Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ҳокимлик соати: Ҳафта аввалида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Ҳокимлик соати: Ҳафта аввалида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Бугун туман ҳокими Шерзод Ражабов раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва раҳбарлари ҳамда алоқадор масъуллар иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

Унда ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва бошқа масалаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан туман ташкилот раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Туман раҳбари масъулларга соҳалар ва йўналишлар кесимида ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш кўрсатмасини ҳамда жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси