Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Қизириқ туман ҳокими томонидан тасдиқланган режа-график асосида бугун Қизириқ туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалласида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизлар фаоллари ва Оқила аёллар ҳаракати аъзолари иштирокида сумалак сайли ташкил этилди. Унда шу маҳалладаги кекса ёшли онахонлардан тортиб ёш қиз-жувонларгача иштирок этди. Тадбирда дошқозонда малаклар оши-сумалак тайёрланди.
Сумалак сайлида баҳорий таомлар дастурхонга тортилди ҳамда миллий куй-қўшиқлар, лапарлар, келин саломлар ижро этилди.
Кайвони онахонларимиз бир пиёла чой устида ёшларга сумалак таёрланиш тарихи, жараёнини ўргатишди ва юртимиз тинчилигини, келаси йил Наврўзларда соғ-саломат юришлик насибу-рўз айлашини сўраб дуолар қилишди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024