Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ҳокимлик соатида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Ҳокимлик соатида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Бугун Қизириқ туман ҳокимлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” бўлиб ўтди. Унда туман сектор раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор туман ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни туман ҳокими Шерзод Ражабов олиб борди.
Дастлаб аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар аҳволи танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Шундан сўнг йиғилишда топшириқлар ва берилган кўрсатмалар ижроси соҳалар, йўналишлар кесимида таҳлил қилинди. Ижро интизомини ўз ҳолига ташлаб қўйган масъулларга, хусусан, туман ҳокимининг ўринбосарлари ўз соҳалари бўйича ҳужжатлар билан чуқурроқ ишлаши, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни тезда ўрганиб ижобий ҳал этишлари юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси