ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ – ЧИНАКАМ ХАЛҚ КОНСТИТУЦИЯСИ, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ БАРПО ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ
Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, фаровон жамият барпо этишни орзу қилган, инсон қадри азиз бўлган адолатли давлат қуришни ўз олдига мақсад қилган ҳар қандай халқ давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг машаққатли ва шарафли йўлини босиб ўтганига гувоҳ бўламиз.
Сўнгги йилларда халқимиз янги улуғвор марралар сари собит қадамлар ташлаганча барча тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, моҳиятан бирбирини тақозо этувчи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий соҳалардаги изчил ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бугун Янги Ўзбекистон демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқ ва эркинлик лари борасида умумэътироф этилган принцип ва нормаларга асосланган, бош мақсади халқ учун эркин, обод ҳамда фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатга айланди. Шундай эзгу мақсадлардан бири аҳолининг кенг қатлами ва сайловчилар хоҳиширодаси бўлмиш конституциявий ислоҳотларни амалга оширишдан иборат бўлди. Негаки давлат ва жамиятда туб ўзгаришлар рўй бераётган бир пайтда табиий равишда Конституцияга жиддий ўзгартиришлар киритиш тақозо этилади. Зеро, ҳар қандай демократик ислоҳотлар чин маънода халқчил конституциявий асосга эга бўлсагина, янада бардавом бўлади, кўзланган эзгу мақсадларга эришади. Халқ — Конституция ижодкори Президентимиз жорий йилнинг 20 июнида Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим эканини алоҳида таъкид лаб ўтган эди. Бу айни ҳақиқатдир. Зеро, ҳар қандай Конституция ҳаётий бўлиши лозим, яъни у мамлакатнинг ижтимоий ва ҳуқуқий воқеликларига, халқнинг орзу-умидлари ва келажак истиқболига, хусусан, замон талабига мос келиши керак. Давлатимиз раҳбари янгиланаётган Конституциямиз “Халқ — қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифидир” ҳамда “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади”, деган тамо йилларга асосланиб ишлаб чиқилсагина, том маънода халқимиз хоҳиширодасининг ифодаси — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишини алоҳида таъкидлади. Конституциявий комиссия ўз фаолия тини айнан шу кўрсатмаларга ҳамда очиқлик ва ошкоралик тамойилларига таянган ҳолда амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунда нафақат халқимиз, балки жаҳон ҳамжамияти, хорижий олимлар ва экспертлар ҳам янгиланаётган Конституциямизнинг асосий муаллифи ва ижодкори том маънода Ўзбекистон халқи эканини алоҳида эътироф этмоқда. Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳамда конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз билан ҳар томонлама муҳокама қилиш, лойиҳани пишиқпухта маромига етказиш мақсадида умумхалқ муҳокамасини ўтказиш муддати икки марта узайтирилди. Негаки ҳар бир фуқаронинг қалбидан жой олган, унинг ҳуқуқ ва эркинлигини тўлиқ кафолатлаган халқчил Конституцияни яратиш чуқур илмий-амалий таҳлилни, мунозара, мулоҳаза ва муайян вақтни талаб қилади. Депутатлар томонидан ҳудудларга чиқиб, давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ёшу кекса иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмунмоҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, бу борадаги миллий ва халқаро даражадаги анжуманлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унинг муҳокамаси бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаси жараёнида “1341” рақамли колл-марказ, фуқароларнинг бевосита қабули орқали, “Meningkonstitutsiyam.uz” платформаси ҳамда жамоавий таклифлар асосида жами 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушди. Бу таклифларнинг 56 фоизи эркаклар, 40 фоизи аёллар томонидан, 4 фоизи эса аноним тарзда билдирилган. Унда хориждаги ватандошлар юборган таклифлар ҳам инобатга олинган ва илмий ҳамжамият иштирокида муҳокама қилиниб, Конституциявий комиссияга тақдим этилган. Энг долзарб таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда. Ўз навбатида, конституциявий қонун лойиҳасини қонунчилигимизга тўла мос равишда ташкил қилинган умумхалқ муҳокамаси фуқаролар конституциявий ислоҳотлар, мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ташаббускори ва фаол иштирокчиси бўлиб бораётганини кўрсатмоқда. Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси босқичи тугалланганига қарамай, фуқаролар ҳамда кенг жамоат чилик томонидан Конституциянинг турли моддаларини такомиллаштириш ва унга қўшимчалар киритиш бўйича шу кунгача 2,5 мингдан ортиқ таклиф юборилган бўлиб, айни пайтда таклифлар келиши давом этмоқда ҳамда улар депутатлар томонидан пухта ўрганилмоқда. Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, аҳолимиз менинг Конституциям менинг ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя қилсин, фаровон келажак сари интилишимга ҳуқуқий жиҳатдан йўл очсин, деяпти. Шу боис, конституциявий қонуни лойиҳасини тайёрлашда амалдаги Конституцияда бизга нима тўғри келмайди, ундан нимани сақлаб қолиш лозим, қандай янги ўзгартириш киритиш керак, у халқимизни ҳуқуқ ва эркинликларини нечоғлиқ таъминлаб беради, ёшларимизнинг талабэҳтиёжлари, қолаверса, келажакдан умидлари қандай, деган қатор долзарб саволларга жавоб бериши зарур бўлади. Бинобарин, ҳар томонлама мукаммал, халқчил, аҳолининг турли қатламлари вакилларининг муаммолари ечимига кафолат бўла оладиган Конституцияни яратиш учун халқ билан бамаслаҳат иш олиб бориш керак. Токи, ҳар бир фуқаро бу бизнинг Конституциямиз, унинг муаллифи — биз, деб баралла айта олсин.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг судья ёрдамчиси
Х.Абдусаломова
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2024