИЗИРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОР ВА ШИФОХОНАДАГИ ҲОЛАТЛАРНИ ЎРГАНДИ

Қизириқ туман ҳокими Шерзод Ражабовнинг ташриф буюрган биринчи манзили туман марказий деҳқон бозори бўлди. Туман раҳбари бу ерда харидорлар ва сотувчилар билан суҳбатлашиб, арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ҳамда бозор расталаридаги нархлар билан қизиқди.
Ўрганиш давомида бозор ҳудудида бетонлаш ишлари амалга оширилмаганлиги, етарли шарт-шароитлар яратилмаганлиги, бозорда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилмаганлиги сабабли антисанитария ҳолатлари юзага келганлигини танқид қилди.
Ҳудудда ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, бозор ички қисмини замонавий ҳолга келтириш, бозор қисмидан аҳолига қулай бўлган жойларда банкоматлар ўрнатиш, туман аҳолисига кўплаб қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
Ш.Ражабов, Тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, тиббиёт муассасасидаги мавжуд ҳолатни ўрганди. Беморлар билан суҳбатлашиб, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан қизиқди.


Тиббиёт бирлашмаси биносининг таъмирталаблиги бўйича масъулларга зарур шарт-шароит яратиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берди.


Тиббиёт бирлашмасининг 2021 йилда қурилиши бошланган қўшимча биноси ҳозирга қадар фойдаланишга топширилмаганлиги ва қисқа муддат ичида топшириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.


Шундан сўнг, туман ҳокими маҳаллий аҳоли ўртасида “Жаҳон бозори” номи билан аталувчи “Истара” деҳқон бозорининг янги қурилаётган савдо ҳудудидаги лойиҳалар билан танишди. Бозорни сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликларга эга савдо комплексига айлантириш, дўконлар ва очиқ майдонлардаги ёзги расталарни, савдо павильонларини қурилиш талабларига мос равишда жойлаштириш, шаҳарсозлик нормаларига риоя қилиш бўйича топшириқлар берилди.


Тумандаги кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбарлари билан суҳбатлашди ва уларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари билан танишиб, уларга қисқа муддат ичида ижобий ечим топиш учун режалар тузиб олинди.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси