Вилоят ҳокимининг топшириқлари Қизириқ туманида амалда:
Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариш биринчи галдаги устувор вазифалардан биридир.
- Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, касб-ҳунарли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, бандлиги таъминланмаган ёшларимизни бандлигини таъминлаш, улар учун муносиб шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.
Қизириқ туман ҳокими Ш.Ражабов ва туманда ташкил этилган “Сурхон коттон текстил кластер” МЧЖ ХК раҳбари М.Мақсудов билан биргаликда тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабидаги 188 нафар ёшларни касб-ҳунар мактабни тамомлагач уларни иш билан таъминлаш масаласида мазкур мактабга ташриф буюриб улар билан сухбатлашди. “Сурхон коттон текстил кластер” МЧЖ ХК касб-ҳунар мактаби билан шартномалар имзоланди.
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024