Ассалому-алайкум қадрли оила ва хотин-қизлар бўлими тизими масъуллари, ҳурматли жамоатчилик тузилмалари аъзолари, азиз туманимиз аҳли, муҳтарама опа-сингилларимиз!
Яхши хабардорсиз, Давлатимиз Раҳбари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш, она ва бола соғлигини сақлаш, аёлларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли, дунёга кўрсатсак арзийдиган ислоҳотлар йўналтирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида нутқ сўзлади.
Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.
Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.
Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.
Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.
Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.
Камбағаллик даражаси сўнгги 4 йилда 23 фоиздан 11 фоизга тушди. Бу йил 9 фоизга тушиши кутилмоқда.
Президентимиз ижтимоий соҳада муҳим ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.
Ўтган даврда 25 мингдан зиёд хусусий боғча, 70 га яқин нодавлат олийгоҳи ташкил этилиб, қамров мактабгача таълимда – 74 фоиздан, олий таълимда эса – 39 фоиздан ошди.
Ижтимоий хизматлар тизимида ҳам катта ислоҳотлар бўлмоқда. Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.
Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.
Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келгуси йиллар учун катта марралар белгилаб олинган.
Янги Ҳукумат, барча раҳбарлар биргаликда қаттиқ ишлаб, ислоҳотлар шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларни жадал давом эттирса, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирилди.
Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.
Бу йил Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” комплекс дастури қабул қилинган эди.
2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади.
Шу мақсадда камбағал оилалар болалари мактабларда чет тили, касб-ҳунар ва ИТ бўйича бепул билим олиши учун 500 миллиард сўм ажратилади. Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.
Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозимлиги таъкидланди.
Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.
Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.
Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.
Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.
Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.
Келгуси йилларда боғчаларда қамровни 80 фоизга, олийгоҳларда эса камида 50 фоизга етказиш Ҳукумат учун асосий вазифа бўлиб қолади.
Халқаро молия институтларининг 61 миллион доллар маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади. Шунингдек, 174 та боғча ва 379 та мактаб таъмирланади ва янгитдан қурилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 4 триллион сўм ажратилади.
Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 миллиард сўмгача имтиёзли кредит
“Бугун фақат мана шундай илғор ёшларга, мана шундай жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.
Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади”, - деди давлатимиз раҳбари.
Жорий 2024-йилда ушбу йўналишларда бизнинг Қизириқ туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПФ-209-сонли Фармонининг 4-иловаси билан маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаолларининг вазифалари этиб қуйидагилар белгилаб берилди.
Жумладан:
1.”Соғлом оила-соғлом жамият” тамойилларини тарғиб қилиш, хусусан яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
2.Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш.
3.Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ушбу муаммолар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш.
4.Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий профилактика ва мослаштириш ишларида ҳамкорлик қилиш, тазйиқ ва зўровонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда иштирок этиш вазифалари белгилаб берилди.
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 11 ой давомида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилди.
Оилавий ажрим ва низоли оилалар билан ишлаш масаласи:
Қизириқ туманида 2024 йилнинг 11 ойи давомида 94 та оилавий ажримлар қайд этилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврида 96 тани ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг хисобот даврига нисбатан (-2) га камайган.
Ажрими энг кўп қайд этилган Буюк келажак мфйда 6 та, Такия мфйда 6 та, Зарбдор мфйда 6 та, Янгикент мфйда 6 тага кўпайган
94 тадан 3 таси бошқа туман бўлиб, Қумқўрғон туманидан 2 та, Жарқўрғон туманидан 1 та, 10-20-30 йил олдин ажрашиб кетган катта ёшлилар ажрими 11 тани ташкил этиб, туманда оилавий ажримларнинг ошиб кетиш кўрсатичгичига салбий таъсир қилган, оилавий келишмовчилик 38 та, учинчи шахс аралашуви 5 та, яқин қариндошчилик фарзандлари ногирон туғилгани 4 та, фарзандсизлик 42 та, Хиёнат 5 та, Ичкибозлик 1 тани ташкил этган.
2024 йилнинг 11 ойи давомида туманимизда 33 та ёш оилалар ва 30 ёшдан юқорилар 61 та оилавий ажримлар қайд этилган.
Оилаларни яраштириш бўйича 2024-йил 11 ойда жами оилавий ажрим ёқасига келиб қолган оилалардан 88 нафари яраштирилган.
18 нафари Фуқаролик суди хатига асосан 4 нафари ФХДЁ бўлими хатига асосан
66 нафари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан яраштирилган.
Аёллар жиноятчилиги бўйича:
2024 йил 11 ой давомида хотин-қизлар томонидан туман бўйича жами 10 та жиноят қайд этилган, ўтган йил 2023 йил 11 ойида жами 5 та хотин-қизлар жиноятчилиги содир бўлган, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 тага ошган.
Жумладан:
“Янги турмуш” МФЙда 1 та, “Работак” МФЙда 3 та, “Шодлик” МФЙда 2 та, “Оқжар” МФЙда 1 та, “Буюк келажак” МФЙда 1 та, Истиқлол мфйда 2 тага қайд этилган
Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 16-август куни берилган топшириғига асосан Қизириқ туманида жиноят содир этишга мойил 30 ёшдан юқори бўлган аёлларга содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олиш мақсадида туманда жиноятга мойиллиги бўлган аёллар 55 нафар бўлиб, уларни муаммоларини ўрганиш бўйича 24 нафар масъул бириктириб чиқилди.
Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича хотин-қизларга бириктирилган масъуллардан 22 нафари уларнинг яшаш хонадонига бориб ўрганган ва муаммоларини аниқлаб, муаммосини бартараф этишда кўмаклашган.
Пробация рўйхатида турган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича
Туманда 8 нафар хотин-қизлар пробация рўйхатида турган бўлиб, жумладан: Пробация рўйхатида турганлар билан суҳбат ўтказилди.
Туманда чет давлатларга кетган хотин-қизлар жами 427 нафарни ташкил этиб, шундан 346 нафари қайтиб келган. Шуларнинг барчаси билан индивидуал сухбатлар олиб борилиб хорижда ишлаш истаги бор хотин-қизларга “Хавфсиз миграция” бўйича тушунчалар берилди.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни қисқартириш:
2023-йил 11 ойида 98 та хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган, Жорий йил 11 ойида ойининг ўзида 149 нафар хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиб, уларга ҳимоя ордери берилган. Ўтган йилга нисбатан 51 тага кўпайган..
Маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаолларининг вазифааридан яна биттаси этиб, ҳотин-қизлар ўртасида ижтимоий профилактика ва мослаштириш ишларида ҳамкорлик қилиш, тазйиқ ва зўровонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда иштирок этиш вазифалари белгилаб берилган бўлиб, туманда 9 ой давомида ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб, алоҳида йиғма жилд юритилган, уларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини ўрганиш ҳамда якка тартибдаги ижтимоий профилактик чора-тадбирларни белгилаш, ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларнинг салбий одатларга берилишининг асл сабабларини аниқлаш ва ғайри ижтимоий хулқ-атворининг салбий
оқибатларини тушунтириш; ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида уларга маҳаллада обрў-эътиборга эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари бириктириш орқали салбий одатларга берилиши омилларини бартараф этишга
кўмаклашилди, ғайри ижтимоий хулқ-атворли хотин-қизларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилиб, комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чоралари кўрилди.
Хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти самарадорлиги: (КПИ)
Тумандаги 31 та маҳаллага бириктирилган, 19 та маҳалла хотин-қизлар иш фаолиятининг самарадорлиги 11 ойлик якунига кўра 6 та йўналиш (иш режанинг бажарилиши (макс 10), бандлигини таъмаинлаш (макс 15), жиноят даражаси (макс 10), ижтимоий ёрдам(макс 15), оилавий ажрим (макс 15), ижтимоий профлактика (макс 15), шахсий сифатлари (макс 20), бўйича максимал 100 баллик сестимада баҳоланиб 15 нафар маҳаала хотин-қизллар фаолларининг энг муҳим самарадорлик кўрсатгичи аъло (90%) юқори балл олган.
Жумладан:
1.Қишлоқозон маҳалла хотин-қизлар фаоли З.Абдувалиева-100%
2.Янгиобод маҳалла хотин-қизлар фаоли Д.Эшимова-100%
3.Янги ҳаёт маҳалла хотин-қизлар фаоли Ф.Юсупова-94,3%
5.Зартепа маҳалла хотин-қизлар фаоли О.Жабборова-93,4%
6.Дўстлик маҳалла хотин-қизлар фаоли С.Жабборова-93%
7.Истара маҳалла хотин-қизлар фаоли Х.Жангирова-92,3%
8.Гулобод маҳалла хотин-қизлар фаоли Г.Менглиқулова-91,3%
9.Қорасув маҳалла хотин-қизлар фаоли А.Ражабова-91,3%
10.Етимқум маҳалла хотин-қизлар фаоли С.Абдураемова-90,6%
Уй-жойга муҳтож хотин – қизлар билан ишлаш борасида:
2024 йил 11 ойи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни уй-жойлар билан таъминлаш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан Кунчиқиш мфйда яшовчи якка ёлғиз аёл Асаева Анор ва Яккатерак маҳалласида яшовчи 3 нафар фарзанднинг онаси ёлғиз аёл Назарова Анорхол ҳамда “Работак” маҳалласида яшовчи уйи авария ҳолатига келиб қолганлигини инобатга олиб Мусурмонқулова Ферузаларга ижтимоий уй-жойдан бир хонали уй ажратиб берилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-145-сонли қарори билан берилган топшириқлар бўйича туманда 2024 йилда 5-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлардан 6 нафарининг Буюк келажак МФЙдан Ишанқулова Назира, Яккатерак МФЙдан Эшматова Матлуба, Кунчиқиш МФЙдан Ахматова Мухайё, Навруз МФЙдан Норматова Саида, Янгиобод МФЙдан Бегматова Замира, Қорасув МФЙдан Йўлдошова Шарофатларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.
Жами 6 та уй-жой таъмирланди ҳар бир уй-жой таъмири учун 10 млн 200 минг сўмдан Ҳаммаси учун 61 млн 200 минг сўм пул маблағи “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратилди.
Хотин-қизлар фаоллари бўйича
«Соғлом оила — соғлом жамият» тамойилларини тарғиб қилиш, хусусан яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган бўлиб, 6 ой давомида тумандаги 31 та маҳаллаларда, таълим муассасаларида ҳамда корхона ташкилотларда “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш”, “Никоҳнинг қонунийлигини таъминлаш, шаърий никоҳларнинг олдини олиш” ва “Оила муқаддас” мавзуларида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
2.Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш.
Туманимизда 5 нафар Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, 5 нафари Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 1 нафар туман ММТ ташкилоти рахбари, ҳамда 3 нафари маҳалла фуқаролар йиғини раиси хотин-қизлар ҳисобланади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали билан ҳамкорликда 15 нафар хотин-қизларнинг захира кадрлари шакллантирилди. 2024 йилда Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган раҳбарлик салоҳияти ва қобилиятига эга бўлган 1 нафар номзод сараланиб, Давлат бошқарув академиясида “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури асосида ўқитилди.
Аёллар бандлиги масаласи:
Туманимиз аҳолисининг қарийб ярми – 61 минг 219 нафардан ортиғи ёки 49,37 фоизи хотин-қизлардир. Уларнинг 42 минг нафари қишлоқларда истиқомат қилади. Меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар 16.8 минг нафарни ташкил этади.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан;
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари буйича республика комиссиясининг 2024 йил 8 апрелдаги 10-сонли баёнига асосан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қуллаб-қувватлаш буйича муайян ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг апрель-май ойларида "хонадонбай" ўрганиш ўтказилиб, ишсиз ва даромад топишга қаратилган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларнинг аниқ манзилли руйхати шакллантирилди ҳамда ушбу маълумотлар "Хотин-қизлар.уз" платформасига киритилди. Жумладан:
Туманда жорий йилда бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар 3 минг 414 нафарни ташкил этади барчаси тўлиқ “ХОНАДОНБАЙ” платформасига киритилди. Шундан;
Доимий ишга жойлаштириш жойлаштириладиган хотин-қизлар 426 нафар, амалда 400 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. Жумладан;
-Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларига 35 нафар, амалда 29 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган
-Соғлиқни сақлаш муассасаларига 42 нафар амалда 34 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган
-Бошқа корхона ва ташкилотларга 349 нафар амалда 337 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган.
Хақ тўланадиган Жамоат ишларига жойлаштириладиган хотин-қизлар 350 нафар, амалда 327 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган.
Ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар 1240 нафар, амалда 1055 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. Жумладан;
Томорқадан самарали фойдаланиш 330 нафар, амалда 234 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган,
-Субсидия ажратиш орқали 94 нафар, амалда 65 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган.
-Касаначилик йўналишида 3 нафар, амалда 1 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган,
-Тикиш, бичиш ва каштачилик йўналишида 196 нафар, амалда 42 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган,
-Хизмат кўрсатиш йўналишида 84 нафар, амалда 31 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган,
-Қишлоқ хўжалиги йўналишидат 227 нафар, амалда 180 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган,
-Бошқа йўналишларда 222 нафар, амалда 196 нафар хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган,
Узоқ муддатга ер ажратиб бериш билан бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар 270 нафар платформага киритилиб, амалда 254 нафар хотин-қизларга ер ажратилиб берилган.
Касб-хунарга ўқитиладиганлар 750 нафар, амалда 750 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. Жумладан;
-туман Камбағалликни кисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими карашли касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан 2024 йилнинг сентябр ойи холатига 750 нафар хотин-қизлар ўқитилган.
Тадбиркорликка ўқитиладиганлар 380 нафар, амалда 380 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилган.
-Қизириқ касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2024 йил холатига 593 нафар хотин-қизлар ўқитилган.
Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан 2024 йилда хозирги кунгача 543 нафар хотин-қизлар ўқитилган.
-Нодавлат таълим муассасаларида 2024 йилда 8 нафар хотин-қизлар ўқитилган.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ҳамда тижорат банкларидан кредит олган хотин-қизлар 589 нафарни ташкил этиб. Жумладан;
Қизириқ туман Халқ банкидан 57 нафар хотин-қизлар 655 млн 500 минг сўм миқдорида кредит ажратилган.
Қизириқ туман Микрокредит банкидан 61 нафар хотин-қизлар 701 млн 500 минг сўм миқдорида кредит ажратилган.
Хунарманд уюшмасига аъзо бўлганлар 34 нафарни ташкил этиб уюшма томонидан манзиллли ишлар олиб борилиб устозларга бириктирилган.
"Аёллар дафтари" ижроси:
Мухтарам Президентимиз яратиб берган тизим, яъни “Аёллар дафтари” орқали 3 минг 487 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар дафтарнинг 5-босқичига киритилган бўлиб, хозирги кунгача 6 та тоифа бўйича 3 минг 486 нафари (100%)га амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан:
1-тоифа - Ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш бўйича туман бўйича режа 2 минг 457 нафар бўлиб, 2 минг 457 нафарининг банлиги таъминлаш чоралари кўрилди.
2-тоифа - Тадбиркорлик истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича режа 126 нафар бўлиб, амалда 125 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашилди.
3-тоифа – Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд 328 нафар. Шундан, 328 нафарига 334 млн.560 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди.
4-тоифа - Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд 357 нафар. Шундан, 357 нафарига 279 млн. 140 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди.
5-тоифа - Уй-жойга мухтож эҳтиёжманд хотин-қизлар туман бўйича режа 6 нафар бўлиб. Шундан, таъмирлаш учун 61 млн 200 минг сўм “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратилди.
6-тоифа - Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд 215 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 146 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Ҳаммаси бўлиб 821 млн 200 минг сўм пул маблағи “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ажратилди.
Бироқ, бу ютуқларимиз – камчиликлар ва муаммоларнинг таъсирини етарлича камайтира олмаяпти. Ҳали кўп ишлар бажарилиши, натижаси халқимизни рози ва хурсанд қилиши лозим!
Оила ва хотин-қизлар бўлими тизимдаги барча масъулларга, хотин- қизлар фаоллари, ички ишлар бўлими тизимидаги хотин қизлар масалалари бўйича инспектор, 31 та маҳаллаларимиздаги катта куч бўлган жамоатчилик тузилмалари, турли комиссиялар аъзолари, жумладан “Оқила аёллар ҳаракати” фаоллари ва барча-барчага мурожаат қилиб, оила ва хотин-қизлар йўналишидаги муаммоларни бартараф этишга, янги ютуқларга эришиш йўлида янада жипслашишга, масъулиятни чуқур ҳис қилишга чақиради!
Қадрли тизим масъуллари!
Бугун глобализациянинг совуқ таъсири сабаб атрофимизда тинчлигимизга, қадриятларимизга таҳдид солиб турган муаммолар кўп, жумладан:
Оилавий ажримлар қайд этилаётгани, ажрим ҳолларида асосан аёллар ва болалар жабр кўраётгани;.
Тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларимиз, ёш келинчакларимиз масъул ташкилотларга эмас, ижтимоий тармоқларга кўпроқ суянаётгани;
Эрта турмуш, эрта туғруқ, қариндошлар ўртасидаги никоҳ каби иллатларни олдини олиш ишлари лозим даражада олиб борилмаётгани;
Ишсизлик, даромад камлиги сабаб юртдошларимиз хорижий давлатларга кетиши, яъни миграция оқибатида оила бирдамлигига путур етаётгани;
31 та “Маҳалла “еттилиги” баъзи ҳолларда аҳоли муаммоларини ўзаро жипсликда ҳал этишга эриша олмаётгани сабаб, аҳоли мурожаатларининг ортиб бораётгани каби ҳолатлар афсуски, бор гап!
Шу боисдан Бош вазир ўринбосари-оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова тизим масъуллари олдига “Келаётган 2025 йилда биз қандай ҳаракат қилсак, натижаларимиз самарали, юқоридаги каби муаммоларимиз камроқ бўлади?” деган ҳақли саволни қўйдилар.
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни даромад топишга ўргатиш ва тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича 2025-йилда маҳаллалар ва туман дастурларини шакллантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамованинг 2024-йил 13-ноябрдаги 47-сонли мажлис баёнида берилган топшириқларга асосан туманда ишчи гурухи тузилиб, Штаб ташкил этилди.
31 та МФЙда хотин-қизлари фаоллари томонидан хатлов ишлари олиб борилди. Бандлик сўровноомаси асосида 991 нафар ишсиз аёллар, тадбиркорлик сўровномаси асосида 162 нафар тадбиркор хотин-қизлар “Хотин-қизлар бандлиги таъминлаш” платформасига киритилиб ва бу бўйича хар бир маҳалланинг драйверидан келиб чиқиб 2025-йилга мўлжалланган маҳалла ва туман дастури ҳамда йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Мен оила ва хотин-қизлар бўлимининг Қизириқ тумани етакчиси сифатида барча масъулларимизни, ёрдамчи жамоатчилик кучларимизни, шунингдек, азиз халқимизни, аёлларимизни йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга чақираман!
Биз жипслашиб, бирлашиб шундай ҳамкорлик ўрнатайликки, бирорта аёл эътиборсиз қолмасин! Бирор бир аёл тазйиқ ва зўравонликдан жабр чекмасин! Қизларимиз, аёлларимиз зулмга кўнмасликка, жамиятга, масъул ташкилотларга суянишга ўргансинлар!
Ҳар бир фуқаромиз, айниқса аёлларимиз муаммоларини “маҳалла еттилиги” ечиб беришига ишона олсинлар!
Шундай фидойилик билан иш юритайликки, муҳтарам Президентимизнинг инсонни, оилани асраш борасидаги ислоҳотлари рўёбга чиқсин! Яъни, ажрим ёқасига келиб қолиб, атрофдан нажот кутаётган оилалар, бир-биридан юз ўгираётган яқинлар ўртасидаги узилай деб турган ришталар қайта боғлансин!
Бизнинг фаолиятимиз оилавий ажримлардан жабр чекаётган фарзандларимизнинг жажжи юракчаларига малҳам бўлсин! Ота ё онасини танлолмай суд залларида биз катталардан нажот кутиб турган фарзандларимиз тақдирига тамға босмасликка, юртимизда соғлом, ибратли, зиёли оилалар кўпайишига ҳисса бўлиб қўшилсин!
Давлатимиз Раҳбари айтганларидек, ўғил-қизларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларни миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида вояга етказиш барчамизнинг асосий бурчимизга айлансин!
Биз маънавий тарбия ишларини энди мутлақо янгича усулларда, аввало оиладан, маҳалладан бошлайлик ва бу йўлда “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган ғоя йўлчи юлдузимиз бўлсин!
Бизнинг хонадонларга кириб боришимиз, ўз вазифамизни ситқидилдан бажаришимиз натижасида азиз опа-сингилларимиз, оилада фарзанд тарбиясида етакчи бўлиб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, фарзанд ва набираларимизнинг ўқиши, давомати масаласи, ахлоқ-одоби билан қизиқсинлар!
Бизнинг тарғибот ишларимиз натижасида муҳтарама опа-сингилларимиз, дуогўй онахонларимиз ўзларининг масъулияти – айнан тарбия масаласида яққол намоён бўлишини англаб етсинлар!
Ҳурматли ҳамкасблар, Қадрли юртдошлар!
Оила ва хотин-қизлар бўлими тизими, хусусан Қизириқ туманининг бугунги ҳисобот йиғилишида барчангизни келаётган 2025 йилда:
Давлат раҳбарининг 2024 йил ноябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисларида сўзлаган нутқларидаги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишга;
2025-йилда амалга ошириладиган устувор йўналишларни аниқ ва реал белгилаб, барча вазифаларни оғишмасдан фидойилик билан адо этишга;
Оила ва хотин-қизлар бўлимининг яқин ҳамкорларига, тарғиботчиларига, ёрдамчиларига айланиб, улкан натижаларга эришишга чорлаб қоламан!
Тизим ва унинг ҳамкорлари, ёрдамчи кучлари номидан ишонтириб айтаманки, 2025 йилда Қизириқ туманидаги ҳар бир аёл бахту саодати, ҳар бир оила фаровонлиги, фарзандларимиз таълими учун курашамиз!
Оила ва аёл-қизларимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, оиласи бағрида ҳузур-ҳаловатли яшаши учун йўналтирилган ҳар бир ислоҳотни, топшириқни ситқидилдан сифатли бажарамиз!
Барчани эзгу мақсад йўлида янада яқинроқ бирлашишга, халқимиз фаровонлиги йўлида жипслашишга, фидойи бўлишга чорлайман!
Эътиборингиз учун раҳмат!
© Қизириқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати веб-сайтлари 2025