Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
«Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла»

Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудларда танлаб олинган маҳаллаларда «Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги “Боғистон” маҳалласида ҳам ишчи гуруҳ томонидан хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини самарали амалга оширишда масъуллар ўзларига юклатилган вазифаларини бажариб келишмоқда. Мазкур ишлар туман ҳокими Ш.Ражабов томанида кунлик муҳокама этилиб, масъуллар ва ишчи гуруҳ аъзоларига эртанги вазифалар белгилаб берилмоқда.

Мазкур маҳаллада йўлсозлик  ишлари ҳам қизғин давом эттирилмоқда. Бунда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури муҳим омил бўлаётир. Бугун Сурхондарё вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Тўлаев “Боғистон” маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва йўлсозлик ишлари билан танишиб, ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси